Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

шаксиз, сизнингча, бахтимизга, айтишларича), сўз бирикмаси (гапнинг 
очиғи, сўзнинг қисқаси, дангалини айтганда) ѐки гап (Ростини айтсам; Гап 
шундаки; Буни қаранг; Ўйлаб кўрсам) шаклида турғунлашган, клишеланган, 
муайян бир маъно-мазмун, субъектив-модал муносабат ифодаси учун 
хосланган. Бунинг устига, субъектив-модал маънони типлаштириш, конкрет 
семантик гуруҳларга ажратиш мумкин, шундай экан, уларнинг ифодачиси 
бўлган бирликларни ҳам гуруҳлаштириш у қадар қийинчилик туғдирмайди. 
Аммо киритмалар ҳақида бундай деб бўлмайди, улар воситасида 
ифодаланадиган қўшимча ахборот, маълумот, умуман, маъно-мазмунни 
типлаштириш, конкрет гуруҳларга бирлаштиришнинг айтарли иложи йўқ. 
Чунки киритмаларда инсон, табиат, жамият, умуман, ҳаѐтнинг барча 
соҳаларига оид мазмунлар ифодаланадики, уларни конкрет семантик гуруҳ 
тарзида таснифлаш мушкул. Қуйидаги парчалардаги киритмаларни конкрет 
семантик гуруҳларга бирлаштириш маҳол: Ўқитувчимизни Тожибой ака 
дейишади. Бу киши ҳам нимаси биландир Эгамберди акага ўхшаб кетадилар. 
Аммо Тожибой ака анча хунук. (Бу гапимни ўзлари эшитмасин.) Бурунлари 
йўқ ҳисоби (Ш.Холмирзаев, “Юр, тоғларга кетамиз” қиссаси). Тўғри. 
Қанчадан-қанча одамлар қадр-қиммат топишни бахт деб тушунадилар. 
(Бунга етишмаганлар қанча!) Буниси ҳам тўғри (Хуршид Дўстмуҳаммад, 
“Ҳижроним мингдир менинг...” қиссаси). Ярим соатлардан кейин (ҳар ҳолда, 
Юсуфга шундай туюлди) Мансур иккита дўхтир билан бирга ўғли ѐтган 
хонага кириб борди (Улуғбек Ҳамдам, “Мувозанат” романи). Надоматким, 
бу тўкин дастурхон Мирғани Мирраис (Мирайиз оғанинг исми касбига 
татбиқан ана шунақа ўзгаришга учраган эди) ўғлига татимади (Ҳ.Темиров, 
“Журналист хатоси” қиссаси). 
117
Бабайцева В.В., Максимов Л.Ю. Кўрсатилган асар .-Б. 171. 


- 62 - 
62 
Ана шу мулоҳазалардан келиб чиқилса, киритмаларни уларнинг 
конкрет семантикасига кўра эмас, балки типик мазмуний функциясига кўра 
таснифлаш мақсадга мувофиқлиги аѐн бўлади. Киритма муаммосини рус 
тили материалида тадқиқ этган А.Ф.Прияткина киритмалар жумла 
мазмунини кенгайтириши ва бойитишини, улар хилма-хил мазмуний 
функцияларни бажаришини айтар экан, бу фунцияларни, асосан, қуйидагича 
таснифлаш мумкинлигини қайд этади: 1)тушунтириш-аниқлаштириш, 
2)сабаб-мотив, 3)маълумот-ҳавола, 4) шарҳлаш, модал-баҳолаш. У 
киритмалар воситасида сўзловчи жумлага хилма-хил характердаги 
маълумотларни (масалан, миқдорий ахборот, замонга дахлдор маълумотлар, 
манбага ҳавола, турли тузатишлар, изоҳлар, воқеага ѐки унинг тавсифига 
муносабат кабилар) олиб киришини таъкидлайди.
118
 
Немис ва бошқирд тилларидаги публицистикада киритма 
бирликларни тадқиқ этган В.Рахманова сўзловчининг мақсади ва мўлжалига 
боғлиқ ҳолатда киритмаларнинг уч асосий функционал типини фарқлаш 
мумкинлигини айтади, яъни: 
I тип – қўшимча характердаги маълумотни ифодаловчи киритма 
бирликлар; 
II тип – изоҳ-тушунтириш характеридаги маълумотни ифодаловчи 
киритма бирликлар; 
III тип – экспрессив-баҳо характеридаги маълумотни ифодаловчи 
киритма бирликлар.
119
Ўзбек тилидаги киритмаларнинг ҳам, бизнингча, функционал-
семантик жиҳатдан ана шундай, яъни қўшимча маълумот, изоҳ-тушунтириш, 
экспрессив-баҳо ифодаловчи киритмалар тарзида уч асосий типини фарқлаш 
мақсадга мувофиқ. Масалан, қуйидаги мисолларда 1-тип, яъни қўшимча 
118
Прияткина А.Ф. Русский язык. Синтаксис осложненного предложения. –М.: Высшая школа, 1990. -С. 159 
- 160. 
119
Рахманова В.М. Вставные единицы в современной публицистике (на материале немецкого и 
башкирского языков): Автореф. дисс. ...канд. филол. наук. -Уфа, 2007. -С.15. 


- 63 - 
63 
маълумот ифодаловчи киритмалар иштирок этган: ...Шарановский Суюн 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish