З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Бошқалар билан сира ишим йўқ!
— Сен уларга тақлид қилмайсанми?
— Асло, Ойбек ака. Қ ўй ин г, уйга кетай!
У мени тинглашни ҳам истамайди. Билмадим, неларни
сўзлади. М ен ниҳоятда паришон ҳолдаман,
факат ундан
кандай қутулиб кетиш ни ўйлайман, холос. У буни сезди,
шекилли:
— Ичингда мени қарғаб турибсан, — деди.
— М ен қарғашни билмайман. Сизни ҳеч качон қарға-
майман хам! — дедим ж он холатда.
У энди и кки қўлимни ҳовучлари орасига олди.
Студиядан чиққанимда, хийла ёруғ эди. Энди оқшом
қоронғуси куюқлашди.
Майдончадаги катта дарахтлар орасида бир кайрағоч
бўлиб, Ойбек унинг тагида тўхтаб, гур унг қилиш ни севар-
ди. (Бир
куни кексайиб, сочларимизга о қ туш ганда: «Зари
фа, эссиз, ўша дев қайроғочнинг расмини олдириб қўйсак
бўлар экан», — деган.)
Ўша қайрағочнинг шохлари ва қ у ю қ япроқлари ораси
да н қуйилган ой шуълалари юзимда ўйнар экан, унинг
юзимга бехос яқинлашганини сезмай қолдим: Ойбек лабла-
ри секингина яноғимга тегди. Чўчиб кетдим. М ен унинг
кучли қўллари бандида эдим. Қанчалик қутулиш га
урин-
май, у мени ўз бағрига тортди ва биринчи дафъа ўпди.
М ен қалтираб кетдим. О р ти к юзимга якинлаштирмаслик
учун бошимни пастга эгдим. У ,эса мени маҳкам кучоқлаган
ҳолда:
— Зарифа, кўйнимда бир чечаксан! — дейди шивир-
лаб.
«Агар Зарифа бир чечак бўлса, сизнинг кўйнингизда
хам, бошка вактда хам чечак. Агар у тикон бўлса, сизнинг
кўйнингизда хам тикон», — дедим мен товушсиз.
(М ен ҳозир ўз хотираларимни эслаб ёзар эканман, ўша
лаҳзадаги ҳиссиёт ҳозир ҳам кўнглимда тошиб кетади. Оҳ,
кандай титраган эдим ўшанда...)
— Айт, мен сенга муносиб эмасманми?
(М ен нима ҳам дердим? Агар уни ўзимга муносиб кўрма-
ган бўлсам, у
билан учрашармидим, унга қучтирармидим,
ўптирармидим?..)
М ен индамадим. Севги мубталоси бўлганим аник. Қал-
60
О йбе гим м е н и н г
бимда алланечук сирли, менга нотаниш ҳислар тўлқинини
сезамам, холос.
... Ойбек хар куни ё кун ора йўлиқади менга. Кечаги-
дан сўнг ундан қўрқам ан. Л е ки н у узокдан кўринар экан,
беихтиёр суюнганимни сезамам. У
шамолдай етиб келади,
ёнимга.
Бугун ёнимда кимдир бор эди. У кўришди-ю, ўтиб кет-
ди. О буховский хиёбонидан ўтиб, энди Абдулла Тўқай
кўчасига бурилиш олдида эса кимдир сочимни тортди.
М ен айланиб ҳам карамадим, зеро, унинг кимлигини би-
лардим.
— М ен уйдан сенинг учун чи кка н эдим. «Зарифа би
лан бир оз гаплашиб келай», деган эдим.
— Нега энди мен учун чиқасиз?.. Нима гапингиз бор?..
Билмадим, у неларни сўзлади. У н и н г одати — қўлимни
бўшатмайди. Оркага, хиёбонга олиб кетади. Ўзим изнинг
«чодир дарахтимиз» остида тўхтаймиз. Қанчалик ялинмай,
ранжимай ва к а т т г к гапирмай, у мени кўйиб юбормайди.
Аксинча, қучоғига қа т т и к сиқиб олади...
— Нима қилай?
Севаман сени, Зарифа! Хаёлимдан кет-
майсан, хатто тушларимда хам биргамен сен билан!.. М ени
тушингда кўрасанми?..
— Ойбек ака, хали дорилфунунга хам кирганим йўқ.
У ят-ку, ўтинаман., — ялинаман чирпиниб.
Ойбек юзимдан енгил ўпич олади. Шунда чақм ок тег
ди, дейман, менга. Энди ўйласам, накадар хаёли экан у.
Нақадар ҳурмати зўр бўлган экан, менга!
М ана, унинг лаэлари енгил бир эпкиндай тегади, яно-
ғимга.
Нега тутмайман, лабларимни? Й ўқ, йўқ, мен иффат-
ни, назокатни мукаддас деб биламан! Кўнглим нинг софли-
ги ва тиниклигига хатто чин ишқ-мухаббат хам кўлка сол-
масин, дейман!
— Тотлисан!.. — дейди у мехр тўла кўзларини жовди-
ратиб.
Тун кечагидан хам ойдин ва гўзал бўлса-да,
менинг
кўнглим қоронғи эди. Ш у н и н г учун хам жахлимни босол-
май, урина-урина, кўлларимни бўшатдим. Йирокдан бир
киш и кўринди. Ойдин бўлса-да, ким лигини танимадим. У
бизга яқи н р оқ келиб, тўхтади. Ёнида ҳамроҳи хам бор эди.
И кковим из хам қараб қолдик.
Do'stlaringiz bilan baham: