З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
М ен қў р ққа н эдим.
Ойбек титраганим, балки рангим
ўчгани ва юрагим дурсиллаганини сезиб, деди:
— Не булди, сенга? Бир нотаниш кишидан ҳам қўрка-
санми?
Ҳалиги и кки киш и секин-секин ортларига қайтди. Мен
улардан бирини Ғойиб тоғамга ўхшатдим. У Туркистондан
келган. бизникида бир-икки кун кўриниб, бугун дўсти би
лан жўнаб кетиши керак эди.
— Ким у, танийсанми? — О йбек хануз қўлимни
махкам
ушлаб турарди.
— Й ўқ!.. Қўлимни бўш атинг! Кетай.
— Нима бўлди сенга? Айт. мендан хафа бўлдингми?
— Қўйиб юборинг!..
— Хафа бўлдингми? Айт!.. Зарифам. ж оним ... — қўлим-
ни қайта-қайта ўпа бошлади у.
— Й ўқ, йўқ, хафа эмасман, сиз хам ҳафа бўлманг.
Бир илож килиб, Ойбек билан хайрлашдим-да. кўча-
мизга етиб олдим. Л еки н уйга киришга юрагим до в берма-
ди. Агар халиги киш и тоғам бўлса, ойимга,
бувимга айтган-
дир, энди тоза сўкади, мени...
Уйга кирмай, ташқари ховлига. Вахоб тоғамникига бо
шимни сукдим. Келин ойим ёлғиз колиб зерикканиданми.
мени кўриш и билан суюниб кетди. Биз бир соатча гапла
шиб ўтирдик. Аммо хамон кўнглимда тўфон... С ўнг қўрқа-
писа уйга чикдим.
— Нега шунча кечикдинг? Ташвишда ўтирибмиз?
М ен кеннойимнинг олдида ўтирганимни айтсам-да. хаё
лимда юрагим гурсиллаши ҳаммага эшитилаётгандай эди.
— Тоғам кетдими? — тезроқ билсам-да. тинчисам,
— Кетди.
— Қачон?
— Хийла бўлди.
О йимнинг ҳам индамай, бемалол ўтирганидан тоғам-
нинг кайтмаслигини фахмладим. Ш унга қарамай, вахима-
дан тезда кутула олмадим.
(Кундалик дафтаримнинг 24 декабрга оид сахифаси куйи-
даги сўзлар билан тамомланган: «Оҳ. ёшлигим!
Ш у кунлар
тезроқ ўтсин. унутилсин, десам-да. бир куни соғинарман...»
Мана хозир шу сўзларни ёзар эканман. Ойбекни, Ойбе-
гимни соғиниб ўтирибман.
62
О йбе гим м е н и н г
Ғойиб тоғам Туркистонга қайтиб борганида,
Ханифа опам
бувимни, ойимни, бизларни сўраган.
— Ҳа, ғам ема, Зарифа ок. уй н и н г орқасида бир йигит
билан қучоқлаш иб юрибди, — деб жавоб берган тоғам.
Неча йил ўтгандан сўнг, Ханифа опам айтиб берган
эди, буни. Демак, бизга учраган ўша киш и тоғам экан.
Л е ки н у поездга шошилганлигидан ойимнинг олдига кай-
тиб келмаган, албатта.
М ен сандалга суқилиб, ўз хаёлларим гирдобида ялқов-
гина ош ер эканман:
— Вой, исирғанг қани? Қаерга тушириб келдинг? —
деди Зулфия кўзларимга тикилиб.
— Биттасини йўқотибман, — дедим и кки қўлларим ила
қулоқларимни тимирскилаб.
— Ўзиям зиғирдай эди, салмоғи йўқ. Тушганиям билин-
майди, — деди ойим.
У
нимадир тикар экан, ишдан бошини ҳам кўтармади.
— Ҳа, бош-кўзингдан садаға, — деди бувим жойнамоз
устида тасбеҳ ўгириб.
Кичкина, тирноқча келадиган тилла ҳалқани дадам Мас-
кавдан олиб келтирган эди. Қолган якка исирғани қулоғим-
дан олар эканман, шундай нафис бир безакнинг йўқолга-
нига ҳам, уйдагиларнинг гап-сўзларига ҳам
эътибор берма-
дим. Зеро, мен шу топда катта дарахт остида ўзимни О й
бекнинг қучоғига яширишга уриниб типирчилаганимни, у
юмдалай туриб ўпиб олганини ҳис этар ва ун и н г «Тотли
сан!» деган сўзи қулоғим остида ёкимли жаранглар эди.
М ен яқин-яқингача ушбу воқеани эслар эканман, Ой
бекка: «Сизнинг ёмонлигингиздан бир исирғам тушиб кол
ган, тўлаб беринг», деб ҳазиллашсам, «Сингор исирғангга
ўнта исирға ҳам озлик килади. Қарзимни узиш кийин», деб
кулар эди у.
Б И Р П И Ё Л А МАЙ
Б у вокеадан кейин ҳам биз О йбек билан неча бор араз-
лашиб ва неча бор ярашиб юрдик. М ен,
бир томондан,
ниҳоят ёш, ҳали муҳаббат савдоларидан узок бўлганим,
и кки н чи томондан эса, дадам бошига, демак, бутун оила
миз бошига туш ган ташвишлар туфайли Ойбек мехрига
Do'stlaringiz bilan baham: