Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

мўйсафид деворга суяниб, мудрагандек бир қуйда ўтирибди. Ёз кунида 
бошида ярғоқ телпак. Кўзи кўрмайди – ожиз. Ўзича минғирлаб хиргойи
қилади. Ўзича маст. ...(Дарвоқе, бу кўҳна зотни биз “Эркак” фильмида ҳам 
учратганмиз) (Эркин Аъзам, “Сув ѐқалаб” киноқиссаси). Кўриниб 
турганидай, содда гап шаклидаги парантеза (унинг ичида ҳам дарвоқе 
тарзидаги кириш парантезаси бор) микроматннинг бошидаги гапдаги 
мўйсафид сўзи билан ифодаланган эга билан бевосита алоқаланган.  
4. Қўшма гап шаклидаги парантеза эга билан бевосита алоқаланади: 
Тошев Ҳиндистон Республикаси тузилган йили олдинга сурган бу фикрига 
оппонентлари (уларнинг кимлигини отаси очиқ айтмас, лекин Ҳакимовлар 
эканини Гавҳар сезиб турарди) сиѐсий хато деб баҳо бердилар (П.Қодиров, 
“Уч илдиз” романи). Гапдаги уларнинг кимлигини отаси очиқ айтмас, лекин 
Ҳакимовлар эканини Гавҳар сезиб турарди боғланган қўшма гапи шаклидаги 
парантеза асосий гапдаги оппонентлари сўзи билан ифодаланган эга билан 
алоқаланган ва уни мазмунан тўлдирган. Парантезасиз мазкур асосий гап, 
тайинки, содда гап, аммо айни қўшма гап шаклидаги парантезанинг у гап 
таркибига киритилиши билан мураккаб қўшма гапга айланган, яъни яхлит 


- 74 - 
74 
гап учта содда гапнинг тенгланиш ва интродуктив муносабатлари асосида 
яхлитланган. 
Қуйидаги мисолда ҳам қўшма гап шаклидаги парантеза иштироки 
билан мураккаб қўшма гап юзага келган: Лекин шундай қилса ҳам, ўзига бино 
қўйган бу олифта бўш келмади (у прокуратурадан эмас, ҳаммани назорат 
қилувчи нозик ташкилотдан келган, акс ҳолда, Шарановский уни аллақачон 
ҳайдаб юборган бўларди), Шарановский нутқини тугатар-тугатмасданоқ 
зиѐфатни намойишкорона тарк этди (О.Ёқубов, “Адолат манзили” романи). 
5. Микроматн шаклидаги парантеза эга билан алоқаланади. Қуйидаги 
парчада микроматн шаклидаги парантеза асосий гапдаги Ёрмат сўзи билан 
ифодаланган эга билан алоқаланган: Даставвал бу ерларда Ёрмат пайдо 
бўлди. (Аслида, унинг исми бошқа; маҳаллага ихтиѐрий равишда кайвони 
бўлиб олган Саиджалол “Акахоннинг гумаштаси, ишбоши” деганидан кейин, 
“Қутлуғ қон”даги бойнинг гумаштаси хаѐлига келиб, домла уни ўзича Ёрмат 
деб атай бошлади) Бўйи Обид Асомдан сал тикроғ-у... (Эркин Аъзам, 
“Ёзувчи” ҳикояси). Ушбу мисолда эса асосий гапдаги эга позициясидаги 
хоним сўзи микроматн шаклидаги парантеза орқали изоҳланган: Ҳовли-ҳашам 
битиши арафасида бир куни ялтираган “Мерседес” ҳайдаб ажабтовур бир 
ѐшгина хоним келди. (Ҳар балодан бохабар Саиджалолнинг кейин 
шипшитишича, акахоннинг кенжатой-эркатой хотинларидан экан. Бу 
ҳовли-ҳарам асли шу хонига атаб барпо қилинаѐтган эмиш) (Эркин Аъзам, 
“Ёзувчи” ҳикояси).
II. Тўлдирувчи билан бевосита алоқаланган парантезалар ҳам 
структурал жиҳатдан турли кўринишларда бўлиши мумкин: 
1. Сўз шаклидаги парантеза тўлдирувчи билан бевосита алоқаланади: 
Унинг хулосаси хато эди. Элчин бундай совға кутмаган, ҳатто орзу ҳам 
қилмаган эди. Агар истаса, нари борса, ярим йилда ўзи шундай машина 
сотиб олиши мумкин. Агар Зайнабда кўнгли йўқлигини бировга айтганида 
ҳам бу “совға”ни (ѐки “қарз”ни) ўт қўйиб ѐқиб юборса ѐқиб юборардики, 


- 75 - 
75 
зинҳор-базинҳор қабул қилмасди (Тоҳир Малик, “Шайтанат” романи)
Кўриниб турганидай, парантеза воситасиз тўлдирувчинининг (бу “совға”ни
маъносини изоҳлаб келган.
Воситасиз тўлдирувчи баъзи ҳолатларда белгисиз ҳолатда қўлланиши 
ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда мазмуний жиҳатдан алоқага киришаѐтган 
парантеза ҳам белгисиз воситасиз тўлдирувчи қолипида бўлади: Худо 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish