Бизнес cdr

Download 9,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/19
Sana23.02.2022
Hajmi9,18 Mb.
#144966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1 1585620012984

Ушбу мавзуга оид батафсил маълумотларни алоҳида қўлланма-
миздан олишингиз мумкин.
Бизнесингизнинг концепциясини белгилаб олганингиздан сўнг 
тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишингиз 
зарур. Шундан кейингина тадбиркорлик фаолияти билан шуғул-
ланиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўласиз.
Тадбиркорлик фаолиятининг бир қанча шакллари мавжуд бўлиб, 
фаолиятингиз тури ва ёлланадиган ходимлар сонидан келиб чиқиб, 
якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат 
рўйхатидан ўтишингиз мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс томонидан тадбир-
корлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга 
оширишдир. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият туридан келиб 
чиққан ҳолда бир нафардан уч нафаргача ходим ёллашга ҳақли 
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 
июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркор-
лар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти-
ни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом).
Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги 
тадбиркорларга кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича 
ҳақ тўлаган ҳолда жалб этиш ҳуқуқи берилган.
Агар тадбиркорлик фаолиятини оила аъзоларингиз билан биргалик-
да бошлашни режалаштираётган бўлсангиз, якка тартибдаги 
тадбиркор – оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида давлат 
рўйхатидан ўтиш сизга мос келади (Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори 
билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий 
тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш 
тартиби тўғрисидаги низом).
5-қадам. Бизнеснинг 
ташкилий-ҳуқуқий 
шаклини танлаш ва 
давлат рўйхатидан ўтиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан 
шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-
сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, унда асосан чакана савдо, 
ҳунармандчилик фаолияти, маиший хизматлар ва фаолиятнинг 
бошқа турлари (бошқа хизматлар ва айрим турдаги майда ишлаб 
чиқаришлар) кўзда тутилган.
Агар кўпроқ ишчи кучи талаб этиладиган ишлаб чиқариш ёки хизмат 
кўрсатиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланишни режалаштирган бўлсангиз, юридик шахс (масалан: 
масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона, оилавий корхона ва 
бошқалар) сифатида рўйхатдан ўтишингизга тўғри келади.
Давлат рўйхатидан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан 
тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Мазкур низомга мувофиқ интернет тармоғи орқали Ягона интер-
актив давлат хизматлари порталида соддалаштирилган тартибда 
давлат рўйхатидан ўтиш мумкин. Бунда ариза берувчи томонидан 
тегишлича якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар учун 
сўровнома (тегишли маълумотларни киритиш ёки умумий 
маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли 
билан) босқичма-босқич шакллантирилиб борилади. Юридик шахс 
сифатида рўйхатдан ўтишда корхона номи ҳам танланади ҳамда 
сўровномага давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари электрон шаклда 
илова қилинади.
Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳуж-
жатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар 
асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга. 
Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шакл-
лари Адлия вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли 
буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) билан тасдиқ-
ланган.
Сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг давлат божи 
тўланади. Давлат божи реал вақт режимида – банк картаси ва 
уланган “SMS хабар бериш” хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб 
кўринишида, банк кассалари орқали нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб 
кўринишида ҳамда ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида 
нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида тўланиши мумкин.
Шундан сўнг автоматик тарзда давлат рўйхатидан ўтказиш амалга 
оширилади ва тегишли гувоҳнома шакллантирилади.
Тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш Давлат 
хизматлари марказига борган ҳолда ҳам амалга оширилиши 
мумкин.
Корхонага муносиб ном танлаш бизнесни бошлашда қабул 
қилинадиган муҳим қарорлардан биридир. Келгуси фаолиятнинг 
ривожи кўп жиҳатдан корхона номи билан ҳам боғлиқ. Чунки, тўғри 
танланган ном бизнеснинг ривожига туртки беради ёки аксинча, 
номақбул ном муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин.
Идеал ном маҳсулот ёки хизматларингиз ва уларнинг ўзига хос 
хусусиятларини ифода этиши лозим. Лекин, бизнесингизга хос 
Корхонага ном танлаш
10 | Кичик бизнесни бошлаш ва бизнес-режа ишлаб чиқиш
Кичик бизнесни бошлаш | 11

барча жиҳатларни ўзи мужассамлаштирган бир ёки иккита сўздан 
иборат номни топиш амалда осон эмас.
Шунинг учун, муқобил ёндашув сифатида кўпчилик машҳур 
компаниялар маъқул кўрадиган вариант – содда, абстракт ва 
жарангдор ном танлашга эътиборни қаратиш мумкин. Масалан, 
Apple, Google, Orange ёки Lego компанияларининг номланиши 
уларнинг маҳсулот ва хизматларига деярли алоқадор бўлмасада, 
қисқа ва жозибадор бўлганлиги туфайли осон эсда қолади. Лекин, 
ушбу компаниялар уларнинг брендлари харидорлар томонидан тан 
олиниши учун маркетинг ва рекламага катта миқдорда маблағ 
сарфлашларини эсдан чиқармаслик керак. Шу сабабдан, абстракт 
номлар ҳар қандай бизнес учун ҳам тўғри келмаслиги мумкин.
Ford, Procter & Gamble, John Lewis ва Marks & Spencer каби таниқли 
брендларга ўхшаб, кўпчилик бизнесини ўз исми билан номлашни 
маъқул кўради. Бу усул айни соҳадаги профессионал тажрибани, 
қолаверса бизнесга садоқатни намойиш қилишда ҳамда рақобатчи-
лардан ажралиб туришда қўл келади. Бироқ, бизнесингиз кенгайиб, 
бошқа малакали ходимлар етакчи ролни ўйнай бошлаганда ёки 
бизнесингизни сотишга қарор қилганингизда ушбу усул имконият-
ларингизни чеклаб қўйиши мумкин.
Шунингдек, икки ёки ундан ортиқ сўзларни ёхуд уларнинг 
қисмларини бирлаштириш орқали ўзига хос ном шакллантириш ҳам 
машҳур усуллардан бири ҳисобланади. Бунга ёрқин мисол сифатида 
Microsoft, Compaq ёки Adidasни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Асосийси, яхши корхона номлари қисқа, талаффуз қилишга қулай ва 
эсда қоларлидир. Узун, ноаниқ ва бузиб талқин қилиниши мумкин 
бўлган, айниқса лотинча ва бошқа тиллардаги мураккаб сўз ва 
ибораларни, мифик образларни ёки тушкунликни ифодаловчи 
сўзларни ном сифатида танламаган маъқул. Мижозлар ўзлари 
тушунадиган сўзларни маъқул кўрадилар ва ҳар гал уларга 
номингизни ёки уни қандай талаффуз қилиш лозимлигини тушунти-
риб ўтиришингиз ортиқчадир. Шунинг учун, бир маъноли, ўзида 
ижобий образни гавдалантирган ва оптимистик руҳдаги номни 
танлашга ҳаракат қилинг.
Корхонангиз номи ёзишга қулай бўлиши ҳам муҳим жиҳат ҳисобла-
нади. Фараз қилайлик, кимгадир корхона номини телефон орқали 
айтяпсиз. Суҳбатдошингиз биринчи мартадаёқ корхонангиз номини 
хатосиз ёза оладими? Энг яхши ном – уни ёзишда мижоз ёки 
ҳамкорни ортиқча фикрлашга мажбур қилмайдиган номдир.
Шу билан бирга, корхонангиз номи интернет сайтларида, канце-
лярия маҳсулотларида, магазинлар пештахталарида, автофургон-
ларда ёки фойдаланишингиз мумкин бўлган бошқа жойларда 
қандай кўриниши тўғрисида ўйлаб кўринг.
Келгусида маҳсулот ёки хизматларингизни экспорт қилишни режа-
лаштираётган бўлсангиз, корхонангиз номи хорижий тилларда 
қандай маънони англатиши ҳам муҳимдир. Агар корхонангиз номи 
лотин алифбосида ягона вариантда ёзилса – унданда яхши. Бу кор-
хонангизни интернет тармоғи орқали излашда қулайлик яратади.
Корхона номи ўзига хос бўлиши, бошқаларни такрорламаслиги 
лозимлигига ҳам эътиборни қаратинг.
Яхши ном танлашда аудиториянгизга нима ёқишини инобатга 
олишингиз зарур. Чунки, ҳар қайси авлод ва ижтимоий гуруҳнинг 
ўзига хос қизиқишлари ва қабул қилиш хусусиятлари мавжуд.
Албатта, корхонага ном танлаш ўзига хос мураккаб ва завқли 
жараён бўлиб, унга етарли вақт ажратиш ва ижодий ёндашиш талаб 
этилади. Шу билан бирга, масаланинг ҳуқуқий жиҳатларига ҳам 
жиддий эътибор қаратиш лозим. Яъни, танланаётган ном 
Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонуни 
талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
Бизнесни бошлашда харажатларни имкон қадар минималлаштириб, 
маблағни тежашга ҳаракат қилинг.
Кўпчилик бўлажак тадбиркорларни қийнайдиган асосий масала – бу 
бизнесни бошлаш учун дастлабки сармояни топишдир. Айнан ушбу 
муаммо ўз бизнесингизни йўлга қўйишингизни секинлаштиради ёки 
тўхтатиб туради.
Шубҳасиз, тадбиркорликни йўлга қўйишда бошланғич сармоя муҳим 
омилдир, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Лекин, биринчи галда 
қайси йўналишда фаолият олиб бормоқчи эканлигингизни, асосий 
мақсадларингиз ва уларга эришиш йўлларини аниқ белгилаб олиб, 
кейин лойиҳангизни молиялаштириш манбалари ҳақида ўйлашингиз 
мақсадга мувофиқдир. Қуйида ушбу манбалар хусусида тўхталиб 
ўтамиз.
Бизнесга шахсий жамғармаларни йўналтириш. Бу энг хавфсиз ва 
ишончли йўл ҳисобланади.
Банкдан кредит олиш. Олинган кредитни фоизи билан қайтаришин-
гиз зарурлигини инобатга олиб, пухта ҳисоб-китоб қилишингизга 
тўғри келади. Энг асосийси, кредит олиш учун етарли гаров 
таъминотига эга бўлиш талаб этилади. Агар гаров таъминоти етарли 
бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузури-
даги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллигидан фойдаланиш 
тўғрисида ўйлаб кўриш мумкин. Бунинг учун лойиҳа маълум 
талабларга жавоб бериши лозим. Жамғарма томонидан кафиллик 
бериш пулли бўлиб (миллий валютада кафолат суммасининг 1 
фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақи ундирилади), 
кичик тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича кредит 
ҳажмининг 50 фоизигача миқдорда, аммо 2 миллиард сўмдан 
ошмайдиган миқдорда берилади.
Кафиллик берилишини кўриб чиқиш шартлари ва тартиб-
таомиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2017 йил 8 сентябрдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш 
давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда белгиланган.
Ушбу низомда, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича 
фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Жамғарма 
томонидан компенсациялар берилиши тартиби ҳам кўзда тутилган 
бўлиб, бу тадбиркорлик субъекти томонидан амалга ошириладиган 
кредит бўйича тўловларни сезиларли даражада арзонлаштиради.
Ёки бўлмаса, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий 
6-қадам. Молиялашти-
риш масаласини ҳал 
қилиш
12 | Кичик бизнесни бошлаш ва бизнес-режа ишлаб чиқиш
Кичик бизнесни бошлаш | 13

тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган дастурлар 
(“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури, “Yoshlar-Kelajagimiz” Давлат 
дастури, шунингдек ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, 
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини 
такомиллаштириш, аҳоли бандлигини ошириш борасидаги чора-
тадбирлар) доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлардан 
фойдаланиш лойиҳа бўйича харажатларни қисқартиришга хизмат 
қилади.
Дўстлар ёки қариндошлардан қарз олиш. Агар муваффақиятга 
эришишга амин бўлсангиз ва керакли сумма йирик бўлмаса, ушбу 
усулдан фойдаланишингиз мумкин. Бироқ, ишингиз юришмаса ва 
қарзингизни қайтара олмасангиз, дўстларингиз ва яқинларингиз 
билан муносабатларингиз бузилиши мумкинлигини ҳам ёдда тутинг.
Сармоядор топиш. Бу бирор бир шахс ёки ташкилот бўлиши мумкин 
ва сиз уларни лойиҳангизга қизиқтира олишингиз даркор. 
Ҳамкор топиш. Ишни бошлаш учун сармоясини йўналтиришга тайёр 
бўлган ҳамкор билан шерикчилик асосида фаолият юритиш мумкин.
Минимумдан бошлаш. Ишни бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш 
ёки битта мижозга хизмат кўрсатишдан, ёки бўлмаса, уй шароитида, 
бошланғич сармоя деярли талаб этилмайдиган фаолият туридан 
бошлаш мумкин. Агар қайсидир соҳада етарли билим ва тажрибага 
эга бўлсангиз, бундан лойиҳангизни ишга туширишдаги майдонча 
(платформа) сифатида фойдаланишингиз мумкин.
Шунингдек, молия бозорларини такомиллаштириш ва ривож-
лантириш борасидаги ислоҳотлар доирасида яқин йиллар ичида 
республикамизда тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини ва 
стартапларни молиялаштиришнинг муқобил механизмлари (маса-
лан, краудфандинг) жорий этилиши кўзда тутилган. Краудфандинг – 
бу аҳолидан (донорлардан) ихтиёрий равишда ҳар қандай миқдор-
даги маблағларни йиғиш йўли билан маълум мақсадлар учун керак-
ли суммани шакллантириш бўлиб, ундан хорижий давлатларда 
унумли фойдаланилади. Краудфандинг асосан интернет воситаси-
да амалга оширилади.
Юртимизда бу тизимнинг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши 
келгусида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун яхши 
манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
7-қадам. Реклама 
ва PR масалалари
Реклама ва PR (public relations – жамоатчилик билан алоқалар) 
масалалари жиддий эътибор ва харажатлар талаб қилади. Ҳар бир 
бизнеснинг асосий мақсади имкон қадар қўпроқ харидор жалб 
қилишдан иборатдир. Мижозлар сафи кенгайиши учун пухта 
ўйланган реклама зарур.
Мижоз сизнинг маҳсулотингизни ўз атрофидагиларга тавсия 
қилиши учун уни ҳайратда қолдиришингиз ва унга кутганидан ҳам 
зиёда қилиб хизмат кўрсатишингиз зарур. Мисол учун, дастлабки 
мижозлар учун маълум миқдорда чегирмалар ёки кичикроқ совға 
тақдим этиш ҳақида ўйлаб кўринг.

Download 9,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish