О йбе гим м е н и н г
тушадиган бўлса, хатто шиша
баллонда сув хам олиб юрар-
дик.
Шофёр ёрдамчим эди; дарров ки ч и кр о қ белча
билан
ўч о қ кавлайди; мен паловга уринаман; саримсоклар солиб,
аччик палов дамлаймиз. Уфкдан-уфкка кадар кўринадиган
кенг қирда ош еймиз, чой ё қимиз ичамиз, қу ч о к-қу ч о қ
лола терамиз. Бундай истироҳатларнинг нашидаси, ороми,
роҳати кўнгилларимизга тўлади, руҳларимиз енгиллашади.
Ҳар якшанбани зориқиб кутамиз.
Тош кент атрофида
бормаган ж ойимиз қолмаган. Узум пишган пайтдан бошлаб
Пискентга қатнаймиз. У ерда шираси энг кўп кора киш
миш бўлади. Қайт-нида 200— 300, ҳатто 400 кило узумни
сотиб олиб, машинага ортамиз. Айникса, «ЗИМ» машина-
мизнинг юкхонаси кенг эди. Бир куни П искент бозорида
бир чол юкхонаси о ч и к турган машинамизни хавас билан
томоша килиб. «Ўзиям бир уй-у бир айвон экан!» — деган.
Уйимизда салкин ертўла, катта-катта хумлар,
катор-
катор шиша баллонлар бор. Кейинги йилларда майга уста
армани ошналар кўм аги ила узум эзадиган пресслар ясат-
тириб олганмиз. Еқутдай кирмизи, т и н и к май етишади,
айникса, 4— 5 кунда сузилгани кўпириб турган, шарбатдай
хуштаъм бўлади, уни пиёлалаб ичиш мумкин.
Ойбекка ичиш мумкин эмас, лекин кейинги йилларда
докторларнинг ижозати ила у оз-оз ичиб кўяди. Ўзи кўп
ичмаса ҳам, мусаллас солишни севади — бу ун и н г эрмаги.
Ўғиллар ўсиб, йигитчалар бўлган. Улар дўстлари билан
йиғилганларида кўза-кўза мусалласни ертўладан олиб чи-
кадилар. Ойбек буни кўриб, кулиб ўтиради. Баъзан Гул-
ранг: «Сифондан ичиб, тўйиб колдим», — деб кулди ради,
бизни. 700— 800 кило узумдан солинган мусаллас шу тарз
да йил бўйи ичилади.
(М ана, ҳозир ўғиллар винони дўкондан ташийдилар:
лекин маза-матраси йўк, тахир ё аччик, ўзимизникидек
хуштаъм ва хушичим эмас.)
Докторлар хам, табиблар хам Ойбекка хўл мевани кўп
ейишни буюрганлг.р. М ен ишга кетишдан олдин, сахарлаб
Эски шахар бозорига тушаман. Бозордагилар хам мени та-
ниб колган. Устимда ўзбекча
тикилган о к товар куйлак
(бундай кўйлакни камдан-кам кияман, хатто атласни хам
азалдан оврупоча тиктирар эдим), кулокларимда катта По-
8
—
1157
225
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
кистон ҳалқаси, бошимда гулли сариқ дурра. «Опа, мендан
олинг!» деб чақирса бир ёш йигит, «А нж ирнинг сараси шу,
бозорни
минг айланинг, бундақасини тополмайсиз!» — деб
ўз молини таъриф-тавсия қилади бир кампир.
Тоғора ва челакларни тўлатиб, хил-хил узум, анжир ва
шафтоли оламан. Уйга келтириб — кўнглим тинч — ишхо-
нага жўнайман.
Қишга, Ойбекка фойдали, деб шиша-шиша идишларда
шафтоли, анжир, беҳи қиёмларини тайёрлайман. Ойбек
буларни дори деб ихлос билан ейди. Қора итузум-смороди-
нани ҳам
шакар билан аралаштириб, фойдали, деб Ойбекка
бераман.
Саратон пайтларида бир ку н л и к сафарлардан ташқари,
иссикдан қочиб, О қтош , Бурчмулла, П искент туман лари да
бир ойлаб дам олар эдик. Ойбек иттиф оқ ва Ўзбекистон
Олий Советларига Қоракалпоғистондан сайланадиган бўлга-
нида, ҳар вақт ун и н г сайловолди сафарларига мен хам
йўлдош борар эдим. Олий Совет сессияларига хам бирга
бориб, У Кремлга,
мажлисга кетганида, мен меҳмонхонада
колиб, унга мос таомларни буюриб турардим. У танаффус
пайтида келиб, овқатланар эди.
* * *
Ойбек 1943 йил 7 а прел да иккинчи жаҳон уруши ҳақида-
ги «Қуёш кораймас» романини ёза бошлади. Газеталардан
кўп материаллар йиғди. Ю қорида айтиб ўтганимдек, уч
ой дан ортик фронтни оралаб, уруш сўқмоқларида кезиб,
М аскав бўсағаларида ж он олиб, ж он бераётган ўзбек, қозоқ,
рус, украин жангчилари ила сухбатлашиб, уларнинг кай-
фиятлари,
феъл-атворлари, қаҳрамонликларини мушоҳада
этди. Уруш тўхташ и ила Сталинградга бирга бордик; еми-
рилган, куйган, хароба қи ш л оқ ва шаҳарларни, ағдарилган,
яраланган далаларни кўрдик. Сафардан қайтгач, соғ-сало-
мат да ври да романнинг дастлабки 302 саҳифасини ўз қўли
ила ёзди. Л еки н турли сабабларга кўра, асарни ўша даврда
тугата олмади. Секин-аста соғая бошлагач, у романнинг
колган кисмини менга айтиб турди, мен ёзди м.
Ойбек ўша кезларда менинг ишдан келишимни ошикиб
кутарди. «Овкатлан, чой ич, ёзамиз. Миямда хаммаси тайёр,
тахтланган, тезрок айтиб берсам», — дер эди у шошиб.
Do'stlaringiz bilan baham: