♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

234


О йбе гим м е н и н г
М ен қўлимдаги қош иқни столга отиб ташладим:
— Аввалроқ айтсангиз бўлмасмиди?!
Ойбек қаҳ-қаҳ отиб кулди.
Чегарадан ўтишимиз билан проводникдан илтимос килиб
поезд йўлдаги бироэта катта шаҳарда тўхтаганида, Тошкентга 
кў н ғи р о қ қилишларини сўрадим. Навбатдаги бекатда тўхта- 
ганимиз ҳамон вагонимиз томида оёқ товушлари эшитил- 
ди. Деразадан қарасам, вагонимиз почта биноси олдида 
тўхтаган экан. Ш у пайт вагонда қўн ғи р о қ жаранглади. Ю гур- 
ганимча даҳлиздаги телефон олдига бордим: симга бизнинг 
уйимиз уланган эди. Болаларнинг овозини эшитиб, азба- 
ройи суюнганимдан юрагим ҳаприқиб кетди, ўзимни йўқот- 
дим, тўйиб-тўйиб сўзлашдим. Эшитган ҳар бир сўзимни 
окизмай-томизмай Ойбекка қайта-қайта сўзлаб бердим.
Поезд тағин йўлга тушди. Маскавда бизни Бекжон хо- 
тини Ойниса билан кутиб олди.
* * *
Омонбек 1955 йили М аскав давлат дорилфунунининг 
тарих ф акультетиғи битиргач, Тош кент давлат дорилфуну­
н ининг аспирантурасида ўқиб, номзодлик диссертациясини 
ёклади. Ҳозир у шу дорилфунунда кафедра мудири, до­
цент. Уч қизи, бир ўғли бор. О моннинг хотини Хул кар —
катта келиним эса филология фанлари номзоди, адабиётшу- 
нос.
Б екж он М аскав давлат дорилфунуни биология факуль- 
тетида таҳсил кўриб, аспирантурани хам шунда ўтди, фан 
номзоди илмий даражасини хам шунда олди. Докторлик 
диссертациясини хам Маскавда -ёқлади. Ҳозир у академик
Давлат мукоф отининг лауреати.
Гулранг Тош кент давлат дорилфунуни Ш а р к факульте- 
ти н и н г форс бўлимида ўкиб, 1959 йили уни тугатди. У 
араб тили ва адабиёти ила машғул бўлди. Бағдод дорилфу­
нунида хам олти ой таҳсил кўрди. У хам фан номзоди, 
доцент; Ш а р к факультетида араб тилидан даре беради. 
И кки ўғли ва бир кизи бор. Қизи асал жуда чиройли 
шеърлар ёзади. Шеърлари кўнглидан шалоладай куйилади, 
суюнаман. Ў ғли Нозим эса кинорежиссёр.
Ки чи к ўғлимиз Суюнбек кимёгар, полимер кимёси бўйича 
мутахассис эди. 1962 йили таҳсилни тамомлаб, аспиранту-
235


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
рани ўтди. Дорилф унуннинг физик кимё кафедрасида ном­
зодлик ва докторлик диссертацияларини ёклади. Хотини 
Дилбар — синглим Ш арофатнинг кизи. У н и н г илмий кела- 
жаги янада умидли эди. Афсус, умри қисқа экан. Аммо 
ундан бир ўғил ва и кки қиз хотира бўлиб колган. Ойноз 
ўйин туш иш ни жуда яхши кўради, билмадим, балерина 
бўладими у? Ўзи ниҳоят менга ўхшайди, ҳамма тааж жуб- 
ланади.
Биз Хитойдан кайтганимизда, ойим хаста эди: у ка тти к 
шамоллаган, оғир йўталади. Касалхонага ёткизишдан бош- 
ка илож й ў к эди. Бир ой даволанганидан сўн г уни уйга 
олдик. Бойкиш и кки ҳафта ётиб, 76 ёшида вафот этди. У 
ҳаётдан кўз юмар экан:
— Беш кизим ни ташлаб кетяпман, — деди.
Биласиз, биз — бешала ки з — ҳаммамиз отасиз ўсдик. 
Ойим хам она, ҳам ота меҳрини берди бизга. Энди биз 
бутунлай етим колган эдик.
Мана, ҳозир онадан айрилганимизга ҳам кўп йил бўлди. 
Аммо юракдаги дард, яра хан уз ўчмайди. Онамнинг сиймо- 
си, хотираси, сўзлари хамиша ёдимда, кўз ўнгимда туради.
«Д О Н О Л А Р Ў Т Д И Л А Р ...»
О йбекнинг боши тўла фикр... хаёл... У н и н г бутун бор- 
лиги, улуғ бир уммон сингари, кўпиради, кайнайди, тоша- 
ди.
У шеърлар, достонлар, романлар ёзишда давом этди. 
«Алишернинг ёшлиги» («Бола Алишер») киссаси, «Улуғ 
йўл» романи устида ишлади.
У бутун умри бўйи Навоий хакида ўйлади. Навоий 
хаки да ёзди. У н и н г бу сатрлари бежиз битилмаган:
Т а р и х с ў қ м о қ л а р и и зи м д а н ч ўт и р ,

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish