Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ 
Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимларининг малакасини 
ошириш орқали бошқарув жараѐни самарадорлигини таъминлаш 
Кузатишлар ҳамда Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлиги 
томонидан ўтказилган аттестация натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кейинги 
йилларда метод кунларида ўқитувчиларнинг ўз устларида мустақил 
ишлашлари, яъни методик қўлланма ва тавсиялар, ахборот оқимлари, 
педагогик ҳамда хусусий методик адабиѐтлар, газета ва журналларни ўқиб, 
улардан дарс жараѐнларида фойдаланиш самарадорлиги ўртача 10–15 -фоизга 
пасайган. Бунинг натижасида, ДТС асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва 
малакаларининг самарадорлиги етарли даражада таъминланмаяпти. 
Ҳозирги кунда мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларнинг ўз устида 
ишлашлари, мустақил малакаларини оширишлари учун талаб кучаймоқда. Ўз 
устларида изчил ишлашлари натижасида уларнинг фикрлаш доираси 
кенгаяди, вақти тежалади, ижодий қобилияти ривожланади. 
Ўз устида ишлашнинг фаол йўли педагог ва раҳбар ходимларнинг 
мустақил билим олиши ва малака оширишидан иборатдир. Бугунги кунда 
аксарият ҳолларда малака ошириш маъруза матнлари асосида амалга 
оширилмоқда. Курс режасидаги ўқув юкламалари кўплигидан тингловчилар 
маъруза ва амалий машғулотларга тўлиқ қатнашиб тегишли билим, маълумот 
ва ахборотларни ололмаяптилар. 
Бунинг учун ихтисослашган мактабларда чуқурлаштирилган ўқув 
фанларидан дарс берувчи малакали педагоглар, ривожланган хорижий 
давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, илғор педагогик ва ахборот 
технологиялар тушунадиган мутахассис тренерларни каскад усулида 
тайѐрлашни такомиллаштириш ҳамда бу тренерлардан фойдаланган ҳолда 
мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар билан махсус жадвал асосида тренинг 
машғулотларини ташкил этиш лозим. Ўқувчиларнинг ѐши, психологик 
ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ўқув фанлари хусусиятларидан келиб чиқиб, 
ўқитувчилар учун ўқув дастуридаги мавзуларни ўқитишда педагогик 
технологиялардан фойдаланиш методикалари ва уларнинг афзаллик 
томонлари бўйича тавсияномалар тайѐрлаш лозим.
Таълим тизимида таянч мактаблар аҳамиятини ошириш, уларни ҳақиқий 
маънода методик хизмат кўрсатувчи таянч марказга айлантириш керак. Барча 
фанлар бўйича шундай марказлар ташкил этилиб, ўқитувчилар методик 
кунларида 
ушбу 
марказлардаги 
илмий-методик 
мажмуалардан 
фойдаланишлари, илмий-амалий семинар машғулотларини мунтазам равишда 
ўтказиб бориш, унда тажрибали методист, илғор ўқитувчи, олим ва бошқа 
мутахассисларнинг бевосита иштирок этишини таъминлаш лозим.
Ўқув муассасаларида ижодкор, изланувчан ўқитувчи кадрларни танлаш, 
улар билан мунтазам шуғулланиш, уларнинг фаолиятларини ўз вақтида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-сентябрдаги «Халқ 
таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-


213 
тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3931-сонли қарори асосида моддий ва маънавий 
жиҳатдан рағбатлантириш, жамоада ижодий ўсиш учун ишчан, соғлом муҳит 
яратишни таъминловчи ―Мактабда ижодкор ўқитувчини излаш, танлаш ва 
истеъдодини такомиллаштиришнинг ташхис дастури‖ни ишлаб чиқиш ва унга 
амал қилишни ташкил этиш зарур.
Ҳудудлар ва ўқув фанлари бўйича ―Ёш мутахассислар мактаби‖ ишини 
такомиллаштириш, унинг мазмун-моҳиятини кенгайтириш, улар учун 
мунтазам равишда мавзули, муаммоли ва мақсадли ўқув-семинарларини 
ташкил этиб бориш лозим.
Мактабда ҳар бир туман ХТБ қошидаги методика кабинети ходимлари ва 
таълим муассасаларининг малакали, тажрибали раҳбарлари, бундан ташқари 
иш тажрибалари туман, шаҳар, республикада оммалаштирилган, кўрик-
танловларда муваффақиятли иштирок этган фан ўқитувчиларидан тренерлар 
тайѐрланади ҳамда улардан фойдаланган ҳолда илмий-методик семинар, 
тренинг машғулотларини ташкил этиш, тажриба алмашиш кенг йўлга 
қўйилиши мақсадга мувофиқдир.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish