О йбе гим м е н и н г
Бу не деганингиз? Қўлларимни сиқардингиз, ел камни қучар-
дингиз... Балки мени бошқа қизлар билан адаштиргансиз?
Нечундир уялмасдан гапирардим, бунинг боисини ўзим
билмасдим. Яхши ҳам, қоронғида юзларимиз равшан кўрин-
майди. Бу яхши!
Ойбек индамади. Бир оздан сўнг:
— Энди қўлларингни ҳам қизғонасан! Ш у бахтни-да
менга кўп кўрдингми? Жуда ўрганган эдим. Кўлларинг
қўлларимда экан, кўнглимга ширин туйғулар лим-лим тўлар
эди...
М ен жавоб бермадим. Аммо
ичдан бундай садо келар-
ди:
Б и л м а й с а н ҳеч
К ў н г л и м д а сен
К е ч а ва к у н д у з .
Б у о й д и н л и к
О й д а н эм а с,
К ў з л а р и ю л д уз...
Биз секин борардик. М ен унинг бирорта сўзини туши-
риб кўймаслик, унутмаслик, йўқотмаслик учун армон тўла
кўнглимда такрорлаб борардим.
* * *
М е н и н г и кки н чи кундалик дафтарим йўқолган. Уйимиз-
да Олим, Ғулом, якин қариндошларимизнинг ўғиллари, биз
нинг
тенгдошларимиз яшаб, ўқирдилар. Бир хонада, бир
сандал атрофида ўтириб, овқатланар, дарс қилар эдик...
И кки н чи кундалик дафтарим уларнинг қўлига тушган
кўринади.
О йбекнинг менга фақат ўз қўли ила топширган хатла-
рини биламан. Дарвоқе, Шарифа оркали хам бир хат ол-
ганман. Л еки н бошка бирор
кимса оркали Ойбекдан мак-
туб олган эмасман.
Энди билсам, унинг кўплаб хатлари
кариндош йигитларнинг кўлида колиб кетар экан. Шулар-
дан бири Олим, амакимнинг ўғли. Аммам бувимга сўз очиб,
«Зарифани келин қилсак», деган да, бувим: «Ўғлинг
Зари-
фанинг тенги эмас М еним бу ишга ҳаддим сиғмайди, бу
ҳакда зинҳор оғиз оча кўрма. Мана, Шарифа ёшгина, бўйи
87
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
етсин, уни кўзлаб юрибман. Ўлмасам, худо хохласа...» де
ган экан. Ана шу Олим деганим йигитча Ойбекка рашк
килар ва шу сабабдан ун и н г менга йўллаган хатларини
олиб қолар экан.
(М ен 1929 йил га кадар бўлган вокеаларни ёзар экан
ман, биринчи кундалик дафтаримга тез-тез мурожаат эта
ман. Аф суски, дафтарим йўқолгани
учун Ойбек хакидаги
1929 йилдан кейинги хотираларимни кунм а-кун тиклаш
имконига эга эмасман. Аммо ҳар бир ки ш и н и нг ҳаётида,
албатта, унутилмас дакиқалар бўлади. Унутилиш и мумкин
бўлмаган бахтли кунлар, мармарга ёзилгандай, бирор сўзи
йўколмаган суҳбатлар, шодликлар, ҳасратлар, ғурбатлар
бўлади.
М ен шуларни эсласам, бутун ҳаётимни т и н и к бир
кул остидан кўргандай ёки шаффоф самодан ўкигандай
бўламан.
Ш ундай килиб, менга бирор кимса воситаси ила О йбек
дан мактуб келган эмас. Ҳолбуки, О йбек ўзининг шогир-
ди, «Намуна» мактабининг ўкувчиси Ш укрулло Файзулла-
ев оркали хам бир шеър юборган экан. Аф суски, у
хам
менга келиб етмаган.
1957 йили, орадан 32 йил ўтгач, иттифоко учрашиб
колганимизда, Ш укрулло бизга бир вокеани кула-кула сўзлаб
берди. Ойбек бир пайтлар унга хат бериб, уни менга етка-
зишини буюрибди. Б ирок Ш укрулло хатни очиб,
ундаги
шеърни кўчириб олибди-да, кейин уни бизнинг эшикда
кимгадир топширибди. Бу шеърни у ҳозирга кадар ёддан
ўкиб юрар эмиш. Ш укрулло, идорада ўтирар эканмиз, ўша
шеърни ёддан ўки б юборди. Ойбек эса ерга караб кулим-
сираб ўтирди.
Бу шеър *Туйғулар»да босилган «Кутганда»
шеъри
бўлиб, бундай сатрлар билан бошланар эди:
Й ў л и н г д а к у т д и м ,
А в в а л ў қ о т д и н г,
\а с р а т л а р ю т ди м .
К у н г л и м қ о н а т д и н г .
Ҳ а ж р и н г -л а к ў п д а н
Do'stlaringiz bilan baham: