О йбе гим м е н и н г
машинага кетаётганимда, таржимон қаршимдан чиқиб қол-
ди.
— Э, нега шунча юкни кўтарасиз? Болалар қани? — У
ҳовлиқиб, қўлимдаги ю кни юлиб олди.
— Ш ош манг! — дедим тўхтаб. —
Нега сиз Холидахон-
га мени ёлғончи килдингиз? Аввал бунга жавоб беринг!
Таржимон ёнимда пилдираганча кетяпти.
— Худо хоҳласа, Холидахоннинг олдида учрашиб колар-
миз, бир кун! Ш унда у менинг олдимда шу гапни айтсин-
чи! М айли, хафа бўлманг, Зарифахоним, уйингизни, адре-
сингизни биламан. Ш у яқин кунларда ақчангизни, албатта,
элтажакман, — деди-да, хайрлашди.
Яна неча йиллар ўтди.
Бир куни эшитсам, бояқиш ва
фот этибди.
— Розиман, бечора ҳали ёш эди, — дедим қўлимдаги
газетани стол га қўйиб.
О йбек тарж им сннинг оламдан ўтганига ачиниб, алла-
махалгача ж им ўтирди. Энди, албатта, кулмадик, иккови-
миз ҳам сукут қилдик, ачиндик унга.
ХАСТАЛИК ЙИЛЛАРИДА
«Узкий» санаторийси ўрмон ичида жойлашган экан. Сал
ки н бир манзил... Дам олувчилар уч-тўрт киш и, холос.
Тинч, ж и м ж и т, овқатлари ниҳоят яхши.
Истаган таомни
тайёрлаб берадилар. Уйдами, ошхонадами, ўрмон бағрида-
ми, — каерни истасак, шунда дастурхон ёйилади.
Маскавдан О йбекнинг дўстлари тез-тез келиб турди-
лар. Улар билан ўрмон оралаб, ки ч и к кўлда, кайикда су-
зиб, суҳбатлашиб, ҳордик олдик. И кки ҳафталик истиро-
ҳатдан сўн г Тош кентга жўнадик.
1951 йил — О йбекнинг хаста бўлган йили. Ҳозир
унинг
оёк кўллари яхши; фақат ўн г кўл и ни н г и кки бармоғи иш-
ламайди. У энди сўл кўли билан ёзишга уринади. Ш у
тарзда Ойбек «Хашўйлар» достонини ёзди. «Нур кидириб»
ва «Қуёш кораймас» асарлари устида ишлай бошлади.
Сўл кўл билан ёзиш, табиий, осон эмас. Ш у н и н г учун
хам энди унга ёрдам бера бошлайман.
М ен институтдан келгач, Ойбек га пи ради, мен ёзаман.
219
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
У нинг сўзлаши оғир, лекин кундан-кунга секин-аста туза-
либ бормокда. У энди
муттасил докторлар назоратида; кон
босими ҳали ҳам ошиб турибди. Биз каерда, кандай табиб
борлигини эшитсак, излаймиз; ким нимани дори деса, шуни
тадбик этишга тиришамиз.
Бешоғочдаги Чақар маҳалласида М иробид ва М ирзоҳид
деган оға-ини и кки табиб яшаган. М иробид ғоят тажриба-
ли, муолижада машҳур табиб бўлган,
лекин вафот этган,
М ирзоҳид эса ҳаёт экан.
Бизни ун и н г хузурига бошлаб бордилар. У О йбекнинг
кон босимини туш ирм ок учун арпа бадён билан долчинни
аралаштириб берди. М ен ана шу дорини чой ўрнида дам-
лаб, Ойбекка бир чой қош икдан ичкиза бошладим. У қон
босимини дарҳол туширар эди. Ш у н и н г учун уни ҳамиша
сафарда эҳтиётдан олиб юрардим.
...Бир неча йилдан сўнг О йбек дўстларнинг маслаҳати
ила Маскавдаги неврология хастахонасига ётди. М ен «Мас
кав» меҳмонхонасида турдим. Омонбек билан Б екж он шу
даврда М аскав дорилфунунида таҳсилда бўлиб, ҳар оқшом
олдимда ўтириб кетар эдилар. М ен Ойбек ёнига ҳар куни
эрталаб ва кечқурун и кки марта борардим.
Бир куни борсам, у жуда хафа, юзлари қизарган, кон
босими ошиб кетган. Боши хам қа т т и қ оғрирмиш. (О йбек
нинг боши ҳеч оғримас эди.) Ҳеч бир дори ёрдам
бермаган,
шекилли. М ен профессор билан гаплашиб, ўзимизда бир
халкона дори борлигини айтдим, истеъмол килиш га рухсат
сўрадим. Профессор: «Агар хаста шунга ишонган бўлса,
майли, ичсин!» — дегач, дархол меҳмонхонага югурдим.
Жомадондан ҳалиги дорини олди м. «Ўзбекистон» рестора-
нидан ҳам к ў к чой тополмасдан,
танишимиз Лидия Гри-
горьевнанинг уйидан бориб олди м. Хуллас, О йбекка бояги
дорини дамлаб ичкиздим, к ў к чой бердим. Бир неча соат
ўтгач, ун и н г кон босими тушиб, бош оғриғи ҳам йўқолди.
Ш ундан кейин Ойбек о рти қ хастахонада қолишни истама-
ди. У жуда қўр қи б кетган эди.
Биз Тош кентга кайтдик. Табиб қа т т и қ
пархез килиш ни
буюрди. У н и н г тавсияси билан хар куни бир дона каптардан
қайнатма шўрва тайёрлаймиз. Лочира киламиз. Ойбек шунга
чидайди. М ен бозордан хар куни каптар таший бошладим.
«Ёз чилласида О йбек ховлида пахтали тўн кийиб, ки ч и к бир
Do'stlaringiz bilan baham: