56
таълим
самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараѐнини
такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар,
тавсиялар ва дарс
ишланмалар ишлаб чиқиш ҳамда таьлим муассасаларига етказиш;
таълим-тарбияга оид тажриба-синов ишларини ташкил этиш,
боришини назорат қилиш, хулосаларини ўрганиш, таҳлил қилиш,
умумлаштириш ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайѐрлаш. Таълим
муассасалари базасида янги педагогик технология-ларни, илғор ғояларни
апробациядан ўтказиш учун тажриба-синов майдончаларини ташкил этиш
ва уларга методик ѐрдам кўрсатиш;
Давлат
таълим стандартлари, ўқув дастури, дарслик, методик ва
кўрсатмали қўлланмалар, тавсиялар ҳамда бошқа методик материалларни
илмий-методик кенгашдан ўтказиш ва нашрга тайѐрлаш ишларини
ташкиллаштириш;
ўқув жараѐнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, методлари
ҳамда янги ахборот-коммуникатив
воситаларини жорий этишда
педагогларга кўмаклашиш;
Халқ таълими вазирлиги кўрсатмалари асосида ўқув адабиѐтлари-ни
яратиш бўйича муаллифлар таркиби танлови ва ўқув адабиѐтлари танлови
ҳужжатлари лойиҳаларини тайѐрлаш, танловни ташкил этишда амалий
ѐрдам бериш;
белгиланган тартибда Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият
кўрсатаѐтган ва бошқа халқаро ташкилотлар (ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ва ҳ. к.)
билан алоқа ўрнатиш;
таълим муассасаларида методик хизматга доир илмий тадқиқот
иш-ла-рини амалга ошириш;
фан,
методик
хизмат
кўрсатиш
ва
малака
оширишнинг
самарадорлигига эришишда ҳамкорлик фаолиятини уйғунлаштириш;
педагог кадрларнинг малака оширишини тизимли ва мустақил
ўқишларини ташкил этишда ѐрдам кўрсатиш;
педагог
ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг
малакасини оширишда ҳозирги замон ижтимоий ва илмий техника
тараққиѐтига жавоб берадиган илғор
шаклларни, педагогик технология,
инновацияларни таълимнинг техника ва ахборот воситаларини жорий
этиш;
матбуот
орқали
илғор
тажрибаларни,
таълим
соҳасидаги
янгиликларни тарғибот қилиш.
Методик ишларда семинарлар ва семинар-практикумларнинг аҳамияти
қандай?
Таълим муассасаларида семинар ва семинар практикумлар методик
ишларни ташкил этишнинг самарали воситаси ҳисобланади. Агар семинар
яхши тайѐрланган бўлса (мавзуси ўқитувчилар эҳтиѐжлари асосида
танланган, батафсил режа ишлаб чиқилган, иш вақти оптимал белгиланган,
ўқитувчиларнинг
семинар
жараѐнидаги
вазифалари,
иштироки
аникдаштирилган бўлса ва ҳ.к.), унинг натижалари, албатта, юқори бўлади.
57
Семинарлар ва семинар-практикумлар ўқитувчиларнинг профессионал
маҳоратини такомиллаштиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, улар
амалиѐтда кенг қўлланилади. Таълим
муассасасининг иш режасида
семинар- практикум мавзулари белгиланади, август кенгашларида кенг
муҳокама қилиниб, батафсил режа ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Биринчи
машғулотдаѐқ, мазкур режани ўқитувчилар жавобини олишни кутаѐтган
конкрет саволлар билан тўлдиришни таклиф этиш мумкин. Семинар 2-3 ва
ундан ҳам кўп машғулотлардан ташкил топиши мумкин. Мазкур
семинарларда интерфаол методлардан кенг фойдаланиб, мавжуд
муаммолар
ечими амалга оширилади, янги адабиѐтлар билан
таништирилади,
илғор
тажрибалар
билан
алмашилади,
амалий
машғулотлар бажарилади, ҳамкасб иши кузатилади ва ҳ.к.
Кейинги пайтларда педагоглар билан тренинглар ўтказиш амалиѐтга
кенг жорий этилмокда. Уларнинг асосий мақсади — педагогика ва
психологиянинг энг янги ютуқлари билан таништиришдан иборатдир.
Бундай тренингларни ўтказиш унинг ташкилотчиларидан юқори
даражадаги малакани талаб этади. Одатда, тренингни тайѐрлаш ва ўтказиш
махсус тайѐргарликдан ўтган ходим ѐки муассаса раҳбари, педагог ва
психолог зиммасига юклатилади.
Тренинг — бу шахснинг турли психик сифатларини (диққат, хотира,
ирода ва ҳ.к.) машқ қилдириш, ўзини-ўзи психофизиологик ҳолатини
бошқариш, маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш, меҳнатни ташкил
этишнинг турли усулларини ўзлаштириш бўйича махсус танланган
машқлар тизимидир.
Шунга ўхшаган машқларнинг муҳим аҳамияти — ўзининг хулқига,
юриш-туришига четдан баҳо олиш, шунингдек, ўзининг ҳарактерини ўзи
баҳолашидир.
Семинарларда педагогларнинг фаоллигини ошириш учун нималарга
кўпроқ эътибор бериш лозим?
Мазкур масала, айниқса, бугунги, технологиялар жадал ривожланаѐтган
даврда алоҳида аҳамият касб этади. Қуйида биз таълим муассасасида
методик тадбирларни тайѐрлаш ва ўтказиш жараѐнида педагоглар
фаоллигини оширишнинг айрим методларини келтириб ўтамиз.
Энг яхши педагогларга ўқувчилар билан ишлаш амалиѐтидан конкрет
ҳолатни тавсия қилиш мақсадга мувофиқдир. Педагог хоҳлаган шароитда
тўғри қарор қабул қилишни билиши лозим. Мазкур метод таклиф этилган
қатор ҳолатларни чукур таҳлил этиб, асосланган қарор қабул қилиш
имконини беради. Бу эса, ўз ўрнида, таклиф этилган ҳолатни ҳар томонлама
ва чуқур тахлил қилишни, таққослашни ҳамда қабул қилинган қарорни
асослашни талаб этади. Конкрет ҳолатларнинг тўртта тури мавжудлиги
маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: