Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Бошланғич синфларда - ―Ўқиш‖



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Бошланғич синфларда - ―Ўқиш‖ фанидан ўқиш тезлиги бўйича 
назорат ишини ўтказишда ўқув дарслигидан 3 та мавзу танлаб олинади. 
Эксперт синфдаги ўқувчиларни уч гуруҳга бўлади. Гуруҳлардаги ихтиѐрий 
ўқувчилардан бири ўз гуруҳи учун мавзу танлайди. Ўқувчилар навбат билан 
мавзуни ўқиб беради. Ўқиш жараѐнида эксперт ҳар бир ўқувчининг
1 дақиқада нечта сўз ўқиганини ―Назорат иши варақаси‖га белгилаб 
боради.
Она тили (ўзбек тили, рус тили) фанидан 2, 3, 4, 6, 7, 8-синфларда 
назорат иши сифатида текширув диктанти, 9-синфда ижодий баѐн, 10-11-
синфларда иншо олинади (амалда синфлар мавжуд бўлган ҳолатларда)
Диктант матнидаги сўзлар сони ДТСларида кўрсатилган талаблардан келиб 
чиққан ҳолда белгиланади. Диктант ва баѐнлар учун 5 та вариантда назорат 
ишлари танланади. Иншо учун мумтоз адабиѐт, XX аср адабиѐти, ҳозирги 
замон адабиѐти жанрларидан ва эркин мавзуда жами 4 та йўналиш бўйича 
(ҳар биридан 4 тадан мавзуда) билетлар тайѐрланади ва бир хил 
конвертларга солиниб, муҳрланади. 
Математика, информатика ва кимѐ ўқув фанларидан ўтказиладиган 
назорат ишлари учун ўқув дарслигининг ўтилган мавзулари бўйича камида 
8 та вариантда ѐзма ишлар тайѐрланади. Тайѐрланган вариантдаги мисол ва 
масалаларнинг умумий сони 5 тадан (бошланғич синфда математика ҳамда 
10-синфнинг (амалда мавжудлар учун) информатика ўқув фанидан 
тайѐрланган билетлардаги мисол ва масалалар сони 3 тадан) ошмаслиги 
керак. Ўқувчилар сони ва парталарнинг жойлашишига қараб, гуруҳлар 
шакллантирилади. Парта (стол)нинг ўнг томонида ўтирган ўқувчилар 
биринчи гуруҳ, чап томонида ўтирган ўқувчилар иккинчи гуруҳ бўлиб 
ҳисобланади. Кейинги қаторларда ўтирган ўқувчилар ҳам шундай 
гуруҳланади. Дастлаб биринчи гуруҳдан, сўнг иккинчи гуруҳдан ихтиѐрий 
танланган бир ўқувчи чиқиб, ўз гуруҳи учун вариант танлайди.


48 
Назорат иши тест усулида олинадиган фанлардан ўқув йилининг 
тугалланган чорагида ўтилган мавзулар бўйича кўп вариантлилик асосида, 
муқобил жавоблар сони 4 тадан иборат бўлган тест материаллари 
тайѐрланади. 
Тест 
материаллари 
таълим 
муассасаси 
ўқувчилари 
билим 
даражаларини аниқлашда баҳолаш воситаси сифатида фойдаланилади ва 
синфлар кесимида ўқувчилар сонига мос равишда Комиссия томонидан 
махсус пакетларга жойлаштирилади ва муҳрланади. Пакет тест синовлари 
ўтказиладиган синфда очилади. Тест саволлари китобининг ичига намунаси 
келтирилган жавоблар варақаси жойлаштирилиши шарт. Тест саволлари 
китобидан бир неча бор бошқа таълим муассасаларининг битирувчилари ва 
ўқувчиларидан назорат иши олишда фойдаланиш мумкин. Шунинг учун 
ўқувчилар 
тест 
саволлари 
китобчаси 
билан 
ишлаѐтганда 
уни 
букламаслигини, ручка билан бўямаслиги тушунтирилади. Жавоблар 
варақасида муқобил жавоблар сони 4 та бўлган А, В, С, Д ҳарфлари мавжуд. 
Назорат иши топшираѐтган битирувчи ѐки ўқувчи тест саволининг берилган 
жавоб вариантларининг қайси жавобини тўғри деб ҳисобласа, жавоб 
варақасида ҳам шунга мос жавобни белгилайди. Жавоб варақасида иккита 
жавоб 
белгиланса, 
ҳисобга 
олинмайди. 
Тест 
материалларининг 
махфийлигини сақлашга масъул аттестация комиссиясининг раиси 
ҳисобланади. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish