Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


-САБАБ. ҒАФЛАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИШ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

45-САБАБ. ҒАФЛАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИШ 
Аллоҳни унутиш, маъсият уммонига ғарқ бўлиш, дунѐга берилиш, шаҳватлар ортидан қувиш, 
бир сўз билан айтганда, ғафлатга ботиш қалб касалликларининг энг хавфлисидир. Намозда 
хушуъсизликнинг асосий сабаби ғафлатдир. Чунки ғофил банда Аллоҳни эсламайди, намоз ўқишни 
истамайди. Ўқиса ҳам, эриниб, дангасалик билан туради, дилида ҳаловат, хотиржамлик бўлмайди. 
Намозни хушуъсиз ўқиш, қуруқ ѐтиб-туравериш ҳам ғафлатнинг бир тури. Зеро, қалбини дунѐ орзу-
ҳаваслари, моддий неъматлар ҳақидаги ўйлар забт этган одам намозни рисоладагидек ўқимайди. 
Хушуъга эришиш ниятидаги инсон доим ўзини тергаб, ислоҳ қилиб туради, Парвардигори зикридан 
асло ғофил қолмайди. 
46-САБАБ. НАМОЗДА ХУШУЪ ТОПИШНИ АЛЛОҲДАН СЎРАШ 
Хушуъли қалб Аллоҳнинг неъмати. Уям Яратгандан сўралади. Зеро, қалб ўз номи билан қалб. 
У ҳар қандай ҳолатда қалқиб кетиши, ўзгаришлар рўй бериши, дунѐвий арзимас матоҳларга боғланиб 
қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам қалб салоҳияти, ҳақ йўлда собитқадам бўлиш Аллоҳдан сўралади. 
Аллоҳ қалбларни Ўзи истаган томонга буриб қўяди. Банда фақат Аллоҳнинг тавфиқи билан хушуъга 
эришади. 
Каломи мажидда Иброҳим алайҳиссалом тилидан шундай дуо қилинган: 
َلَّصلا َ هِوُم ِنِْلَعْجا ّْبَر
َّبَوَػتَس َهَّػبَر ِتَِّيّْرُذ ْنِمَس ِة
ِء َعُد ْل
.
Ўқилиши: “Роббижъалний муқиймас солаати ва мин зуррийятий, роббанаа ва тақоббал дуаа”. 
Маъноси: “Парвардигорим, мени ва зурриѐтимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо 
этувчи қил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла!” (Иброҳим сураси, 40-оят). 
Яъни: Ё Аллоҳ! Менга фарз қилганинг намозни вақтида, хушуъ билан тўкис адо этишимга 
ѐрдам бер, фарзандларимни ҳам намозни мукаммал ўқийдиганлардан қил. Парвардигорим, 
сўраганимни менга бер, дуоимни қабул эт! 
Иброҳим алайҳиссалом бошқа ибодатлар ичида нега айнан намозни хослаган? 
Чунки намоз мўминни бошқалардан ажратиб турадиган асосий белгидир. Мўмин банда намозга 
эътибори, кучли иштиѐқи, ибодатни қоим қилишга интилиши билан яққол ажралиб туради. 
Қалб хушуъсини Аллоҳдан сўраш, хушуъсизликдан паноҳ исташ борасида суннати набавияда 
ҳам кўрсатмалар келган. 
َّبَوَػت ّْبَر ًبهِهُم ْسَأ ًتِبُْمِ َكْهَلِإ ًعاَوْطِم َكَل ًبِياَر َكَل اًرِكاَذ َكَل اًرِك َش َكَل ِنِْلَعْجا َّ ُمَّللا
ِتَِبْوَح ْلِسْغاَس ِتَِبْوَػت ْل
اَس ِنِ َسِل ْدّْدَسَس ِبِْلَػق ِدْياَس ِتََُِّح ْتّْبَػََس ِتَِوْعَد ْبِجَأَس
ِبِْلَػق َةَمهِخَس ْلُلْس
.
Ўқилиши: “Аллоҳуммажъалний лака шаакиро, лака заакиро, лака роҳибаа, лака митвааъаа, 
илайка мухбитан ав мунийбаа. Робби тақоббал тавбатий, вағсил ҳавбатий, ва ажиб даъватий, ва саббит 
ҳужжатий, ваҳди қолбий, ва саддид лисааний, васлул сахиймата қолбий”. 
Маъноси: “Ё Аллоҳ, мени Ўзингга шукр қиладиган, Ўзингни эслайдиган, Ўзингдангина 
қўрқадиган, итоатгўй, хушуъли (ѐки тавозеъли), тавба билан қайтувчи қил! Парвардигорим, тавбамни 
217
Манба: Абдуғафур Искандар, “Намозда хушуъ”. 


103 
қабул эт, гуноҳимни кечир, дуоимни мустажоб айла, ҳужжатимни мустаҳкам (кучли) қил, қалбимни 
(ҳақ йўлга) бошла, тилимни тўғрила, қалбимдаги ҳасад-адоватни кетказ
218
”. 
ٍ ْلِع ْنِم َكِب ُذوُعَأ ّْنِِإ َّ ُمللا
َل 
َل ٍبْلَػق ْنِمَس ُعَفْػهَػي
َل ٍسْفَػن ْنِمَس ُعََِْيَ
َل ٍةَوْعَد ْنِمَس ُعَبَِْت
ََلُ ُب َََتْسُي
.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аувзу бика мин ъилмил лаа янфаъ, ва мин қолбил лаа яхшаъ, ва 
мин нафсил лаа ташбаъ, ва мин даъватил лаа юстажаабу лаҳаа”. 
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Фойда бермайдиган илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймайдиган нафсдан, 
ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ беришингни сўрайман
219
”. 
Тақвосиз илм фойда келтирмайди, балки дунѐ эшикларини очиб беради, ҳою ҳаваслар сари 
етаклайди. Олим киши одобли, тақволи бўлса, билганига амал қилса, илм-маърифатдан наф олади. 
Қалб Аллоҳга хушуъ қилиши, Парвардигордан қўрқиши, Унинг зикри ила роҳатланиши, нурга 
тўлиши учун яратилган. Агар бундай бўлмаса, қалб қотиб қолади. Бунақа қалбдан паноҳ сўралади
220

Инсон нафси дунѐга ўч бўлса, моддий нарсаларга тўймаса, ашаддий душманга айланади. 
Шунинг учун ҳам тўймайдиган нафсдан, қаноатсизликдан паноҳ тиланади. 
Банда қўлини самога кўтариб дуо қилса-ю, лекин сўрагани ижобат этилмаса, бу унинг илмидан, 
амалидан фойда чиқмагани, қалби хушуъ қилмагани, нафси тўймагани, ўткинчи дунѐга ўта 
ташналигини билдиради
221

ُعَأ ّْنِِإ َّ ُمَّللا
يّْهِهَم ّْرَش ْنِمَس ِبِْلَػق ّْرَش ْنِمَس ِنِ َسِل ّْرَش ْنِمَس يِرَصَب ّْرَش ْنِمَس يِعَْسَ ّْرَش ْنِم َكِب ُذو
.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аувзу бика мин шарри самъий, ва мин шарри басорий, ва мин 
шарри лисааний, ва мин шарри қолбий, ва мин шарри маниййий”. 
Маъноси: “Ё Аллоҳ, қулоғим ѐмонлигидан, кўзим ѐмонлигидан, тилим ѐмонлигидан, қалбим 
ѐмонлигидан, манийим ѐмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман”. 
Қулоқ ѐмонлиги – Аллоҳ ѐмон кўрадиган сўзларни эшитиш. 
Кўз ѐмонлиги – Аллоҳ қайтарган нарсаларга қараш. 
Тил ѐмонлиги – фойдасиз, бемаъни, гуноҳ сўзларни гапириш. 
Қалб ѐмонлиги – бузуқ эътиқодда бўлиш, дилда ҳасад, кибр, нифоқ каби иллатлар бўлиши, 
гуноҳ ишни кўзлаш ва ҳоказо. 
Маний ѐмонлиги – шаҳвоний нафсга қул бўлиб, зинога қўл уриш, номаҳрамларга ҳирс билан 
тикилиш
222

Хушуъ топиш йўлида ҳаракат билан дуо уйғунлашса, Аллоҳнинг хоҳиши билан мақсадга 
эришилади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish