О й б е ги м м е н и н г
Бувим ҳам: «Ўзингга эҳтиёт бўл.
Э синг бор, ҳуш инг
бор. Худога топширдим», — деб дуода қолди.
Сафарда Саодатхонимнинг қизи Марям опа бизга раҳ-
барлик қилди. У жуда гўзал ва ақлли аёл эди, афсуски,
кейин қамалиб кетди.
М ен М аскав ва Ленинградни айланиб келдим. Ҳар
и кки шаҳарни, ундаги музейларни томоша қилдик. Русия
далаларини, ўрмонларини сайр этдик. Э нг гўзал мавсум
экан — далалар к ў к бахмал ва гулларга тўла эди.
М аскав сафаридан қайтганимдан кейин Зулфияни Са-
фога унаштирдилар. Дадам сургунга жўнатилди. Ана шу
машъум воқеадан бир-икки ку н
илгари оила билан хайр-
лаш моқ учун унга и кки солдатни қўш иб, уйга юбордилар.
Дадам ярим кун мобайнида биз билан бирга бўлди. Палов
қилдик, суҳбатлашдик. Дадам биз билан хайрлашар экан,
«Хафа бўлманглар. фақат ўқиш ни ўйланглар. Омон бўлсак,
худо хоҳласа, кўришамиз», — деди.
Бувим дадамни қучоғига босиб, узун-узун дуолар кил-
ди. Биз кў з ёши билан айрилдик... Ҳаёт шунчалар оғир,
азобларга тўла экан...
Бир неча кун турма эш игини пойладик. Аристонларни
этап билан вокзал га ҳайдар эканлар, биз уларни кўча чети
да кузатиб бордик.
И нсоннинг киска умрида унга шу кадар зулм ўтказиш,
ўз халқининг мустақил бўлиши,
маърифатли ва фаровон
яшашини орзу қилгани учун камаш, сургун қилиш ни ким
чиқарган экан?..
Ойим, бувим, ҳаммамиз вокзалда йиғлаб қолдик. Дадам
вагоннинг темир ланжарали деразаси орқали хайрлашди.
Биз дадамдан айрилдик. У О қ денгиздаги Соловки оролига
жўнатилди.
Орадан бир оз вақт ўтгач, мени Зебуннисо номидаги
қизлар мактабига муаллима қилиб тайинладилар. М ен ма
тематика, физика, кимёдан 5, 6,^ 7-синфларга
дарс бера
бошладим. Ш у орада С АГУга — Ўрта Осиё Давлат дорил-
фунунига ўқиш га кирдим. У вақтларда филология, тарих
факультетлари й ў қ эди. Ш а р қ факультети эса жуда заиф
бўлганидан биз уни назар-писанд қилмасдик.
М ен физика-м.атематика факультетининг кимё
шуъба-
сига кирдим. М ен САГУга кирган биринчи ўзбек қизи эдим.
79
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Кириш имтихони ниҳоятда ка тти қ ўтди. Катта бир комис
сия олдида физика, кимё, рус тилидан имтиҳон топш ир
дим. Энди мен ҳам муаллима, хам талабаман!
М актаб билан дорилфунун ўртасида елиб югураман..
Ўртада раем студиясига катнайман...
Ўкиш дан кайтар эканман, йўлда О йбекнинг синфдо-
ши Абдураҳимни учратиб колдим. У мендан бир йил ил
гари физматга кирган эди. (Химфак сўн г
таш кил этил-
ган.) Бир йил курсда колиб, 1930 йили мен билан бирга
химфакни битирди. Биринчи ўзбек кимёгарлари биз ик-
ковимиз эдик.
Абдураҳим менга тарихий материализмдан китоб бе-
ришни ваъда килди. «Кечроқ ё ўзингиз келинг, ё бировни
юборинг», — деди у.
Ш айхантохурда, бизнинг уйга якин «Намуна»
мактаби
бўлар эди. Ойбек, Абдураҳим, М ахм уд ака — хаммалари
шу мактабда дарс берардилар. М ахм уд ака хам мудир эди,
хам мактабнинг олдида яшарди.
Кечкурун Абдураҳимнинг уйига чикиш ни истамадим.
Рости, Ойбекни учратишдан кўркдим. Ш у н и н г учун хам
Шарифани юбордим.
Шарифа анча хаёллаб колди. У Абдураҳимни тополмаб-
ди. Л еки н бир пайт Ойбекдан кичкина бир мактубни кўта-
риб келди.
«Абдураҳим ваъда килган китоб менинг китобим бўла-
ди, — дебди Ойбек. — Нега опангнинг ўзи келмади?
Эрта-
ra ўзи келсин, йўкса — китобни бермайман».
Ю рак О йбекнинг кандай хат ёзганини сезади. Т итрок
кўлларим билан секин коғозни очаман:
«3. С!
С изга к и т о б к е р а к м и э к а н ? П а р д о н ! М е н и н г бир ор-
Do'stlaringiz bilan baham: