О й б е ги м м е н и н г
дафъа
овозингни эшитиб, кўзларинг нуридан шимиб, қўлла-
ринг ҳароратини туйиб қолсам, эслаб юрарман. Билмадим,
сенсиз ҳаётга нечук чидар эканман?
— Ора канча узок бўлса, кўнгил шунча якин бўлади,
деган эдингиз, шекилли.
— О йбекнинг сўзини унутмабсан!
— С изнинг сўзларингизни унутиб бўладими? — дедим
киноя билан.
У кинояни сезмасликка уринди.
— Зарифа, авваллари ҳамиша юзингда мулойим табас-
сум бўларди. Я ки н дан буён...
— Нима «я кин дан буён?» — сўзини кесдим.
— Я кин дан буён кўзларингда ғазаб тўлкин бериб тура
ди.
— Ўзим хам сезаман. С изнинг
хуж рангизга борганим-
дан бери, — бир оз ж им бўлдим, — тўғрироғи, сўнгги
м актубингизни олганимдан бери...
— Бас! Бас! — деди у ранжиган тусда.
— Ғазаб тўл кини сизга ёкмайдими? Ўзимга жуда ёкади.
Б увим нинг бир га пи бор: «Ёғочнинг юмшоғини курт, одам-
нинг юмшоғини дард кемираркан».
— Сенга хамма қи л и к ярашади. Табассум ҳам, кахр ва
ғазаб хам. Л екин...
— Нима лекин?
— Ғазабинг келса, хеч кимни танимайсан. «Хайр» де
ган сўздан бошка калимани унутасан-кўясан. Ҳар куни
тонг отгандан бошлаб умид киламан,
сени учратаманми,
йўкм и, деб.
— Ойбек ака, неча марта «Абадий хайр», дедингиз.
М ен сизн и н г оёкларингизга мажбуран киш ан солганим
й ў к .— Ю зимни терс ўгирдим.
— Оҳ, Зарифа, баҳсда сени енгиш мушкул!
У хар бир сўзимдаги кинояни пайкаса-да, бугун меҳр
ва шафкат билан сўйларди.
— М енга хат ёзасанми?
Кетар эканман, сенга хаётнинг
барча эзгуликларинк истайман. Айт, хат ёзасанми?
Бошимни чайқайман.
— Нега? Лайли М аж н ун га мактуб ёзмаганми? Ш ирин
Фарходга атаб хат битмаганми? Сен улардан ибрат олсанг
арзийди.
93
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Мендан сира хат кутманг. Ў зингиз хам ёзманг, ўти-
наман. М актубингизни очгани қўрқаман.
— Нега?
— Негамиш? Гўё тушунмайсиз. М ен ахир йиғлоқи қиз-
лардан эмасман. С изнинг хатларингизни ўқиб,
одамнинг
кўнгли бўшашиб кетади.
— Ишонмайман. Сен кўз ёши тўкиш ни, дард чекиш ни
сира билмайсан!
— Сиз юзимдаги табассумни кўрасиз, факат... Калбим-
га ғам қўрғошиндай қуйилган. Буни билмайсиз, туш унмай
сиз... Ахир... дадам шимолий мухит асири-ку!.. Хайр! —
дедим қўлимни тортиб.
— Хайр, — деди у бўшашиб.
М ен и н г юрагимда ётган ғамни энди туш унгандек бўлди,
чамамда.
Биз хайрлашар эканмиз, унинг: «Хайр, унутма,
ўтинаман», деган сўзлари узок вакт кулоғимдан кетмади.
Тез юриб кетдим. Оркага карашдан кўркардим, кўнглимда
тошган хароратни, кўзларимга куйилиб келаётган ёшларни
кўриб колишини истамасдим.
* * *
Орадан бир йил ўтди. М ен III курсда таҳсил кўраман.
Айни пайтда Зулфия икковимиз «Зебуннисо» мактабида
муаллимлик хам киламиз. М е н и н г маошим 35 сўм; 3 сўми
ёнимда колади; 30 сўмни эса хар ой дадам га, Соловкига
юборамиз. Тез-тез бўғирсок, патир, ёғли ва шакарли сўк,
талкон юбориб турамиз.
М ен стипендия олмайман. Бир неча бор комсомол кўми-
тасига чакириб стипендия олишни маслахат бердилар. Аммо
уни
мен рад этишга мажбур эдим, чунки таълим-тарбия
техникумини битиргач, и кки йил ишлаб беришни ўз бур
чим, деб билардим.
Ўша йиллари хотин-кизларнинг «Янги йўл» журнали
чика бошлаган эди. У н и н г мухаррири Ой дин эди. У шу
пайтларда хал и хам паранжида юрарди. Л е ки н ун и н г бу
иши тахрир ҳайъатига ҳам, раҳбариятга хам ёкмас эди,
шекилли. Ш у н и н г учун хам
мени бир неча марта журнал
мухаррирлигига таклиф этиб, 300 сўм маош берилишини
айтдилар. Ҳатто: «Бизга факат исмингиз керак. Бутун ишни
ўзимиз бажарамиз. Ў киш ингизга асло ҳалакит бермаймиз»,
Do'stlaringiz bilan baham: