Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

 
Назорат учун саволлар: 
1. Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишдан кўзланган мақсад нимадан 
иборат. 
2. Дарс таҳлилида психологик ҳолатларни ўрни нимадан иборат? 
3. Дарс таҳлилида йўл қўйиладиган асосий хато ва камчиликлар нимадан 
иборат? 
4. Дарсга ташриф буюрилганда ўқитувчи маҳорати қандай баҳоланади? 
5. Дарсни турлари ва унинг мазмуни нимадан иборат? 
6. Дарсни таҳлил этишни қандай олиб бориш мақсадга мувофиқ? 
7. Дарс жараѐни тузилишининг самаралорлиги нимадан иборат?
 
 
11-мавзу: Мактабда дарс жадвалини тузишнинг илмий-методик 
жиҳатлари ( 2 соат амалий машғулот) 
Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда мактабда дарс 
жадвалини тузишнинг илмий-методик жиҳатларига оид билимларни 
ривожлантириш.
Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан 
фойдаланилади. 
1-гуруҳ учун топшириқ – дарс жадвали тузиш - ўқув-тарбия жараѐнини 
ривожлантириш 
2-гуруҳ учун топшириқ – педагог ходимларнинг иш фаолиятини
ташкилий жиҳатдан илмий асосланиши


201 
3-гуруҳ учун топшириқ – дарс жадвалини тузишни методик ва меъѐрий 
талаблари 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ 
Дарс жадвали тузиш - ўқув-тарбия жараѐнини ривожлантириш 
Ўқув-тарбия жараѐнини ривожлантириш ва педагог ходимларнинг иш 
фаолиятини ташкилий жиҳатдан илмий асосда олиб бориш дарс жадвалининг 
илмий жиҳатдан тўғри тузишга боғлиқ. Шунингдек, бу ишнинг оқилона 
бажарилиши ўқитувчиларнинг иш фаолиятини жадаллаштириш, ўқув-тарбия 
жараѐнининг самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни ўқув дарс 
машғулотлари давомида чарчаб қолмасликлари ҳамда уларга синфдан ва 
мактабдан ташқари тўгарак машғулотлари билан шуғулланишлари учун 
имкониятлар яратишдир. 
Мактабда ўқув дарс машғулотларини тўғри йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг 
меҳнат ва дам олишини таъминлаб туриш ўқув жараѐнини ташкил этишнинг 
муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Агар мактабда ўқувчининг кун 
тартиби тўғри тақсимланган бўлса, у кун мобайнида юқори ишчанлик 
фаолиятини сақлаб қолади. Акс ҳолда ўқувчи ўтилган мавзуни яхши 
тушунмайди ва ўзлаштира олмайди, бу эса ўқувчининг дарсдан ташқари 
фаолият кўрсатиши учун мўлжаллаган кун тартиби ҳам бузилади. 
Дарс жадвали – ўқув муассасаси фаолиятидаги асосий расмий 
ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Илмий-методик, педагогик-психологик 
нуқтаи назардан ѐндашувилиб тузилган дарс жадвали таълим муассасаси 
фаолиятини тўғри ташкил этилишини таъминлайди. 
Ахборот-коммуникацион технологиялари такомиллашиб бораѐтган даврда, 
хорижий давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, дарс жадвалини компьютер 
техникасидан фойдаланиб тузиш дастури ишлаб чиқилмоқда. Ушбу моделга 
қуйидаги параметрлар киритилади: мактабнинг манзили; ўқитувчиларнинг 
исми шарифи; фани; дарс берадиган синфлари; ҳафталик дарс юкламаси; 
методик куни ва ҳ. к.
Дарс жадвалини тузишда: ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари, қайси 
синфда 
ўқишлари, 
ўқув 
фанларининг 
мураккаблик 
даражаси, 
ўқитувчиларнинг малака ва тажрибалари каби асосий талабларга таянилади. 
Агар малакасиз ўқитувчининг дарси малакали ва тажрибали ўқитувчиникидан 
кам бўлса, у ҳолда тажрибасиз ўқитувчининг дарсини олдинги соатларга 
қўйиш мақсадга мувофиқдир. 
Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг ўқув фаолияти билан 
шуғулланишлари ўртача 8–9-синфларда 12–13 соатни ташкил этади. Бу ҳақда 
ўқувчилардан яхши ўқиш, фанларни ўзлаштиришлари учун нима ҳалақит 
бермоқда? – деган саволга жавоб топиш учун улар орасида махсус 
сўровномалар ўтказилганда, ўртача 45 фоиз ўқувчилар ―ўқув материаллари ва 
уй вазифаларининг мураккаблиги ҳамда дарс жадвалининг тизимлиликка 
эътибор бермаган ҳолда тузилганлиги‖, деб жавоб бердилар. Кундалик дарс 
жадвалига мураккаблик даражаси юқори бўлган ўқув фанларининг қўйилиши 


202 
ҳамда уй вазифаларининг тиғиз ва белгиланган меъѐридан ортиқча берилиши 
ўқувчининг ақлий зўриқишига олиб келади.
Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ўқув кунининг биринчи соатида 
ўқувчиларнинг иш қобилиятлари пастроқ бўлиб, 2–3-соатларда уларнинг 
ишчанлик қобилияти ривожланади, 4-соатда эса, уларда чарчаш аломатлари 
сезила бошлайди, 5–6-соатларда эса, ўқувчиларнинг иш қобилияти кескин 
пасаяди. Шунинг учун кучли ақлий фаолиятни талаб қиладиган математика, 
физика, кимѐ, она тили, хорижий тиллар каби ўқув фанларининг имкони 
борича 1–4-соатларга қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Агар ўқитувчиларнинг 
дарс юкламалари кам бўлса, уларнинг қўшимча имкониятларидан унумли 
фойдаланиш мумкин. 
Кўп йиллик тажрибалар ва хорижий давлатларнинг (хусусан Россия) 
педагог олимларининг кузатишларига кўра дарс жадвалини тузишда синфлар 
кесимида юқори самарадорликка ҳамда паст кўрсатгичга эга бўлган ўқув 
кунлари қуйидаги жадвалда келтирилган

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish