4.4.Жадвал. 1 долл.ни турли хил давр ва фоизлар учун
келтирилган қиймати.
I фоиз ставка
Йиллар сони, n
2%
4%
6%
8%
10
%
1
0,9804
0,9615
0,9431
0,9259
0,9091
2
0,9612
0,9246
0,8830
0,8573
0,8264
3
0,9423
0,8890
0,8396
0,793В
0,7513
4
0,9238
0,8548
0,7921
0,7350
0,6830
5
0,9057
0,8219
0,7473
0,6806
0,6209
463
Мазкур жадвални хохлаган юқоридан пастга устунини
қарамайлик, бунда келтирилган қийматни фоизи ва муддати қанча
юқори бўлса унинг миқдори шунча камаяётганлигини кўришимиз
мумкин. Фоиз ставкада масалан; йиллик 10 % ставкада 1 доллнинг
бир йилдан сўнги келтирилган қиймати 0.9091 долл ни ташкил этади,
а мазкур долларни мос фоиз ставкада 20 йилдан сўнги қиймати эса
0.1486 долл ни.
6.6. Оддий фоиз ставкалар бўйича дисконтлаш ва ҳисоб
юритиш
Оддий фоизлар қисқа муддатли кредитлашда ишлатилади.
Бунда, чоракда бир марта ёки бошқа бир муддатларда, шартномада
белгиланган тартибда, фоизларнинг ҳисоб-китоби ва кредиторга
тўлови амалга оширилади. Хозирги кунда банклар амалиётида
фоизлар ҳисоб-китобининг ушбу усули қўлланилади. Бунда қарз
олувчи тўловларининг умумий суммаси, қарз бўйича асосий қарзни
ҳисобга олган ҳолда, қуйидагига тенг бўлади:
S = P (1 + ni),
бу ерда, S – кредит бўйича дастлабки қарзни ҳисобга олган
ҳолдаги тўланган суммалар;
P- дастлабки қарз;
i – фоизлар ставкаси;
n – ссуда даврининг йиллардаги ўзунлиги ёки ссудадан
фойдаланишни кунлар ҳисобидаги муддатининг қўлланилаётган
кунлар базаси (360 ёки 365) га нисбати.
464
Банк амалиётида кўп ҳолатларда фоизлар ҳисоблашга тескари
бўлган операцияни амалга оширишга тўғри келади. Бундай ҳолат
одатда дисконтли векселлар муомаласи пайтида вужудга келади.
Бунда дастлабки қарзни ҳисоблаш учун қуйидаги формула
ишлатилади:
S
P = —— .
1+ni
Банк қуйидаги шартлар асосида муомаблаға вексель чиқарди деб
фараз қиламиз: векселнинг номинал бўйича суммаси 100 млн. руб.,
йиллик 120% тўлаш шарти билан муомала муддати 3 ой. Мазкур
векселнинг жойлаштирилиши ҳолатида тўлов суммаси:
100
P = —————— = 76,9 млн. рубльни ташкил этади.
1+1,2х90/360
Векселлар ҳисобини юритиш тартиботида уларнинг тақдим
этилиш муддатлари тугагунига қадар тўлов суммасини аниқлаш учун
қуйидаги формула ишлатилади:
S = P(1-nd),
бу ерда, d – ҳисоб юритишнинг оддий ставкаси.
Масалан, банк сўнидирилиш муддатига 20 кун қолган вексельни
ҳисобга олмоқда. Бунда векселнинг суммаси 100 млн. руб.деб
465
берилган, ҳисоб юритиш ставкаси эса йиллик 130%. Ушбу ҳолатда
вескельнинг ҳисобга олиниш суммаси қуйидагига тенг бўлади:
20
P = 100 х (1-1,3 х ——) = 93 млн. руб.
360
Дисконтлашнинг мақсадлари ва фоиз ставкасининг туридан келиб
чиққан ҳолда ҳисоблашнинг 2 усулидан фойдаланилади: математик
дисконтлаш ва банк ҳисоб юритиши.
Математик дисконтлаш (фоизларнинг оддий ставкаси)
P = S ∙ 1/(1+ni)
бу ерда, 1/(1+ ni)—дисконтли кўпайтирувчи, n=д/К.
Масала. Контракт тузилган дақиқадан бошлаб 180 кун ўтгач
қарздор 31 минг рубльни тўлайди. Кредит йиллик 6% устидан тақдим
этилган. Қарз олувчи қандай суммани олиши ва дисконтнинг суммаси
аниқлансин. Даврий база 365 кун.
P =31000/ (1+ 180/365 х 0,06) = 30109,1 рубль; D = S —P = 890,9
рубль.
Банк ҳисоб юритиши (оддий ҳисоб юритиш ставкаси)
P = S ∙ 1/(1-nd),
бу ерда, (1—nd)— дисконтли кўпайтирувчи.
Тижорат усусули деб аталмиш ҳисоб юритишнинг мазкур усули
векселлар ва бошқа қисқа муддатли мажбуриятларни сотиб олишда
(ҳисобга олишда) ишлатилади. Операциянинг моҳияти шундаки, банк
ёки бошқа бир молиявий ташкилот вексель бўйича тўлов муддати
етиб келгунга қадар уни эгасидан хақиқий баҳосидан кам бўлган
466
баҳода сотиб олади, яъни уни дисконт билан сотиб олади (ҳисобга
олади). Вексельнинг тўлов муддати етиб келиши билан пулларни
олган ҳолда банк дискотни сотади. Вексельнинг эгаси уни ҳисобга
олиш ёрдамида вексельда кўрсатилган сўндириш муддатидан аввал
пулларни олиш имкониятига эга.
Ҳисоб юритиш ставкаси бўйича дисконтлаш кўп ҳолатларда
даврий база 360 кунга тенг бўлган шароитда амалга ошади ва кредит
муддатининг кунлардаги даври аниқ қилиб олинади.
Масала. Тратта (ўтазиладиган вексель) 100 минг рубль
суммасига, 17 ноябрда тўланиш шарти билан берилган. Ушбу
ҳужжатнинг эгаси уни банкда 23 сентябрда, 8% ли ҳисоб юритиш
ставкаси бўйича ҳисобга олган.
Мажбурият сўндирилгунга қадар қолган давр 55 кунга тенг
бўлганлиги сабабли, вексельни ҳисобга олиш пайтидаги олинган
сумма (воситачилик хақи тўловисиз) қуйидагига тенг бўлади:
Р = 100 000(1 —55/360х0,08) = 98777,78 рубль.
Оддий фоизларни ҳисоблаш ва ҳисоб юритиш ставкаси бўйича
дисконтлаш операциялари биргаликда олиб борилиши мумкин,
масалан, оддий фоизлар ҳисобланишини кўзда тутадиган тўлов
мажбуриятини ҳисобга олишда.
Тўлов мажбуриятини оддий фоизлар ҳисобланиши билан
ҳисобини юритиш
P 2= Р 1 (1 +n1i)(1 — n2d),
467
бу ерда, Р1 — ссуданинг бошланғич суммаси; Р2— мажбурият
ҳисобга олинганда олинган сумма; n1— тўлов мажбуриятининг
умумий муддати (фоизлар ҳисобланишининг муддати); n2—
мажбуриятлар ҳисобга олингандан бошлаб қарз n
2
, ≤
n1сўндирилгунига қадар бўлган муддат.
Масала.
180 кундан сўнг 30 минг рубльни фоизлари билан (йиллик 6%)
тўлаш мажбурияти банкда 120 кун аввал мажбурият муддати келгунга
қадар ҳисобга олинган эди. Ҳисоб юритиш ставкаси 7,5%. Ҳисоб
юритиш пайтида олинган сумма воситачилик хақисиз қуйидагини
ташки этди:
P2 = 30 (1 + 180/365∙ 0,06) (1 — 120/360 ∙0,075) = 30,115479 минг
руб.
Do'stlaringiz bilan baham: |