О йбе гим м е н и н г
бўлиб, «Мен нечук миллатчи бўламан? Бу кандай ту х
м ат!»— деб ушбу ғавғонинг ташаббускори У йғунга сенлаб
мурожаат этади. У йғун: «Сен мени сенлама! М ен союзнинг
раисиман!» деб дағдаға қилади. Ойбек эса: «Сени сизлашга
тилим бормайди. Қачон биз бир-биримизни сизлаганмиз?» —
деса, У й ғун уни ҳақорат килиб, ка тти к сука бошлайди...
М ен бу воқеани я кин да Туроб Тўланинг ўзидан эшит-
дим ва англадимки, О йбекнинг
кон босими шундан кейин
ошиб кетган.
Агар бояги аризанинг 17 февраль куни ёзилганини эъти-
борга олсак, демак, У й ғу н ва унинг тўдаси Ойбекни таъ-
киб ва ҳакорат этишни кейин хам давом эттирган. Бу разил
тўданинг мақсади Ойбекни каматиш, у эришган хурмат ва
эътиборни шу йўл билан ўзларига каратиш эди.
Улар ана
шу ниятда астойдил ҳаракат қилдилар. Л е ки н бу машъум
режалари амалга ошмаса-да, улар Ойбекнинг соғлиғига болта
уришга эришдилар.
М ен О йбекнинг и кки бармоғи ишламай колганини эши-
тишим билан дархол поликлиникага телефон килдим. Улар-
дан невропатологларни йиғиб, консилиум ўтказишларини
илтимос килдим.
Ш ундан кейин Зулфия Умидова, Шарго-
родский, Гордон каби профессорлар биргаликда поликли
ника да Ойбекни кўрдилар. У н и н г кон босими ғоят ошиб
кетган экан. Профессорлардан бири шифохонага кўн ғи р о к
килиб, зудлик билан ж ой тайёрлашни буюрди. Тиббий
кўрикдан кейин машинага ўтирганимизда, мен шофёрга Ж у
ковский кўчасидагк шифохонага юришини айтдим. Л екин
Ойбек менинг таклифимни рад этиб:
— Й ў к! Уйга хайда! — деди.
— Нега? Профессорларнинг айтганини эш итдингиз-ку!—
дедим унга.
— И к ки кундан сўнг академияда илмий сессия бўлади.
Докладим бор, — деди Ойбек.
Ш ундан кейин биз уйга кайтдик. Ойбек аввалгидай
кеча-кундуз ишлашда давом этди. Илмий сессия ҳам ўтди.
Кейин Қоракалпоғистонга, сайловчилар билан учрашмок
учун бормоқчи бўлди.
— Ойбек,
кон босимингиз баланд, бирдан мияга кон
куйилиш и мумкин. Даволаниш зарур! Ҳеч бўлмаса, уйга
доктор чакирайлик, — деб ялиндим мен.
213
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Нафасинг курсин, — кулди у остонага етганида.
Ш у билан Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Орадан и кки
ой вақт ўтса ҳамки, у даволаниш
лозимлиги хаки да бирор
сўз хам эшитгиси келмади.
...1951 йилнинг 16 апрели эди. У академиядаги ишидан
сўнг менинг олдимга, институтга борди. М ен машинага
ўтирганимда: «Министрлар Советининг боғига борамиз. Сер
гей Петрович Бородиннинг олдига», — деди Ойбек.
Сергей Петрович Маскавдан «Олтин водийдан шабада
лар» романини таржима килиш учун келган эди. Биз тўғри
боққа бордик. Бородин билан бирга сухбатлашгач, ошхона-
га, кечки овқатга туш дик. Дастурхон олдида бир неча ёш
ёзувчилар хам йиғилдилар. Биз ҳазил-ҳузил
билан сухбат-
ни давом эттириб, кабоб ер эди к. М ен Ойбекдан нимани-
дир сўрадим, у жавоб бермади. Бир оздан сўн г тағин не-
дир айтган эдим, у яна индамади.
— Нега жавоб қилмайсиз? — дедим тоқатсизланиб.
Ойбек қўли билан оғзини ушлади. Билмадим, деган
маънода бошини тебратди.
М ен ўрнимдан сапчиб турдим. Ўртоқлар хам дув этиб
калкдилар. Улар бизни машинага кадар кузатиб чикишди.
Биз тўғри поликлиникага йўл олдик. У
ерда О йбекнинг
кон босимини ўлчаб, шифохонага зудлик билан бормокни
буюрдилар. Биз бир доктор хотин билан бирга шифохонага
кетдик.
Ойбек сўзлаш кобилиятини йўкотган эди. Бир зумда
профессор Гордонни бошлаб келдилар. У ош икич равишда
кон олишни буюрди.
Бу, О йбекнинг биринчи марта ҳаста бўлиши... Биринчи
марта шифохонага боришимиз... М ени йўлакда колдириб,
Ойбекни палатага олдилар...
Бир оздан кейин хамшира бир
ку ч о к килиб О йбекнинг кийимларини қўлимга тутказди.
М ен О йбекнинг ёнида колишни истардим; илтимос ки л
дим, ялиндим, аммо навбатчи доктор «йўк», деб оёк тираб
олди.
М ен уйга келдим. Ўзимни караватга ташлаб йиғладим.
С ўнг сакраб ўрнимдан турдим:
— Шофёр кетмасин, шифохонага бораман! — дедим
болаларга.
Do'stlaringiz bilan baham: