1.5. КИЧИК БИЗНЕСНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШДАГИ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАР
Тадбиркорликни қандай йўлга қўйиш тўғрисида кўплаб адабиётлар, мақолалар ва интернет сайтлари
мавжуд. Улардан самарали фойдаланиб, ўз бизнесингизни бошлашга ҳаракат қилинг.
Кичик бизнесни муваффақиятли йўлга қўйиш учун амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кетма-
кетлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Мустақил бизнесни бошлаш учун, авваламбор, яхши бизнес ғояни
шакллантириш лозим. Энг асосийси – ғояни танлашда адашмаслик.
Бунинг учун бўлажак тадбиркордан бизнес ғояни ишлаб чиқиш
устида чуқур ўйлаш ва мазкур масъулиятли вазифа учун етарли
вақт сарфлаш талаб этилади.
Аввало, одамлар нимани хоҳлаши ва улар дуч келаётган муам-
моларга эътиборингизни қаратинг. Кейин ушбу муаммоларни ҳал
қилиш усуллари ва истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш
йўллари тўғрисида ўйланг. Тажрибали тадбиркорларнинг сўзларига
кўра, улар ғояни шакллантириш учун дастлаб бир қанча фикрни
қоғозга туширишади. Сўнг ҳар бир вариантнинг афзалликлари ва
камчиликларини ёзиб, уларни чуқур таҳлил қилиб кўргандан сўнг бир
тўхтамга келишади.
Турли адабиётлар ва интернет сайтлари таклиф этаётган тайёр
бизнес ғоялардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам устун ва
заиф тарафлари хусусида ўйлаб кўришингиз мақсадга мувофиқ-
дир.
Бизнес ғояни
ўзингиз ёқтирган ва яхши тушунадиган, яъни тегишли
билим ҳамда кўникмаларга эга бўлган соҳа бўйича
шакл-
лантиришингиз ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки, танлаган
соҳангизни икир-чикиригача яхши билмасангиз ва тадбиркорликни
муваффақиятли йўлга қўя олишингизга ўзингиз тўлиқ ишон-
масангиз, ўзгаларни ғоя ва фикрларингиз билан жалб қила
олмайсиз.
Янгидан иш бошлаётган тадбиркорлар учун
бизнес ғоянинг ягона
аниқ мақсад сари йўналтирилганлиги
ҳам келгусидаги муваф-
фақиятли фаолият учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда жаҳондаги йирик компаниялардан бир қанчаси, хоҳ у
Google ёки Apple бўлсин, хоҳ Amazon ёки Alibaba, истеъмолчиларга
бир қанча маҳсулот ёки хизмат турларини етказиб беришади. Лекин
кўпчилик бўлажак тадбиркорлар шуни инобатга олишмайдики, ушбу
компаниялардан ҳеч бири бугунгидек йирик ҳолда иш бошламаган.
Дастлаб уларнинг бари ўз олдига ягона ва аниқ мақсадни қўйиб, унга
эришиш йўлида астойдил меҳнат қилишган. Бизнесни етарли
даражада оёққа турғазиб, зарур тажриба ва сармоя орттиргандан
кейингина фаолиятни янада кенгайтиришга эътиборни қаратишган.
Демак, бирданига бир нечта бизнес ғояни амалга оширишга интилиш
нотўғри. Дастлаб аниқ бир фаолият йўналишини белгилаб олиб, уни
самарали йўлга қўйишга бутун диққат ва эътиборингизни қаратинг.
Шу билан бирга, ғоянгизнинг қойилмақом тарзда амалга
оширилиши ҳам ўта муҳимдир. Зеро, сизни рақобатчиларингиздан
фарқлаб турадиган асосий жиҳат ҳам айнан шудир.
1-қадам. Бизнес ғояни
шакллантириш
Бизнесни бошлаш учун вақт ва имкониятларингиз етарли эканлиги-
ни диққат билан ўрганиб чиқинг. Бизнесни бошлашингиз оилавий
шароитингиз ва бошқа мажбуриятларингиз билан мос тушадими?
Бизнесга вақтингизни тўлиқ ажратмоқчимисиз ёки уни бошқа
ишингиз билан параллел равишда олиб бормоқчимисиз? Ушбу
саволларга жавоб топиш сизга бизнеснинг тўғри турини танлашга
ёрдам беради.
Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш вақт, машаққатли меҳнат
ва қатъият талаб қилишини инобатга оладиган бўлсак, ҳолатингизга
ҳаққоний баҳо бериш жуда муҳимдир. Агар бизнес билан қўшимча
фаолият сифатида шуғулланмоқчи бўлсангиз, кам ишчи кучи талаб
этиладиган фаолият турини танлашингизга ёки банд вақтингизда
сизга ёрдам берадиган ходим ёллашингизга тўғри келади.
Яхши ходимлар – бу катта харажат эмас, балки инвестициядир.
Бизнес билан узоқ муддат шуғулланишни режалаштираётган
бўлсангиз, бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришингиз лозим.
2-қадам. Ўз ҳолатини
тўғри баҳолаш
Ўрта ҳисобда дастлабки 3-5 йил учун батафсил бизнес-режа ишлаб
чиқинг. Бизнесни режалаштириш қандай миқдордаги мижозларга
эътибор қаратишни, қанча даромад топиш зарурлигини ва
бизнесингиз қай йўсинда ривожланишини тушунишга имкон беради.
Бизнес-режага қатъий ҳужжат сифатида қараш керак эмас, чунки
келгусида бозорнинг ўзгаришидан келиб чиқиб, унга мослашишга
тўғри келиши мумкин. Шундай бўлсада, мукаммал бизнес-режа
ишни тўғри ташкил қилиш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб
этади. У орқали келгусида амалга ошириладиган асосий хатти-
ҳаракатларингиз тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўласиз.
Кўпчилик янги ташкил этилган корхоналар узоқ муддатли
истиқболда муваффақиятга эриша олмайдилар, аммо батафсил
бизнес-режа тузиш орқали бизнеснинг асосланганлигини
таъминлаш ва муваффақият сари имкониятларни ошириш мумкин.
3-қадам. Бизнес-режа
ишлаб чиқиш
Do'stlaringiz bilan baham: