Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
 
 
6.5.Дисконтлаш тушунчаси, улар асосида амалиётда 
кулланилиши. 
Реал 
инвестициялашнинг фойдалилигини баҳолаш 
учун 
кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиш вақт бўйича пул қийматини 
баҳолаш концепциясига асосланади. Ушбу концепция пулнинг эртада 
кўра бугун афзаллигидан келиб чиқади. Кўплаб тадбиркорлар ушбу 
мантиққа риоя қиладилар, чунки: 
1.Пулнинг келажакда олинмай қолиш хавфи бор. 
2.Агар бугун нақд пул мавжуд бўлса, уни келажакда даромад 
олиш учун фойдали инвестициялаш мумкин. 
Инвестиция лойиҳасини баҳолашда кўпинча пул маблағлари 
оқимини (лойиҳадан келиб тушувчи тушумлар ва уни амалга ошириш 
харажатларини) уни амалга оширишнинг турли вариантларида 
таққослашга тўғри келади. Бундай таққослашлар маънога эга бўлиши 
учун пул оқимлари қайсидир битта вақт оралиғи учун таққосланади. 
Таққослаш учун исталган вақтни олса бўлади, бироқ осон бўлиши 
учун нолинчи давр, яъни лойиҳани амалга оширишнинг бошланиши 
олинади. Бўлажак пул маблағи оқимлари ҳозирги вақт кўрсаткичига 
келтирилиши (дисконтланиши) лозим. Бу мақсадда қуйидги 
формулалар қўлланади: 


457 
t
r
ÍÑ
ÁÑ
)
1
( 


;
t
r
ÁÑ
HC
)
1
( 

(2.2.) 
бу ерда 
БС — бўлажак пул миқдори (бўлажак қиймат);
НС — пул миқдорининг ҳозирги (жорий) қиймати;
r — дисконт меъёри ёки даромадлилик ставкаси, бирлик улуши;
t — ҳисоб-китоб даври (йил, ой) давомийлиги. 
Инвестицияларнинг бўлажак қиймати — бугунги кунда 
киритилган пул маблағлари маълум вақт ўтгач белгиланган фоиз 
(дисконт) ставкасида айланувчи сумма. Фоиз оддий ёки мураккаб 
бўлиши мумкин. Оддий фоиз фақат инвестицияланган маблағларнинг 
асосий суммасига ҳисобланади. Мураккаб фоиз эса асосий сумма ва 
бундан олдинги давлар фоизларига нисбатан ҳисобланади. 
Пул маблағларининг жорий (ҳозирги) қиймати бўлажак қиймат ва 
дисконтлаш коэффициентини ҳисоблаб чиқишни ифодалайди: 
ÊÄ
ÁÑ
ÍÑ


(2.3.) 
бу ержа КД — дисконтлаш коэффициенти, бирлик улуши. 
Дисконтлаш коэффициенти доимо 1 дан кичик бўлади, чунки акс 
ҳолда бугунги пул эртанги пулдан арзон булар эди. 


458 
Демак, пул оқимларини дисконтлаш деб уларнинг вақт бўйича 
ҳар хил (турли ҳисоб-китоб қадамларига мансуб) қийматларини 
белгиланган вақт кўрсаткичига келтиришга айтилади. Булардан 
кейингиси келтириш вақти билан тавсифланади ва t орқали 
белгиланадиКелтириш вақти бошланғич вақт билан мос тушмаслиги 
мумкин. Дисконтлаш жорий ёки дефляциялаштирилган нархда ва 
ягона валютада ифодаланган пул оқимларига нисабатан қўлланади. 
Дисконтлаш учун фойдаланилувчи асосий иқтисодий норматив 
бирлик улуши ёки йилига фоизларда ифодаланувчи дисконт меъёри 
(r) ҳисобланади. Пул оқимини m қадамда дисконтлаш унинг 
қийматини (ДП
т
қуйидаги формула бўйича аниқланувчи дисконтлаш 
коэффициентига (a
m
) кўпайтириш йўли билан аниқланади: 
0
)
1
(
1
t
t
m
m
r
a



(2.4.) 
 
бу ерда
t
m
 т қадам якунланган пайт;
— дисконт меъёри, йилига бирлик улуши;
t
m
—t
o
 — вақт даври, йиллар. 
Дисконт меъёри (r) лойиҳа самарадорлигини баҳолашда 
фойдаланиладиган асосий иқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. 
Мисол:Агар буни бугун йиллик 8%га қўйилса, у холда 10 йилдан 
сўнг қанча пул мавжуд бўлади? " 
(жавоб FV=2159 долл. текширинг ва ишонинг) 


459 
Мисол учун маълум режаланган келгусидаги белгиланган санада 
кўзлаган суммани олиш учун бугун қанча инвестиция куйишни 
билишимиз керак.. 
Мисол, биз 8 йилдан сўнг боламизни колледжда укитиш учун 
бизга 15 000 долл. керак бўлса, у холда биз хозир қанча пул 
куйишимиз керак?
Саволга жавоб олиш учун, бизга бу келгуси суммани келгусидаги
келтирилган қийматини хисоблашимиз зарур. 
Келтирилган қийматни топиш жараёни жорий қийматни топиш 
жараёнига тескари хисобланади.
Ёки бошкача килиб, келгусида маълум суммани олиш учун бугун 
қанча пул куйишни тушунтириш усули орқали топилади.
Келтирлган қийматни кандай хисоблашни текшириб чиқамиз. 
Мисол учун биз 1 йилдан сўнг 1000 долл. эга бўлишни 
хохлаймиз ва фоиз ствкаси йиллик 10 % га тенг.
Биз кайсики суммага эга бўлиш учун хозир куядиган кандайдир 
пул бўйича 1000 долл.ни келтирилган қиймати тушунчасига эга 
бўлишимиз керак.
Фоиз ставкаси 10 % ни ташкил этади, биз биламизки бугун хар 
бир қўйилган доллар учун келгусида 1.1 доллар олишни биламиз.
Келтирилган қиймат х 1,1 = 1000 долл.
ёки 
Келтирилган қиймат = 1000 долл. /1,1= 909,09 долл. 


460 
Шундай килиб, агар фоиз ставка йиллик 10 % ни ташкил этади, 
биз 1 йилдан сўнг 1000 долл. олиш учун хозир 909,09 долл. 
куйишимиз зарур. 
Энди мисол учун бизга 1000 долл. 2 йилдан сўнг керак.
Эхтимол, 10 % ставкада биз бугун маблағкуйиш зарур бўлган 
сумма 909,90 долл. дан кам бўлади, йиллик 10 % бўлган фоиз хажмда 
2 йил давомида хисобланмайди.
Келтирилган қийматни аниклаш учун, биз худди келгуси 
қийматни топиш усулидан фойдаланмиз.: 
1000 долл. = PVx1,1
2
PVx1,21 
Бизни мисолда келтирилган қийматни куйидагига тенг.: 
 
PV = 1000 долл. /1,1
2
= 826,45 долл. 
Шундай килиб, йиллик 10 % фоиз ставкада 2 йилдан сўнг 1000 
долл. га эга бўлишимиз учун хозир 826,45 долл. куйиш кераклигини 
билдик. Ёки 2 йил ичида 1000 долл. га ўсиши белгиланди. 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish