Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

 
* * * 
Бу баҳор ҳам чўл шамоллари майса-гиёҳларни силкиб ўйнаётган тонгда яна Марказий 
Фарғонага бордим. Омонтойнинг қизи Бўстонхон той-той турадиган бўлиб қолибди. Тили ҳам 
чиқай-чиқай деб турибди. Алланималарни чуғурлаб гапирарди. Омонтойнинг иши бўлса жуда 
жадал, каллайи саҳарда чиқиб кетганича ярим кечада қайтади. Болалари кутиб ўтириб ухлаб 
қолишар экан. Кокила ҳали ҳам ўша-ўша. Ҳаваскор қизларга ўйин ўргатиб, дала шийпонларида 
концерт қўйиб юрибди. Радио-узелга эга чиқиб, одамларга гап эшиттирмай, нуқул 
магнитафондан ҳиндча қўшиқ эшиттиргани эшиттирган. Қўзибой раис ҳали ҳам ундан 
зириллайди. 
Усмонали ака машинасида янги кўприкка олиб борди. Омонтой ҳам, Қўзибой ҳам ўша ерда 
эди. Чўл колхозлари Чўнг Олой яйловларига пода ҳайдашаётган экан. Омонтойнинг соч-соқоли 
ўсиб кетибди. Осма кўприкдан ўтаётган қўйларга қараб икки қўлини белига қўйиб, чираниб 
қараб турарди. Пастда ҳайқириб оқаётган Қизилсув шаршараларига парво ҳам қилмайди. 
Денгиз довуллари билан олишган матрос бунақа майда тўлқинларни тўлқин дермиди! Унинг 
кеккайишига анчадан бери разм солиб тикилиб турган Усмонали ака завқланиб кетди: 
— Яшавор-э, Мўйлов, чўл Зиганшини экансан-ку!.. 
1961 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
190
ТЎЙБОШИ 
Қўзибой раиснинг бугун шундай иши кўпайиб кетдики, «дод» деб юборишига сал қолди. 
Ҳали у киради, ҳали бу киради, ҳаммаси ҳам атайлаб қилгандек, жанжалли иш билан келган. У 
идора олдида тўпланиб турган кишиларнинг бараварига гап бошлаганидан икки қулоғини 
беркитиб: «Вой, барака топкурлар, қорним очиб, кўзим тиниб кетяпти, уйга бориб, жиндай бир 
бало еб келай» — деди-да, қочгандек югуриб чиқиб кетди. 
Ўчакишгандай, уйда ҳам Кокила тушлик қилмабди. Оёқ машинада гумбурлатиб атлас 
кўйлак тикяпти. 
— Ҳой, инсофинг борми, ўлдим-ку, наҳотки тўртта картошка билан бир чайнам гўштни 
қозонга ташлаб қўйиш қийин бўлса! 
Кокила лаби-лабига тегмай, бобиллаб берди: 
— Ишим бошимдан ошиб ётибди-ю, шу маҳалда сизга овқат пишириб ўтираманми! Сизни 
ким айтади, раис деб? Ҳар раислар борки, қорни мана бундоқ. Раиссиз, ҳаддингиз сиғмайдими. 
Отабойга айтинг, тушликка ош буюриб қўйсин. 
— Отабой туянинг думи ерга текканда ош қилиб беради, — деб пўнғиллади Қўзибой энсаси 
қотиб. 
Отабой колхознинг ҳам хўжалик мудири, ҳам бухгалтери. Колхоз ҳали ёш, кичик бўлгани 
учун ҳар икки вазифани унинг ўзи бажаради. Отабой хасис бўлганда ҳам унча-мунча 
хасислардан эмас, битта гугурт чўпини икки бўлиб ёқадиганлардан. Одамларнинг айтишларига 
қараганда, у омбордан дон бераётганда тарозига ишонмай доналаб санаб берармиш. Бир куни 
ревизия комиссиясининг раиси: битта ош қилиб берсанг-чи, кечаси ҳисобот тайёрлаймиз, уйга 
бориб ўтирамизми, деганда: паловни ўлсам — йил ошимда ейсан, деган ҳам мана шу Отабой 
бўлади. 
Отабой аслида Заркентдаги колхознинг завхози эди. «Бўстон» ёш колхоз деб Усмонали ака 
уни бу ёққа атайлаб «қарз»га берган эди. Ҳали биронта колхознинг завхози мукофот олмаган, 
аммо Отабой шу вазифада туриб бир марта «Ҳурмат белгиси», икки марта «Шавкатли меҳнати 
учун» медали билан мукофотланган. 
«Бўстон» оёққа туриб, белини кўтариб олгандан кейин Усмонали ака: энди бўлди, Отабойни 
ўзимга бер, деб қистаб келганида Қўзибой ярим ҳазил, ярим чин қилиб: чўлга келган одам 
қайтиб кетмасди-ку, деди. 
— Қандоқ бўлди, Отахон, ҳамма ўз одамини олиб кетаверса, чўлда ким қолади?.. Яна 
ўзингиз биласиз!.. 
Усмонали аканинг бир нима дейишга тили бормай, гапи оғзида қолди. Худди Отабойни 
жонидан суғуриб бераётгандек, аранг рози бўлди. 
Шу-шу бўлди-ю, Отабой чўлда қолиб кетди. Бу ерда уни ёмон кўрадиганлар ҳам оз эмас. 
Ёмон кўришининг сабаби, ҳар нарсага тихирлик қилаверишидан. Кечаси келиб идорани бир 
айланади, қопқоғи очиқ қолган сиёҳдонларни кўрса жони ҳиқилдоғига келади: «Бу нима? Сиёҳ 
қуриб қолади-ку, ҳа, колхозники-да, аяма-я, аяма!» Чироқ ёниқ қолса: «Станцияни текинга 
қурганмиз, ёқавер, бели оғримаган» деб шовқин солади. Шофёрларни айтмайсизми, ундан 
зириллашади. Бензин олгани келишганда албатта километражни текшириб кўради, агар 
мўлжалдан ортиқ сарфланган бўлса, бобиллаб беради: «Ҳа, Отабойнинг бензин анҳори бор, 
шундоқ челакни ботиради-ю, олиб беради. Киракашлик қилишни биласанлар, бир литр бензин 
сотиб олсаларинг асакаларинг кетади. Бор, тошингни тер, ким катайса қилган бўлса, бен-зинни 
ўша берсин!» Тракторчилар билан бўлса доим ғижиллашгани-ғижиллашган. Агар биронта 
тракторчи мўлжалдан олдин комбинезон оламан деб келса борми, олдига солиб қувлайди: «Ҳа, 
хотинчангизнинг қўлларига хасмол чиқканми, бундоқ ювиб, йиртиғини ямаб берсалар». 
Отабой кўчада юрганда икки кўзи томда, Мабодо биронта бола томдаги каптарга тош отса, 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish