Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

қудуққа ўтиб, салкам бир пақир (Олия буни ўз кўзи билан кўрди!), салкам бир 
пақир сув ичди (О.Ёқубов, “Диѐнат” романи). Яна мисоллар: Нима қилдим? 
Нимани бажардим? Йигит-ялангнинг арзини эшитдим (мингбоши, негадир, 
энди “юрт” дегиси келмайди) (Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи). 


- 81 - 
81 
Самолѐтга ўтиришдан олдин фарғоналик адиб, дўстим (Охирати обод 
бўлгур) Йўлдош Сулаймонга телеграмма бериб қўйгандим (Ж.Абдуллахонов, 
“Плаш воқеаси” ҳангомаси). Ва мен тилга олмоқчи бўлган (садқаи тилга 
олиш кетсин!) “диктатор амалдор” ҳам бошқа областларимиздан топилади 
(Ш.Холмирзаев, “Яшил “нива” ҳикояси). 
 
4. Қўшма гап шаклидаги парантеза аниқловчи билан бевосита
алоқаланади: Шу пайт қаѐқдандир пайдо бўлган (ѐ бирга келганми – буни 
билиш қийин эди!) Холидахон: - Шошманг, домлажон, қулоқ солинг гапимга! 
– деб йўлини тўсмоқчи бўлган эди (О.Ёқубов, “Диѐнат” романи). Кўриниб 
турганидай, боғловчисиз қўшма гап шаклидаги парантеза сифатдош 
бошқарувидаги мураккаб бирикма билан ифодаланган аниқловчи билан 
алоқаланган ва унинг маъносини аниқлаштиришга кўмаклашган. Баъзан 
қўшма гап шаклидаги парантеза асосий гапдаги ўзи алоқаланган 
аниқловчининг маъносига муайян муносабатни ифодалаши ҳам мумкин, 
буни қуйидаги мисолда кўриш мумкин: Тоғамиз атайин биз билан маслаҳат 
қилгани келибди. Амиртепанинг (бу номга энди ҳамма кўниккан, ҳатто 
қайсар тоғамиз ҳам!) қоқ тўғрисидаги баланд қирга чиқариб кўшксимон 
иморат солмоқчи экан, шунга менинг рухсатим керак эмиш (Эркин Аъзам, 
“Бизнинг тоға” ҳикояси). 
5. 
Микроматн шаклидаги парантеза ҳам аниқловчи билан 
алоқаланади: Кўп ўтмай, Исоқ чол тўй ҳаракатига тушиб қолди. 
Кишлоқнинг энг олд бойваччаси Самандар тамакифурушнинг машинасини 
кира қилиб (Самандар тамакифуруш асли бу ерлик эмас. Олтмиш 
саккизинчи йилмиди, аллақаѐқдан кўчиб келиб қолганди. Ўшанда қўни -
қўшнилардан бир косадан ун сўраб юрадиган хотинию жулдур кийинган бир 
этак боласи бор эди. Самандар пишиққина экан, тез орада тамаки 
орқасидан бойиб кетди. Мана энди унча-мунча одамни писанд қилавермайди. 
Аммо Исоқ чол машина сўраб борганида, ҳеч ўзини тарозига солиб 
ўтирмасдан, дарров рози бўлди) шаҳарга зир қатнади (Зулфия Қуролбой 


- 82 - 
82 
қизи, “Тўхтаб қолган вақт сувратлари” ҳикояси). Кўриниб турганидай, олтита 
гапдан иборат микроматн шаклидаги парантеза асосий гапдаги Самандар 
тамакифурушнинг аниқловчиси билан алоқаланган ва унинг мазмунига 
қўшимча анчайин батафсил маълумот киритган.
IV. Ҳол билан бевосита алоқаланган парантезалар ҳам структурал 
жиҳатдан турли кўринишларда бўлиши мумкин: 
1. Сўз шаклидаги парантеза асосий гапдаги ҳол билан алоқаланади: 
Ёруғ тушмайдиган, ташқаридан тиқ этган товуш келмайдиган якка 
зимистон хонада (одиночкада) ѐтгандим (Саид Аҳмад, “От билан суҳбат” 
ҳикояси). Гапдаги ўрин ҳоли орқали ифодаланган жойнинг халқ орасида 
тарқалган номи “одиночка” парантеза сифатида асосий гапга олиб кирилган, 
натижада таъкидли изоҳ юзага келган. Баъзан яна бошқа мақсад ҳам кўзда 
тутилиши мумкин: Кундузи ухлайди-да, кечаси уйғоқ: гоҳо ўзидан-ўзи (балки 
қўрққанидан) ҳассаси билан эшик-деразани уриб, кимларнидир сўкади ва гўѐ 
аллакимлар билан гаплашади (Ш.Холмирзаев, “Қадимда бўлган экан” 
ҳикояси). Асосий гапдаги ўзидан-ўзи сўз шакли билан ифодаланган сабаб 
ҳоли аниқ сабабни билдирмайди, парантеза (балки қўрққанидан) ҳам бу 
сабабни аниқлаштирмайди, аммо мазкур сабабни тахминлаб, кўпайтиради, 
шу тариқа ѐзувчи гапнинг семантик ҳажмини ва таъсирчанлигини 
орттиришга эришган. 
2. Сўз бирикмаси шаклидаги парантеза асосий гапдаги ҳол билан 
алоқаланади, бунда парантеза ҳол маъносини таъкидлаш, изоҳлаш, эслатиш 
каби вазифаларни бажаради: Менга битилган хатни икки кун (икки кун-а!) 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish