Бизнес cdr

Download 9,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/19
Sana23.02.2022
Hajmi9,18 Mb.
#144966
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1 1585620012984

Тошк
ент 2019
КИЧИК БИЗНЕСНИ
 
БОШ
ЛАШ
 ВА
 
БИЗНЕС-РЕЖА
 
ИШЛ
АБ ЧИҚИШ

МУНДАРИЖА
I. КИЧИК БИЗНЕСНИ БОШЛАШ
КИРИШ
2
1.1. Бизнесни муваффақиятли йўлга қўйиш учун зарур бўлган шахсий сифатлар 
4
1.2. Янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларнинг одатий хатолари
5
1.3. Бўлажак тадбиркорларни нима ташвишлантиради?
6
1.4. Ўз бизнесингизни бошлашга қанчалик тайёрсиз?
7
1.5. Кичик бизнесни йўлга қўйишдаги асосий босқичлар
8
1-қадам. Бизнес ғояни шакллантириш
8
2-қадам. Ўз ҳолатини тўғри баҳолаш
9
3-қадам. Бизнес-режа ишлаб чиқиш
9
4-қадам. Бозорни ўрганиш
9
5-қадам. Бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш 
ва давлат рўйхатидан ўтиш
10
6-қадам. Молиялаштириш масаласини ҳал қилиш
13
7-қадам. Реклама ва PR масалалари
14
II. БИЗНЕС-РЕЖА ИШЛАБ ЧИҚИШ
2.1. Бизнес-режа нима учун керак?
16
2.2. Бизнес-режа ишлаб чиқишдаги асосий қоидалар
17
2.3. Бизнес-режанинг таркибий тузилмаси
18
2.4. Бизнес-режа тузишга оид якуний тавсиялар
22
2.5. Бизнес-режа тузиш бўйича намунавий андоза
23
САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР
Муаллиф: Хотамов С.А. 
Дизайнер: Таджибаев Дониёр 
Ушбу қўлланма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги 
ваколатхонасининг «Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларида тадбиркорлик муҳитини яҳшилаш» 
қўшма лойихаси доирасида Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиҳонаси молиявий 
кўмаги асосида тайёрланди.
Қўлланманинг электрон нусхаси БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Савдо-
саноат палатасининг Интернетдаги www.uz.undp.org ва www.chamber.uz сайтларидан ҳам 
жойлаштирилган.
Мазкур нашр муаллифи томонидан билдирилган фикрлар БМТ, жумладан БМТТД ва БМТга аъзо 
давлатларнинг расмий нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин. 
37

Юртимизда тадбиркорликни йўлга қўйиш ва жадал ривожлантириш борасида олиб 
борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, жорий қилинаётган имтиёз 
ва қулайликларни кўриб, кўпчилик ўз бизнесини бошлаш ҳақида ўйлаши табиийдир.
Бугунги кунда мазкур фаолият бир тарафдан яхшигина даромад орттириш манбаи 
ҳисобланса, иккинчи томондан кимгадир бўйсунмасдан, мустақил ишлашни хуш 
кўрувчилар учун айнан қўл келади.
Бироқ, тадбиркорликни самарали йўлга қўйиш ўзига хос машаққатли жараён бўлиб, 
бунинг учун етарли даражада иқтидор, ирода ва матонат зарур.
Албатта, ҳеч ким тадбиркор бўлиб дунёга келмайди. Тинимсиз меҳнат, тажриба ва 
билимларни ошириб бориш, ўзи ва хатолари устида ишлаш орқалигина кутилган 
натижага эришиш мумкин. Чунки, бизнес – бу доимий курашишдир, энг аввало 
ўзингиз ва камчиликларингиз билан.
Мазкур қўлланма ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган бўлажак тадбиркорлар 
учун эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар, шунингдек зарур тавсия ва 
кўрсатмаларни ўз ичига олган.

2 | Кичик бизнесни бошлаш ва бизнес-режа ишлаб чиқиш
Кичик бизнесни бошлаш | 3

1.1. БИЗНЕСНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ УЧУН ЗАРУР 
БЎЛГАН ШАХСИЙ СИФАТЛАР
Қатъий феъл-атвор.
Ўз хатти-ҳаракатлари бў-
йича жавобгарликни зиммасига ола биладиган 
етакчи ролини бажаришга тайёр бўлинг. Мурак-
каб қарорлар қабул қилишни ўрганиш муҳим 
бўлиб, ўзгалар фикри ва маслаҳатларини тинг-
ланг, лекин якуний қарорни ўзингиз қабул қилинг.
Янгилик ўйлаб топишга қодир бўлиш ва умумий 
андозалардан ташқари фикрлаш.
Фойда олиш-
ни кўзлаб, таваккалчилик билан иш қилиш муҳим, 
фақат у меъёрида бўлиши лозим. Дадиллик ва 
бемулоҳазалик – ҳар хил нарсалар эканлигини 
унутманг!
Тезкор муносабат (реакция) ва мураккаб 
вазиятларда ҳаракат қила олиш.
Бу нафақат 
бизнесда, балки бутун ҳаёт давомида керак 
бўладиган муҳим хусусиятдир. Ҳамма нарсани 
олдиндан кўра билишнинг имкони йўқ, шунинг 
учун кези келганда олдиндан тайёргарликсиз 
зарур хатти-ҳаракатларни амалга ошира олиш 
(импровизация) қўл келиши мумкин.
Тушкунликка берилмаслик.
Бизнесингизни 
йўлга қўйиш жараёнида вазият мураккаблашиб, 
дастлабки режалаштирганингизга нисбатан 
жиддий ўзгараётганлигига гувоҳ бўлишингиз 
мумкин. Муваффақиятга эришгунга қадар бу 
каби жараёнлардан бир неча маротаба ўтишин-
гизга тўғри келса ажаб эмас. Ушбу босқич тад-
биркор бўлишнинг бир қисми эканлигини ҳамда 
матонатли кишиларгина яхши натижага эриша 
олишларини ёдда тутинг. Умидсизликка бери-
лишдан олдин Томас Эдисоннинг қуйидаги сўз-
лари ҳақида ўйлаб кўринг:
Тадбиркор бўлиш учун биргина хоҳишнинг ўзи етарли эмас. Бизнесни бошлаш учун бўлажак тадбиркор 
ҳар томонлама пухта ўйлаши, зарур таҳлилларни амалга ошириши ва ўз имкониятларини тўғри 
баҳолаши лозим.
Энг асосийси, зарур шахсий сифатларга эга бўлган инсонгина бизнесни муваффақиятли амалга 
оширишга қодир бўлади. Қуйида бундай сифатларнинг асосийларига тўхталиб ўтамиз.
Ёлғон сўзламаслик.
Ўзингизни, ҳамкасбларин-
гизни, асосийси, мижозларингизни алдаманг. 
Улгуриб бўлмайдиган (нореал) муддатларни 
белгиламанг, мавжуд бўлмаган нарсани сотишга 
ҳаракат қилманг.
Ишни чала бажармаслик.
Бироқ, вақтни оқилона 
тақсимлаш муҳимдир.
Мослашувчан бўлиш.
Агар вазият тақозо этади-
ган бўлса, бошланғич режадан бироз четлашиш 
мумкин. Эпчиллик ва уддабуронлик ҳаддан 
ташқари қайсарлик ва ҳар доим ҳақ бўлишга 
интилишга нисбатан кўпроқ қадрланади.
Олдиндан сеза олиш.
Шундай вазиятлар бўла-
дики, ички сезги (интуиция) мантиқий хулоса 
чиқаришга нисбатан кўпроқ наф келтиради.
Ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишга мо
-
йиллик.
Бу кўплаб хатоларни четлаб ўтиш, эски-
ларини тузатиш ва янгиларига йўл қўймасликка 
имкон беради.
Рўйхатни яна давом эттириш мумкин.
Асосийси, 
ушбу сифатларни ривожлантириш орқали нафа-
қат бизнесингизни самарали йўлга қўйишингиз, 
балки шахсий ҳаётингизда ҳам кўплаб ютуқлар 
ва муваффақиятларга эришишингиз мумкин.
Мен муваффақиятсизликка 
учрамадим. Мен ишламайдиган 
ўн мингта усулни топдим, холос.
1.2. ЯНГИДАН ФАОЛИЯТ БОШЛАЁТГАН ТАДБИРКОРЛАРНИНГ 
ОДАТИЙ ХАТОЛАРИ
Ҳар бир тадбиркор муваффақият сари босиб ўтадиган йўлида хатоликларга йўл қўяди. Асосийси, 
уларни келгусида такрорламасликка ҳаракат қилиш лозим.
Шунингдек, дунёқарашни ўзгартириш, муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқот 
қилиш, уларнинг тажрибасини ўрганиб бориш зарур.
1. Бизнесни ўз ғоянгизни бебаҳо ва тенгсиз деб 
ҳисоблаганингиз учун бошлаш. Ғоянгизни 
ўзингиз эмас, балки бўлажак мижозлар ва 
харидорлар баҳолаши лозим.
2. Аниқ бизнес-режага эга бўлмай туриб иш 
бошлаш. Бундай ҳолатда келгуси фаолиятингиз 
ва мақсадларингиз тўғрисида тўлиқ тасаввурга 
эга бўлмайсиз.
3. Бозорни таҳлил қилмасдан фаолиятни бош-
лаш. Бундай вазиятда маҳсулотингизни бозорда 
сота олмайсиз ва тез орада касодга учрашин-
гизнинг эҳтимоли юқори.
4. Фаолият юритиш режалаштирилаётган соҳа 
бўйича билимга эга бўлмай туриб иш бошлаш. 
Оддий қилиб айтганда, қандайдир дастгоҳ ҳақи-
да етарли билимга эга бўлмай туриб, унга эҳтиёт 
қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғри-
сида асло ўйламанг. Тўғри, етарли малакага эга 
мутахассис ёллашингиз мумкин. Лекин, ушбу 
мутахассис зарур тажриба ва маблағ тўплаган-
дан кейин сизни тарк этиши мумкинлигини ҳам 
ёдда тутинг.
5. Фаолият бошлангандан сўнг илк ойлардаёқ 
катта фойда кўришдан умидвор бўлиш. Бизнес 
сабр-тоқат ва вақт талаб қилади.
6. Устувор йўналишларни нотўғри белгилаш. Энг 
асосий устуворлик – мижозлардир, чунки улар 
бўлса – самара бўлади.
7. Ўрганиш ва такомиллашиб бориш истагининг 
йўқлиги. Доимий равишда ўқиш, янгиликларни 
ўрганиш, дунёқарашни кенгайтириб бориш 
лозим.
8. Режалаштирилаётган тадбиркорлик йўнали-
шига қизиқишнинг мавжуд эмаслиги. Содда 
қилиб айтганда, спортни севмасангиз спорт 
мактаби очманг.
Қуйида тадбиркорликни бошлашда йўл қўйиладиган айрим хатоларни кўриб чиқамиз.
Фаолиятингизнинг бошидаёқ ушбу хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилинг.
4 | Кичик бизнесни бошлаш ва бизнес-режа ишлаб чиқиш
Кичик бизнесни бошлаш | 5

1.3. БЎЛАЖАК ТАДБИРКОРЛАРНИ НИМА ТАШВИШЛАНТИРАДИ?
1.4. ЎЗ БИЗНЕСИНГИЗНИ БОШЛАШГА ҚАНЧАЛИК ТАЙЁРСИЗ?
Ҳар бир бўлажак тадбиркор бизнесни бошлашдан олдин хавотирга тушиши аниқ. Гарчи, бизнес ғоя 
шакллантирилган, бизнес-режа ишлаб чиқилган, зарур тадқиқот ва таҳлиллар амалга оширилган 
бўлсада, келгусидаги ноаниқ ва мавҳум вазият бир оз ҳадиксираш ҳамда қўрқув ҳиссини вужудга 
келтиради.
Авваламбор, янгидан иш бошлаётган тадбиркорлар мижоз ва харидорлар эътиборини қозона 
олмасликни ўйлаб, ташвишга тушишади. Бундай ҳолатда ўзига хос сўров ўтказинг: атрофингиз-
дагилар ўз бизнесингизни бошлаш тўғрисидаги ғоянгизга қандай қарашади? Аммо фикрингизни 
қўллаб-қувватловчи мақтовларни эшитиб, эҳтиросларга берилманг, кенгроқ фикрланг.
Ҳеч нарсасиз қолишдан ташвишланиш, таваккалчиликлар олдидаги қўрқув ҳам бизнесни бошлашга 
тўғаноқ бўлувчи омиллардан ҳисобланади. Агар олдиндан келгуси хатти-ҳаракатларингиз аниқ 
режалаштирилган, бизнесингизнинг кучли ва заиф томонлари аниқлаштирилган бўлса, демак, 
маълум бир таваккалчиликларни аллақачон инобатга олгансиз. Қўрқувни енгишнинг энг мақбул йўли 
– таваккалчиликларни назорат остида ушлашга ҳаракат қилинг.
Ўз бизнесингизни бошлаганингиздан сўнг турли хил тўсиқларга дуч келасиз ва уларни бартараф 
этишга ўрганиб боришингиз лозим бўлади. Ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан, ҳадиксираб 
ўтираверишдан кўра, қўрқув ва хавотирни енгишга интилинг!
Бизнесни бошлашга қадам қўяр экансиз, қуйидаги муҳим 
жиҳатларнинг моҳиятини англаб олишга эътиборни 
қаратинг:
џ
фақат вақт эмас, маблағ ҳам йўқотилиши мумкин;
џ
бизнесни юритишни қисқа муддат ичида ўрганишнинг 
имкони йўқ;
џ
бизнесни юритиш – ўзига хос мураккаб жараён бўлиб, 
ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан, фойда кўришнинг 
имкони йўқ;
џ
тажрибага эга бўлмай туриб, сўнгги жамғармаларни 
ҳам бизнесга йўналтириш нотўғри;
џ
ҳ а м ко р и н г и з би л а н ш е р и к ч и л и к а с о с и д а и ш 
юритишда бир-бирингизга тўғридан-тўғри боғлиқ 
бўласиз;
џ
батамом йўқотилиши мумкин бўлган нарса – бу обрў. 
Пулни ишлаб топса бўлади, лекин йўқотилган обрўни 
қайта тиклаш амалда жуда мушкулдир;
џ
ҳамма нарсани олдиндан аниқ ҳисоб-китоб қила 
олмайсиз;
џ
кимгадир сиз нимага қодир эканлигингизни кўрсатиб 
қўйиш учун бизнесни бошлаш – бу узоқни кўра 
билмасликдан далолатдир.
Мана шу оддийгина қоидаларнинг мағзини чақиб олиб, 
уларга амал қилсангиз, танлаган соҳангизда муваф-
фақиятга эришишингиз мумкин. Зеро ҳар бир йирик 
тадбиркор ишни қачондир нимадандир бошлаган. 
Улардан ўрнак олишга сизга ҳеч нарча халақит қилмас-
лиги керак. Шу ўринда, қадимги Хитой файласуфи Лао-
Цзининг қуйидаги сўзларини ёдда тутиш фойдадан холи 
бўлмайди:
Минг миллик саёҳат биринчи 
қадамдан бошланади
6 | Кичик бизнесни бошлаш ва бизнес-режа ишлаб чиқиш
Кичик бизнесни бошлаш | 7

1.5. КИЧИК БИЗНЕСНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШДАГИ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАР
Тадбиркорликни қандай йўлга қўйиш тўғрисида кўплаб адабиётлар, мақолалар ва интернет сайтлари 
мавжуд. Улардан самарали фойдаланиб, ўз бизнесингизни бошлашга ҳаракат қилинг.
Кичик бизнесни муваффақиятли йўлга қўйиш учун амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кетма-
кетлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Мустақил бизнесни бошлаш учун, авваламбор, яхши бизнес ғояни 
шакллантириш лозим. Энг асосийси – ғояни танлашда адашмаслик. 
Бунинг учун бўлажак тадбиркордан бизнес ғояни ишлаб чиқиш 
устида чуқур ўйлаш ва мазкур масъулиятли вазифа учун етарли 
вақт сарфлаш талаб этилади.
Аввало, одамлар нимани хоҳлаши ва улар дуч келаётган муам-
моларга эътиборингизни қаратинг. Кейин ушбу муаммоларни ҳал 
қилиш усуллари ва истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш 
йўллари тўғрисида ўйланг. Тажрибали тадбиркорларнинг сўзларига 
кўра, улар ғояни шакллантириш учун дастлаб бир қанча фикрни 
қоғозга туширишади. Сўнг ҳар бир вариантнинг афзалликлари ва 
камчиликларини ёзиб, уларни чуқур таҳлил қилиб кўргандан сўнг бир 
тўхтамга келишади.
Турли адабиётлар ва интернет сайтлари таклиф этаётган тайёр 
бизнес ғоялардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам устун ва 
заиф тарафлари хусусида ўйлаб кўришингиз мақсадга мувофиқ-
дир.
Бизнес ғояни 
ўзингиз ёқтирган ва яхши тушунадиган, яъни тегишли 
билим ҳамда кўникмаларга эга бўлган соҳа бўйича
шакл-
лантиришингиз ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки, танлаган 
соҳангизни икир-чикиригача яхши билмасангиз ва тадбиркорликни 
муваффақиятли йўлга қўя олишингизга ўзингиз тўлиқ ишон-
масангиз, ўзгаларни ғоя ва фикрларингиз билан жалб қила 
олмайсиз.
Янгидан иш бошлаётган тадбиркорлар учун 
бизнес ғоянинг ягона 
аниқ мақсад сари йўналтирилганлиги
ҳам келгусидаги муваф-
фақиятли фаолият учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда жаҳондаги йирик компаниялардан бир қанчаси, хоҳ у 
Google ёки Apple бўлсин, хоҳ Amazon ёки Alibaba, истеъмолчиларга 
бир қанча маҳсулот ёки хизмат турларини етказиб беришади. Лекин 
кўпчилик бўлажак тадбиркорлар шуни инобатга олишмайдики, ушбу 
компаниялардан ҳеч бири бугунгидек йирик ҳолда иш бошламаган. 
Дастлаб уларнинг бари ўз олдига ягона ва аниқ мақсадни қўйиб, унга 
эришиш йўлида астойдил меҳнат қилишган. Бизнесни етарли 
даражада оёққа турғазиб, зарур тажриба ва сармоя орттиргандан 
кейингина фаолиятни янада кенгайтиришга эътиборни қаратишган.
Демак, бирданига бир нечта бизнес ғояни амалга оширишга интилиш 
нотўғри. Дастлаб аниқ бир фаолият йўналишини белгилаб олиб, уни 
самарали йўлга қўйишга бутун диққат ва эътиборингизни қаратинг. 
Шу билан бирга, ғоянгизнинг қойилмақом тарзда амалга 
оширилиши ҳам ўта муҳимдир. Зеро, сизни рақобатчиларингиздан 
фарқлаб турадиган асосий жиҳат ҳам айнан шудир.
1-қадам. Бизнес ғояни 
шакллантириш
Бизнесни бошлаш учун вақт ва имкониятларингиз етарли эканлиги-
ни диққат билан ўрганиб чиқинг. Бизнесни бошлашингиз оилавий 
шароитингиз ва бошқа мажбуриятларингиз билан мос тушадими? 
Бизнесга вақтингизни тўлиқ ажратмоқчимисиз ёки уни бошқа 
ишингиз билан параллел равишда олиб бормоқчимисиз? Ушбу 
саволларга жавоб топиш сизга бизнеснинг тўғри турини танлашга 
ёрдам беради.
Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш вақт, машаққатли меҳнат 
ва қатъият талаб қилишини инобатга оладиган бўлсак, ҳолатингизга 
ҳаққоний баҳо бериш жуда муҳимдир. Агар бизнес билан қўшимча 
фаолият сифатида шуғулланмоқчи бўлсангиз, кам ишчи кучи талаб 
этиладиган фаолият турини танлашингизга ёки банд вақтингизда 
сизга ёрдам берадиган ходим ёллашингизга тўғри келади.
Яхши ходимлар – бу катта харажат эмас, балки инвестициядир. 
Бизнес билан узоқ муддат шуғулланишни режалаштираётган 
бўлсангиз, бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришингиз лозим.
2-қадам. Ўз ҳолатини 
тўғри баҳолаш
Ўрта ҳисобда дастлабки 3-5 йил учун батафсил бизнес-режа ишлаб 
чиқинг. Бизнесни режалаштириш қандай миқдордаги мижозларга 
эътибор қаратишни, қанча даромад топиш зарурлигини ва 
бизнесингиз қай йўсинда ривожланишини тушунишга имкон беради.
Бизнес-режага қатъий ҳужжат сифатида қараш керак эмас, чунки 
келгусида бозорнинг ўзгаришидан келиб чиқиб, унга мослашишга 
тўғри келиши мумкин. Шундай бўлсада, мукаммал бизнес-режа 
ишни тўғри ташкил қилиш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб 
этади. У орқали келгусида амалга ошириладиган асосий хатти-
ҳаракатларингиз тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўласиз.
Кўпчилик янги ташкил этилган корхоналар узоқ муддатли 
истиқболда муваффақиятга эриша олмайдилар, аммо батафсил 
бизнес-режа тузиш орқали бизнеснинг асосланганлигини 
таъминлаш ва муваффақият сари имкониятларни ошириш мумкин.
3-қадам. Бизнес-режа 
ишлаб чиқиш

Download 9,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish