Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
29
юрардилар. Ихтиёр Камол ҳамон қўлтиқтаёғини иягига тираб қимирламай ўтирипти. 
Полвоннинг уйғонганини сезгач, ташқарига чиқмаймизми, дея ўрнидан тура бошлади. Полвон 
ҳам турди. Икковлашиб ховлига чиқишди. Булокдан бир пиёладан сув ичиб, ўзлари ўрганган 
шийпонга чиқиб ўтиришди. 
— Уч кундан кейин муддатим тугайди. Кетсам, сиз зерикиб қолмасмикинсиз, деб ўйлайман, 
— деди Ихтиёр Камол. 
— Мен ҳам кетсам керак, — деди Полвон. 
Аслини олганда, бу меҳрибон, қайғунгга қайғудош одамга Полвоннинг меҳри тушиб 
қолганди. Фақат, фақат Қўчқордан гап бошламаса бўлгани. Бари бир бўлмади. Қўчқорнинг 
номи аралашмагани суҳбат суҳбат ўрнига ўтмай колди. 
— Оёғингизга нима қилди, деб сўрамадингиз, ўзим айтай. Терговчи Қўчқор Жалол мени 
қамоққа олган куниёқ, олтинларингни, бойликларингни қаерга яширгансан, деб кечасию 
кундузи ухлатмай сўроқ қилди. Мснда бунақа нарсалар йўқ, десам, ишонмайди. Уради, тепади, 
қўлларимни қайиради. Мен бир чорвадор одам бўлсам, менда тилло нима килади, дейман, қани 
ишонса! Икки барзанги ерга ёткизиб, қўл-оёғимни босиб турди, яна бири стулга чиқиб, икки 
тиззамнинг кўзига сакраб тушди. Оғриқ азобида ҳушимдан кетиб қопман. Тиззаларимнинг 
ошиқ-мошиғи жойидан қўзғаб қопти. Докторлар гипсга солишди, бўлмади. Охири ромитонлик 
мош табибни чақириб келишди. Қўли енгил экан, ошиқ-мошиқни жойига солди. Оғриқ 
қолгандек бўлди. Лекин тиззаларимдан пастда жон йўқдек. Шу-шу, қўлтиқтаёққа осилиб, 
судралиб юрибман. Қўчқор Жалол ҳароми, ғарнинг боласи битта гапни билади. Олтин, олтин 
қани? Яширган жойингни айт. Айтмасанг, қўлларингни ҳам син-дираман, дейди. Бўлмади. 
Болаларимни, куёвимни чақиртирдим. Уларни зудлик билан олиб келишди. Кенжам аҳволимни 
кўриб додлаб юборди. Икки тарсакидан кейин болам шўрлик жим бўлиб қолди. Уларнинг 
ҳаммаси чўпон. Совхоз қўйларини боқишади. Ҳар бирининг хусусий икки-уч юздан кўйи бор. 
Бунга хукумат рухсат берган. Терисини, жунини, гўштини давлатга сотишади. Бундан ташқари, 
план устига қўшимча маҳсулот бергани учун яхшигина мукофот пули ҳам олишади. 
«Болаларим, қўйларингни битта қолдирмай сотинглар. Пулини манавуларга келтириб 
беринглар», дедим. Болаларим ота сўзидан чиқмайдиган қобил болалар эди. Хўп, деб чиқиб 
кетишди. Совхоз қўй сотиб олмайди. Олганда ҳам пулини бир йил судраб чала-ярим қилиб, 
каттагина солиқ олиб, баракасини кетқизиб кейин беради. Мингга яқин кўйни бозорга чиқариб 
бўлмаса! Болаларим нима қилишларини билмай икки мотоциклда чўлдаги чўпонлар олдига 
боришади. Совхознинг Қизилқумда бир юз қирқ минг қўйи боқилади. Икки юздан ортиқ чўпон 
қишин-ёзин саратонни саратон демай, чиллани чилла демай, офтоб тиғида куйиб, чўл бўйлаб 
қўй ҳайдашади. Норменгли деган чўпон уларга бошчилик қилади. У асли Сурхондарёнинг 
Шеробод туманидан. Ёшлигида Шофирконга келиб қолган. Норменгли халол, покиза одам, 
чорвачилик унга отакасб бўлган. Болаларим ўша Норменглининг олдига бориб, ниятларини 
айтадилар. Норменгли бошини қашлаб узоқ ўтиради. Ерга кўзини қадаганча тинмай сигарета 
чекади. Ярим соатча шу алпозда ўтириб ўрнидан туради, у ёқ-бу ёққа юради. У ниҳоятда 
асабий, хозир биров билан муштлашмоқчидек муштларини тугади. Норменгли кейинги 
пайтларда уйқусизлик касалига мубтало бўлганди. Ана олиб кетади, мана олиб кетади, деб ўтов 
олдига чиқар, олисда тўзон кўтарилса, то етиб келгунча ўзини қўярга жой тополмасди. 
Машинада ё зоотехник, ё ветврач келганини кўргандан кейин кўнгли жойига тушарди. 
Норменглининг туман марказига бормаганига ҳам уч ойдан ошди. Гулоян айғоқчиларининг 
кўзи тушса уни хам рўйхатга тиркаб қўйишларини билади. Яхшиси, ёмон кўзлардан йироқроқ 
юрай, деб чўл кезгани-кезган эди. 
Норменгли бир қарорга келди шекилли, жойига ўти-риб: «Кетаверинглар, — дейди у, — 
ҳамманг ўз отарингга бор. Эрталаб олдиларингга одам боради». 
Эрталаб Норменглининг ўғли тўнғичимникига мотоцикл кажавасида бир қоп сабзи-пиёз, 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish