Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Назорат учун саволлар: 
1. Халқаро тадқиқотлар нима учун ташкил этилган?
 
2. TALIS халқаро тадқиқотининг қандай аҳамияти бор?
 
3. Ўзбекистонда бу тадқиқот қачондан татбиқ этилади?
 
 
5-мавзу: Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг
диагностикасини ташкил этиш ( 2 соат назарий машғулот)
РЕЖА: 
1.
Педагогик диагностика ва диагностикалаш, унинг мазмуни.
2.
Педагогларнинг методик
эҳтиѐжларининг диагностика йўналишлари. 
3.
Методик иш тизимида педагогик 
диагностиканинг аҳамияти ва вазифаси 
 
Таянч сўзлар: диагностика; таҳлил; педагогик диагностика; холислик;
даврийлик. 
Педагогик диагностика ва диагностикалаш, унинг мазмуни 
Тадқиқот ишларининг натижалари замонавий педагог ва раҳбар 
шахсларнинг қуйидаги касбий сифатлари билан фарқ қилишини 
кўрсатмоқда: 
– ўз фаолиятини таҳлил қилиш эҳтиѐжи; 
– диалогга киришиш қобилияти; 


65 
– диагностика ва ўзини-ўзи диагностика қилишнинг янги усулларини 
эгаллашга интилиш; 
– ўзини-ўзи бир хилда баҳолаш қобилияти.
Шунинг 
учун 
ўқув 
жараѐнини 
бошқариш, 
айниқса 
унинг 
иштирокчиларини бошқариш масаласига тубдан ўзгартиришлар киритиш 
керак. Уларни ўзини-ўзи бошқариш тартибига ўтказиш ҳар бир раҳбарнинг 
босқичма-босқич ўзини-ўзи таҳлил қилиши ва ўз мақсадини белгилаши, 
ўзини-ўзи истиқбол режасини белгилаши, ўзини-ўзи назорат қилиши, 
ўзини-ўзи баҳолаш ва коррекция қилиши (тўғрилаш) демакдир. Бу эса ҳар 
қандай бошқарувчининг ташхис қилиш томонини кучайтиради.
―Таҳлил, ўзини-ўзи таҳлил қилиш, шахсни ўрганиш тушунчалари сўнгги 
вақтларда ягона диагностика (ташхис) атамаси билан номлана бошланди‖. 
Ушбу сўзнинг умумий маъноси – ташхис қўйиш назарияси ва амалиѐти, 
билишнинг алоҳида туридир, чунки ―диагностика‖ лотинчадан таржима 
қилинганда ―аниқлаш‖, ―белгилаш‖ маъноларини англатади. 
Педагогик диагностика – педагогик фаолият соҳасида воқеликларнинг 
моҳиятини белгилаш, жараѐнларни ҳар томонлама ўрганиш, педагогик 
омилларнинг мажмуавий ҳаракатини акс эттириш демакдир. Унинг 
вазифаси – педагог ва раҳбарга сабабларнинг ўзаро боғлиқ ҳаракати, 
уларнинг қайси бири шу лаҳзада критик аҳамиятга эга бўлиши ҳақида 
тезкор ва ишончли ахборот беради. Шунинг учун таълим-тарбия ва методик 
жараѐнларнинг барча таркибий қисмларини ташхис қилиб туриш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Педагогик диагностиканинг мазмуни деганда методик ва педагогик 
жараѐннинг, бола шахси, педагог ѐки раҳбарнинг фаолияти даражасидан 
қатъи назар, тезкор ўрганилиши ва баҳоланиши, тартибга солиниши ва 
коррекцияси (тўғриланиши) тушунилади. 
Педагогларнинг фаолияти ва шахсини ўрганиш – методик ишларнинг 
сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Методик ишлар 
педагогларнинг болаларга таълим-тарбия бериш ва уларни ривожлантириш 
билан боғлиқ фаолиятида юқори натижаларга эришиш учун ѐрдам беришга 
қаратилган. Ушбу масалани нафақат кейинги такомиллаштириш, балки ҳар 
бир педагогнинг мавжуд имкониятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш 
шартларидагина бажариш мумкин. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish