Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Мактабда 
методик 
жараѐнни 
муқобиллаштириш 
ватехнологиялаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади: 


53 
1. Методбирлашма ва умумтаълим муассасаларида педагогларнинг 
касбий ривожланишга эришиш даражасини маълум мезонлари бўйича 
баҳолаш одати, у объектив имкониятдан пастроқ бўлади (агар унинг 
даражаси ҳаммани қониқтирса, демак: мақсадга эришилган, бошқа 
нарсаларни яхшилашга ҳожат йўқ). 
2. Натижалар ўсишининг тахминий даражасини лойиҳалаш (педагог аниқ 
касбий жиҳатдан қандай ўсиши мумкин ва шарт, инновацион жараѐнда 
ўзини қандай тутиши керак ва ҳ. к.). 
3. Белгиланган ўзгаришларни таъминлашга қаратилган тадбирлар 
тизимини тадбиқ этиш. 
4. Жараѐнлар ва эришилган натижаларни муқобил вариантлар билан 
қиѐслаш, ўқитувчи ва раҳбарлар иш меъѐрлари билан методик ишга 
сарфланган вақтни қиѐслаш. 
5. Мактаб ички методик тизимининг муқобиллик даражасини таҳлил 
қилиш ва хулоса чиқариш. 
Узлуксиз методик хизматнинг таълим муассасаси педагог кадрлари 
салоҳиятини оширишдаги аҳамияти 
Мактаб таълимида методик ишларни такомиллаштиришдаги муаммолардан 
бири илғор педагогик тажрибалар ва янги инновацион технологияларни 
аниқлаш, уларнинг дидактик имкониятларини синаб кўрган ҳолда мактаб 
амалиѐтига кенг жорий этишдан иборатдир. Бу мактаб таълим жараѐнини 
янги технологиялар асосида ташкил этиш, педагогик инновацияларни 
излаш, уларни қўллаш натижасида таълим самарадорлигини оширишга 
эришаѐтган мактабларнинг тажрибасида ҳам яққол кўринади. 
Мактаб жамоасида ижодий муҳит яратиш орқали педагог ходимлар 
орасида ташаббускорлик ва янгиликка бўлган қизиқишни ошириш энг 
муҳим омилдир. Бунда ўқитувчиларнинг изланувчанлик фаолиятларини 
рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмини 
ишлаб чиқиш алоҳида аҳамиятга эга. 
Шу маънода мактаблардаги методик кенгаш ва методбирлашмалар 
ижодий муҳитни таъминловчи асосий ва бирламчи тузилмадир. Зотан, бу 
билан ҳар бир педагогнинг изланишларини аниқ баҳолаш имкониятига эга 
бўламиз. 
Шу 
боис, 
ишни 
ушбу 
тузилмалар 
фаолиятини 
такомиллаштиришдан бошлаш талаб этилади.
Мактабда таълим-тарбия жараѐнини бошқаришнинг илмий-методик 
асоси ҳисобланган узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини 
такомиллаштириш учун қандай вазифаларни бажариш керак? – деган 
саволга жавоб бериш ҳам педагогика фанининг муҳим масалаларидандир. 
Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг бош бўғини мактаб педагогик 
(методик) кенгаши ва методбирлашмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича 
Халқ таълими вазирлиги томонидан методик хизматни такомиллаштириш 
ва уни ташкил этиш ҳақидаги янги таҳрирдаги Низомларни тўлиқ амалга 
оширишга эришиш учун масалаларга ижодий ѐндашувиш мақсадга 
мувофиқ. Бунинг учун, мактаблардаги методбирлашмалар ишини илмий 


54 
асосда ташкил этиш, уларни бошқаришга ижодкор, илмий изланувчи, юксак 
касбий билимга эга, тажрибали инноватор педагогларни жалб этиш лозим.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish