О йбе гим м е н и н г
ўтмиш имизни эслаб, куламан. Хуллас, вактни шу тарзда
ўтказдик. О йбек икковимиз икки-уч марта шаҳарни айлан
дик; коммуналарни, императорнинг ёзги боғини томоша
килдик, музейларга бордик. Ш аҳар четроғида рус мутахас-
сислари учун махсус курилган жуда гўзал бир манзил бор
экан, уни бориб кўрдик, учрадик.
Ш у орада П екинга бориб
колган бир-икки танишлари-
миз О йбекнинг хузурига келиб, аҳволимиздан хабар олди
лар. М ен ваколатхонага бориб, Тош кентга, қў н ғи р о к кил
дим, бизнинг уйдаги болаларни эртаги кунга, маълум бир
соатга чакириб беришларини сўрадим ва эртаси бориб, бо
лалар билан сўзлашдим. Ҳаммасининг соғ-саломатлигини
эшитиб, Ойбек олдига хурсанд ҳолда
етиб бордим-да, эшит
ганларимни бир-бир айтиб бердим. Ойбек хам роса мамнун
бўлди.
Хитой халқи ниҳоят камбағал эди; еган-ичганининг та-
йини й ў қ; ўтин йўклигидан хатто уйларида чой хам кайна-
та олмасдилар. Эрталаб кўраман: ишга кетаётган хар бир
киш ининг қўлтиғида, албатта, биттадан термоси бўлади.
Кечкурун ишдан кайтишида сув келтиради; егани карам
билан гуруч, холос.
Аммо
жуда сабрли, заҳматкаш халқ. Кўчалардаги йўлка-
ларни бузиб, сабзи-пиёз экишади. Шифохонадаги барча
ходимлар, ҳамширалар, докторлар шифохона ҳовлисида экин
килиб, иш вактидан сўнг ер чопишади, ў то к килишади,
ҳасталар овқати учун сабзи-пиёз тайёрлашади. Барининг
оёғида, ҳатто профессорларида ҳам латтадан кавуш. «Тааж-
ж уб килмангиз, — дейдилар бизга, — Хитойда 750 милли
он аҳоли яшайди. Агар бир йилда
и кки жуфтдан пойафзал
кийсак, 1,5 миллиард пойафзалга чарм етказиб бўладими?»
Балки уларнинг бу мулоҳазалари тўғридир...
Ёз кунларида П екиннинг сассик хавосига чидаш ғоят
кийин. На кеча, на кундуз роҳат бор. Деразани ёпсангиз —
бўғиласиз, очсангиз — • сассикдан кў н гл и н ги з айнийди.
Эшикларда чоллар, ҳатто кампирлар ҳам факат лозимда,
карийб яланғоч ўтирганларини кўриб, О йбек бир куни
ҳайратдан тўхтаб колди, хатто! Уялмасинлар, деб кўл тик-
лаб сургаб кетдим, уни.
Ўша 1960 йилда Хитой зоҳиран тинч кўринар эди. Биз
олти ой давомида Пекинда бўлишимиз мумкин эди, лекин
233
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
жуда зерикдик ва уч ойни базўр ўтказгач, кетм оққа қарор
қилдик. М ен ваколатхонага югурдим. Бош вакил сўзимни
эшитиб, суюниб кетди:
— Яхши қиласиз, замон ғоят нотинч! Зарур бўлса,
фурсати
келганда, тағин келарсиз. Тезрок ж ўнаш га хара
кат килинглар, — деди.
У бир жой да ўтира олмас, иши жуда кўп, серташвиш
ҳолда хонадан-хонага шошилинч югурар эди.
Шифохона ходимлари бизни о ч и к юз ва самимият ила
гуллар тутиб жўнатдилар.
Биз билан бирга кўпгина совет мутахассислари хам кай-
тишди. Шунда биз Хитой хукум а ти нинг бизга нисбатан
феъли айнай бошлаганини пайқадик.
Шифохонада каш карлик Анвар исмли бир қо зо қ йигит
(у ички ишлар вазирининг муовини) билан яна бир уйғур
(нефть бошқармаси бошлиғи) ҳам даволанмокда эди. Улар
нинг хар иккови хам жуда самимий йигитлар эди. Биз
кейинчалик улардан
бир-икки марта хат олдик, жавоб ёздик,
кейин алоқа узилди. С ўнг Қашкардаги фожиали вокеалар-
дан кейин, билмадим, уларнинг аҳволлари не бўлди экан?
Бир куни Анвардан сўрадим:
— Хитойлар курт, илон ва шунга ўхшаш жониворларни
ер эмишлар, шу ran тўғрими?
— Одамнинг гўштидан бўлак барини ейдилар, — ж а
воб килди у.
Жўнашдан бир кун аввал биз Анвар билан дўконларни
ораладик. Дўконларда сотувчилар харид килган молни кўли-
мизга топшириб, акчадан колган
чакаларни менга берган-
ларида, хар гал санаб, сумкамга соламан. Бир оз юргани-
миздан кейин Анвар уялибгина, деди:
— Зарифа опа, акчани берганларида, санамай олинг.
Булар хафа бўлади.
М ен дарров тушундим, албатта.
П екин— М осква поездининг
вагон-ресторанида Пекинда
берилган талонга овкатланиб ўтирибмиз. Гўштни чайнай-
ман — тишим ўтмайди. О йбек эса менга караб, кулиб
ўтирибди.
— Нега куласиз? Гўш т кари мол ники, шекилли!
— Эш акнинг гўш ти бўлса керак, — жавоб килди у.
Do'stlaringiz bilan baham: