О й б е ги м м е н и н г
десалар-да, унамадим.
Биринчидан, муҳаррир бўлгач, иш-
лаш керак иккинчидан, мен ўқиш учун кўп вақтни ажрати-
шим лозим эди.
Зулфияни эрга бердилар. Куёв Т уркистоннинг И кон
қишлоғидан бўлиб. Ш а р қ факультетини тугатган эди. У
Зулф иянинг сира тенги эмас. Ш у н и н г учун хам улар ке-
йинчалик ажралиб кетишди.
Дадам масаласида унинг яқин дўсти адвокат Убайдулла
Хуж аев билан маслаҳатлашдик. Бу
одам Мае ка в да бир рус
оиласи билан бирга яшаган, инқилобдан аввал Русиядаги
шаҳарларнинг бирида таҳсил кўриб қайтган, русчага ниҳо-
ят уста, хотини хам маскавлик рус аёли эди.
Убайдулла Хўж аев дадамни озод қилиш масаласида
М .И .К алинин номига ариза ёзди ва М аскавга борганимда,
ун и н г кайнонаси уйига туш иш имни маслахат берди. Мен
Маскавда М ихаил Ивановичнинг муовини туркман Гулбе-
шеров
олди га кирдим; у мен билан яхши муомала килди;
«Хафа бўлманг, ёрдам беришга харакат киламиз. Ариза-
ни н г натижасини кутмасдан кетаверинг. Тош кентга етга-
нингизгача дадангиз озод бўлиши эҳтимолдан холи эмас»,
деди.
М ен Маскавда Убайдулла Хўж аевнинг татар адвокат
дўстлари билан хам учрашдим,
шунингдек, Ш а р к халклари
марказий нашриёти мудири Абдулла Раҳимбоев билан мас-
лаҳатлашдим. У Гулбешеровга учрашиб кўриш га ваъда бер
ди. У н и н г иниси Файзулла Раҳимбоев (русга уйланган,
хотини Кремлда ишларди) Тимирязев академиясида ўкир
экан.
Маскавда ўша йиллари ўзбек рабфаки хам бор бўлиб,
ун и н г мудири биринчи ўзбек алифбеларининг тузувчиси
Ш о ки р ж о н Рахимов эди. У дадамнинг дўсти, мулойим,
камтарин, хушмуомала киш и. Хотини Кимё опа «Зубунни-
со»да муаллима бўлган. М ен уларни яхши таниганимдан
бир-икки марта уйлг.рига бориб турдим.
(Кейинчалик юкэрида зикр
этилган киш иларнинг бар-
часи — Гулбешероз хам. Абдулла билан Файзулла хам,
Убайдулла Хўж аев хам, Ш оки рж о н ака хам — биттаси
қолмай хаммаси қамалиб кетди.)
Кунларнинг бирида Кимё опа менга телефон килиб кол
ди: «Тез етиб келинг! Тош кентга бир талаба кетяпти. Хат
95
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ёзиб бермоқчи эдингиз», деб. М ен шошилинч равишда уйга
хат ёздим, Гулбешеровнинг ваъда қилганини хабар қилиш-
га, уйдагиларни сую нтиришга ошикдим. С ўнг хатни олиб,
рабфакка югурдим. Кимё
опа мени сирли бир табассум
билан қаршилагач, уйга таклиф килди. Уйда Ш оки рж о н
ака билан Ойбек сўйлашиб ўтирардилар. М ен икковимиз
учун хам кутилмаган бу учрашувдан шошиб колдим. О й
бек билан чала-ярим кўришдим-да, ўзимни ичкари уйга
урдим.
Кимё опа О йбекнинг Ленинграддан Тош кентга кетаёт-
ганини, унинг оркали хат беришим м умкинлигини айтди.
У н и н г юзидаги енгил табассумни англаган эдим, албат
та.
Мезбонлар канча кистасалар-да, ўтириш ни истамадим.
Ойбекка
хатни узатиб, Зулфияга топш ириш ни ўтиндим-да,
хайрлашиб, чикиб кетдим.
Кимё опа ошга гуруч бостираётган эди:
— М унча шошмасангиз, гаплашиб ўтирибсизда, — деди.
М ен кўчага отилиб чикканимдан сўнггина юрагимнинг
хаяжонли гурсиллаши босилди.
(М ен Кетганимдан кейин Ш оки рж о н ака Ойбекка:
«Нега олиб колмадингиз? Биз сизларни атайлаб учраш-
тирган эдик», — дебди. Ойбек эса: «Майли, Тошкентда
ўзим топиб оламан», — деб жавоб килибди. Кейин О йбек
нинг ўзи кула-кула гапириб берган эди буни...)
Бир неча кундан сўн г Тош кентга кайтдим. Маскавдан
бирор нажот бўлмади. Балки
мен Калининнинг хузурига
кирганимда, дадам озод килинган бўлармиди?!
* * *
Ҳовлимизда бир туп шотут, бир-икки туп гилос, олча ва
каттагина ўр и к дарахти бор. Саратон... А йни пиш икчилик
пайти... М ен ўр и к дарахтининг устига чикиб,
шохдан-шох-
га ўтиб кокар, ойим эса терар эди. Ш у пайт эш ик халкаси
шакиллади, карасам, Ойбек эш ик олдида кулиб, ўрик тепа-
сига — менга тикилиб турибди. Отилиб, ерга тушдим...
Уйга кирдик. Палов дамланган эканми, ойим ки ч и к бир
лаганчада ош сузиб берди. Дастурхон ёздим,
чой келтир-
дим. У з о к гаплашиб ўтирдик. Ш у бир йиллик хиж рон кун-
ларида икковимиз хийла жиддийлашган эканмиз, катталар-
Do'stlaringiz bilan baham: