Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

шикоят қилган, биз билан бирга фолбинникига борган худди ўша семиз отин 
хола) оқ шолрўмол ѐпинган атлас кўйлаги устидан олдига ѐқа тутилган 
нимча кийган келинчакни етаклаб остонага олиб чиқди (Ў.Ҳошимов, 
“Дунѐнинг ишлари” қиссаси). Боя айтганим – мени ларзага солган нарса – 
кўмир конида 17 йилдан бери ѐруғлик кўрмай, тоза ҳаводан нафас олмай 
яшаѐтган от эди (Саид Аҳмад, “От билан суҳбат” ҳикояси).
Эга билан алоқаланган парантезанинг юқоридаги каби мураккаб сўз 
бирикмасидан иборат бўлиши анчайин кенг кузатилади: Ҳайдар танлаган 
мавзу – шўр ерларни ювганда зовурларга йиғиладиган оқава сувни қайта 
ишлатиш муаммоси – ниҳоятда қалтис муаммо (О.Ёқубов, “Диѐнат” 
романи). 
Эга билан алоқаланган парантеза сўз бирикмаси эмас, балки сўз 
тизмаси, яъни тенгланиш муносабатидаги сўз қўшилмаси шаклида бўлиши 
ҳам мумин: Оқпошшонинг инъоми келганини эшитган хотинлар (устанинг 
онаси ва хотини) талашиб, нари-бери гапга бориб қолдилар (Чўлпон, 
“Оқпошшонинг инъоми” ҳикояси). 
3. Содда гап шаклидаги парантеза эга билан бевосита алоқаланади. 
Бадиий нутқда ифодаланган эгага аниқлик киритиш жараѐнида содда гап 


- 72 - 
72 
кўринишидаги парантезалар муҳим аҳамият касб этади: “Маржа опа” 
(аслида, исми Маруся экан) ойимнинг гапига анча тушунадиган бўлиб қолган 
экан, вагондан ўғлини кўтариб омон-эсон олиб чиқибди (Ў.Ҳошимов, “Икки 
эшик ораси”романи). Кўриниб турганидай, содда йиғиқ гап формасидаги 
парантеза воситасида эганинг маъносига аниқлик киритилган. Шунингдек, 
содда йиғиқ гап шаклидаги парантезада аниқлик маъносининг 
ифодаланишида аслида модаллик бўѐғига эга бўлган кириш сўз ҳам алоҳида 
ўринни эгаллаган. Яна мисол: Қарасам, ўзимнинг болаликдаги “ўрис 
ўртоғим” Вали келяпти (Асли оти Валентин эканини кейин билганман) 
(Ў.Ҳошимов, “Дунѐнинг ишлари” қиссаси). 
Эга билан алоқаланиш асносида гап шаклидаги парантеза нафақат 
аниқлик киритиш, балки қўшимча ахборот бериш каби бошқа вазифаларни 
ҳам бажариши мумкин. Бундай вазиятда асосий гапга киритилган парантеза 
содда ѐйиқ гап шаклида ҳам бўлади: Карвон шаҳар четидаги боғларга 
яқинлашганда олдинда келаѐтган отлиқ (у Ёдгорбек эканини Машраб 
узоқданоқ таниди) йўлни чангитиб бошқалардан ўзиб кетди (О.Ёқубов, “Эр 
бошига иш тушса”романи). Оташқалб эндигина оқланган кезлар Мовийкўз 
(аллақачон Алвастихонимга айланиб улгурган эди) маккораларга хос 
шафқатсизлик билан ўсмоқчилаб сўраган (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” 
қиссаси). Шу пайт залнинг тўридаги саҳнада мусиқачилар (кирганимизда 
дам олишаѐтган эди, шекилли) гумбир-гумбир қилиб, созларини чала 
кетишди (Ш.Холмирзаев, “Булут тўсган ой” ҳикояси). 
Баъзан содда гап шаклидаги парантеза эга билан алоқаланганда, 
кучли даражадаги киноя ифодаланиши мумкин. Бунда эгада ифодаланган 
нарса билан парантезада ифодаланган мазмун уйғун бўлмайди, ѐзувчи атай 
сиғишмайдиган тушунчаларни бир-бирига яқинлаштиради, натижада 
парантеза ва эга семантикаси янада урғу олади: Не машаққатлар билан 
дунѐга келтирган ҳашаротларимиз ... (Худо имонларини басаломат қилгай!) 
равзаи ризвонга рихлат қилди! (О.Ёқубов, “Диѐнат” романи).  


- 73 - 
73 
Гап шаклидаги парантеза асосий гапнинг синтактик мақомини 
ўзгартиради, яъни улар ўртасида интродуктив муносабат воқеланади. 
Натижада парантезали қўшма гап юзага келади. Табиийки парантезанинг 
содда ѐйиқ ѐки содда йиғиқ гап шаклида бўлиши мазкур қўшма гапнинг 
мақомига таъсир этмайди. 
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, эга билан алоқаланган содда гап 
шаклидаги парантезанинг мазкур эга билан контакт муносабатда бўлиши 
шарт эмас, бундай парантеза асосий гапдаги нафақат эга билан, балки асосий 
гапнинг ўзи билан дистант позицияда бўлиши мумкин. Содда гап шаклидаги 
парантеза ўзидан бир қанча олдинги гапдаги эга билан ҳам алоқаланаверади. 
Қуйидаги микроматнда буни кўриш мумкин: Муйилишдаги супачада бир 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish