Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


томчиси билан чиқиб кетади. Агар оѐғини ювса, оѐғи



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

томчиси билан чиқиб кетади. Агар оѐғини ювса, оѐғи (билан) юриб содир этган жами гуноҳлар 
сув билан ѐки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади. Шундай қилиб гуноҳлардан 
(бутунлай) покланади” (Муслим, Термизий, Молик, Аҳмад ривоят қилган). 
Маълумки, инсоннинг юзи, қўли, оѐғи, боши қолган аъзоларига қараганда кўпроқ кир бўлади. 
Бу аъзолар тез-тез покланмаса, кишидан бадбўй ҳид келиб туради. Бошқа томондан қараганда, 
инсоннинг айнан мана шу тўрт аъзоси гуноҳ қилишда асосий вазифани бажаради. Аллоҳ таоло 
бандаларига шунчалик меҳрибонки, уларга кунда беш маҳал гуноҳлардан покланиш имконини берган. 
Агар таҳорат қилаѐтганимизда ҳар бир аъзоимиздан гуноҳлар тўкилаѐтганини хаѐлдан ўтказсак, 
таҳоратга эътиборимиз ортади, қалбимизда ихлос пайдо бўлади
79

Кўпчилик таҳоратни намоздан олдин қилинадиган оддий бир амал, деб билади. Аслида таҳорат 
ҳам ибодат. Чунки таҳорат олган кишининг гуноҳлари ювилади, руҳи ҳам, жисми ҳам покланади. 
Шунинг учун таҳоратга алоҳида эътибор билан қаралади. Чунончи, банда таҳорат қилаѐтганда 
бошқалар билан заруратсиз гаплашмайди, шошилмайди, аъзоларини яхшилаб, тозалаб ювади. Бир 
нарсага эътибор бериш лозим: таҳорат қилаѐтган одам подшоҳлар Подшоҳи, бутун оламлар Ҳукмдори 
Аллоҳ таоло билан учрашувга ҳозирланаѐтган бўлади. 
Таҳорат олингач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуолар ўқилади. 
١
-
ُدَمْشَأ
َل ْفَأ
َّلِإ َىَلِإ
َل ُوَدْحَس ُللا
ُدَمْشَأَس ُىَل َكيِرَش
ُىُلوُسَرَس ُوُدْبَع اًدَّمَُمُ َّفَأ
.
٢
-
َنيِرّْمَطَتُمْلَا ْنِم ِنِْلَعْجاَس َيِباَّوَّػتلا ْنِم ِنِْلَعْجا َّ ُمَّللا
.
٣
-
َحْبُس
َكْهَلِإ ُبوُتَأَس َؾُرِفْغَػتْسَأ َتْنَأ َّلِإ َىَلِإ َل ْفَأ ُدَمْشَأ َؾِدْمَِبَِس َّ ُمَّللا َكَن 
.
٤
-
يِقْزِر ِفِ ِلَ ْؾِر َبَس يِراَد ِفِ ِلَ ْعّْسَسَس ِبِْنَذ لَ ْرِفْغا َّ ُمَّللا
.
Дуолар ўқилиши: 
1. “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳув лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна муҳаммадан 
ъабдуҳув ва росувлуҳ
80
”. 
2. “Аллоҳуммажъалний минат тавваабийн, важъалний минал мутатоҳҳирийн
81
”. 
3. “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу 
илайк
82
”. 
4. “Аллоҳуммағфир лий замбий, ва вассиъ лий фий даарий, ва баарик лий фий ризқий
83
”. 
79
Манба: Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли, “Таҳорат китоби”. 
80
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Термизий: “Аллоҳуммажъалний минат 
тавваабийн, важъалний минал мутатоҳҳирийн”ни зиѐда қилган. 
81
Термизий ривоят қилган. 
82
Ҳоким “Мустадрок”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да, Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳокимга кўра, ҳадис 
санади саҳиҳ. 


40 
Дуолар маъноси: 
1. “Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ. Муҳаммад Унинг бандаси 
ва Расулидир”. 
2. “Эй Аллоҳ, мени тавба қилувчилардан, ўта пок зотлардан қил!” 
3. “Эй Аллоҳ, Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Мен Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа 
илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!” 
4. “Ё Аллоҳ, менинг гуноҳимни кечир, мен учун уйимда кенглик қил, ризқимга барака бер!” 
Бир нарсага эътибор берганмисиз: одам таҳорат олганидан кейин ўзини енгил ҳис қилади. 
Нега? Чунки таҳорат билан гуноҳларимиз тўкилади. Юз-қўлни, оѐқни ювганимизда, бошга масҳ 
тортганимизда ҳам жисман, ҳам руҳан покланамиз, вужудимиз зоҳирий, ботиний ғуборлардан фориғ 
бўлади. Таҳоратнинг ўзида шунча фойда! Қолаверса, намозхон либоси, ибодат қиладиган жойи покиза 
бўлиши керак. Кўряпсизми, намоз инсонни қанчалик поклайди, танасини ҳам, қалбини ҳам кирлардан 
тозалайди. 
Намоз ўқишдан олдин фикрни бир ерга жамлаб, дунѐ ишларини ортга ташлашга ишора 
сифатида икки қўлни кўтариб, “Аллоҳу акбар!” дея қулоқ қоқилади. Намозга кирар экансиз, 
дилингиздан ҳасад, кибру ҳаво, гина-кудуратни чиқариб ташланг. Чунки намозда Аллоҳ билан юзма-
юз турасиз. Аллоҳ қалбингизда нима борлигини билади. Қиблага юзландингизми, қалбингиз билан 
Аллоҳга юзланинг. Юзингиз қиблага қараб, хаѐлингиз бошқа тарафларга кетиб қолмасин. “Анави иш 
нима бўлдийкин”, “Нархи тушдими-кўтарилди?” деган ўй-хаѐллар одамни чалғитади. Сиз холис 
ниятда ибодат қилаѐтган экансиз, ўн-ўн беш дақиқа бўлсаям Аллоҳ олдида турганингизни бутун 
вужудингиз билан ҳис этинг. Зеро, “Аллоҳга севимли банда бўлай”, “Ибодатим ҳусни қабул бўлсин”, 
деган инсон намозга кираѐтганида фикрини бир ерга жамлайди, гуноҳлари учун истиғфор айтади, 
Аллоҳ улуғлигини эътироф этади, ўзининг ожизлигини эслайди. Шундан кейин намозни бошласа, 
ибодатдан чексиз лаззат олади
84


Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish