кушойишингизни берсин, омин облоҳу акбар. Ўғлининг қўлига тўрт дона
чачвон (чиммат) тутқазди (Ғ.Ғулом, “Фарзанди солиҳ”ҳикояси).
Киритилган парантеза изоҳлаш маъносини билдириб келиши билан бирга
уни ўзи алоқаланаѐтган тўлдирувчи билан эквивалент сифатида алмаштириб
қўллаш ҳам мумкин. Бу нутқ фрагментининг мазмуний мундарижасига зарар
етказмайди.
Кузатишларимиз натижаси ўлароқ шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,
парантезалар ўзига хос тўлдирувчи функциясини бажариб асосий
контекстдаги тўлдирувчи билан алоқаланганда аксарият ҳолатларда ўзи
изоҳлаѐтган тўлдирувчи билан бир хил грамматик кўрсаткичга эга бўлади ва
бир хил сўроқни қабул қилади: Бирон бир аѐл хиѐнат кўчасига кирса, эридан
(Худодан эмас!) қўрқади. Оиласи бузилишидан чўчийди... Зайнаб у тоифадан
эмас. Эридан ҳам, оиласи бузилишидан ҳам қўрқмайди (Тоҳир Малик,
“Шайтанат” романи). Рақам офтобда ҳам, қор-ѐмғирда ҳам ўчмайдиган қора
лак билан (“Кузбаслак” билан) ѐзилади (Саид Аҳмад, “Сароб” ҳикояси).
2. Сўз бирикмаси шаклидаги парантеза тўлдирувчи билан бевосита
алоқаланади: У олайган кўзлари билан хотинига (хотинига эмас, унинг
сиймосидаги ўзига!) еб юборгудек тикилди (Хуршид Дўстмуҳаммад,
“Этакдаги уй” ҳикояси). Эрталаб музлатгични (унинг бирдан-бир бойлиги)
очиб кўриб, нонуштага арзигулик ҳеч вақо йўқлигини кўриб, таъби хира бўлди
(Зулфия Қуролбой қизи, “Муҳаббат ва нафрат” ҳикояси).
Баъзан бадиий контекстда муаллиф истеъмол доираси чегараланган
лексикага оид сўзларни қўллаш орқали ҳам бадиий-эстетик ниятини
- 76 -
76
ифодалайди. Жумладан, шевага хос сўзларни келтириш асносида нутққа
маҳаллий колорит бахш этади ва китобхон кўз ўнгида қаҳрамоннинг қиѐфаси
тўлалигича намоѐн бўлишига эришади. Ёзувчи ушбу сўзларни кенг оммага
тушунарли бўлиши учун уларнинг сўз бирикмаси шаклидаги эквивалентини
ҳам киритма ҳолида келтиради: Ўчоқда ўт туташиб кетгандан кейин
кампир ўтовга кириб иккита қовоқ манак (бўза қуйиладиган идиш) да бўза
келтириб қўйди (Ғ.Ғулом, “Шум бола”қиссаси). Фақат бемор муштини ѐза
олмаслик даражасига борган, қонсираб ҳушидан кетган эди. Жароҳат
ўрнига қов (куйдирилган пахта) қўйди ( Ғ.Ғулом, “Луқмон”ҳикояси).
3. Содда гап шаклидаги парантеза тўлдирувчи билан бевосита
алоқаланади. Содда гап шаклидаги парантезалар тўлдирувчи билан мазмуний
алоқага киришиб, таъкид, қўшимча маълумот бериш каби муаллифнинг
субъектив муносабатларининг ҳосиласи сифатида ўринлашиши билан
характерланади: Расул ҳар сафар қишлоққа борганида Шоввоз албатта қўй
сўйиб кутмасдан юбормас, бу меҳмондорчиликка аксар ҳолларда Музаффар
Фармонни ҳам (у пайтларда Музаффар ҳозиргидай “Даштсарой”да эмас,
районда ишларди) хотини Соҳибахон билан қўшиб чақирарди (О.Ёқубов,
“Оққушлар, оппоқ қушлар”романи). Бакир ҳозир ана шу мудҳиш воқеани
эслаб, қайнопасининг жодугарга (агар у, ростдан ҳам, жодугар бўлса!)
учраганига бир ҳисобда имон келтирди (Эркин Аъзам, “Байрамдан бошқа
кунлар” қиссаси).
4. Қўшма гап шаклидаги парантеза тўлдирувчи билан бевосита
алоқаланади: Келин-куѐв йўлда бозорга кириб, гастрономдан “Птичье
молоко” тортидан (“Барноша буни кўрса, ўлиб қолади!”) ва бир қучоқ
чамандек телпаксимон хризантема харид қилдилар (Эркин Аъзам,
“Байрамдан бошқа кунлар” қиссаси).
Айнан шу вазиятдаги парантезалар тўсиқсиз эргаш гап қолипида ҳам
матнга киритилиши мумкин. Бунда парантеза ўзи алоқаланаѐтган
тўлдирувчида ифодаланаѐтган ҳаракатнинг юзага чиқишидаги шартнинг
- 77 -
77
асосий гапдаги ҳаракат-ҳолатнинг бажарилиши учун тўсиқ бўлмаслигини
билдиради: Маржоной... ўзини қаѐққа қўйишни билмас эди. Шу аҳволда
Do'stlaringiz bilan baham: |