Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


бандлигини таъминлаш масаласидир. Аѐллар учун доимий иш жойлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

бандлигини таъминлаш масаласидир. Аѐллар учун доимий иш жойлари 
яратиш борасидаги муҳим масала билан бир қаторда оилавий бизнес, 
касаначилик, 
ҳунармандчилик, 
томорқа 
хўжалигининг 
кенг 
ривожлантириш ишлари ҳам оқсамоқда‖ 
1
 – деди. 
Демак, ҳар бир оила, ҳар бир хонадон ўзининг ижтимоий-иқтисодий 
эхтиѐжларини ўзи қондирмоғи лозим. Бунинг учун эркагу аѐл қайсидир 
фойдали иш билан банд бўлиши, ўзига ўзи иш топиши, ўз қизиқишига қараб 
ва эхтиѐжини назарда тутиб қандайдир касбни эгаллаши зурур. Президент 
оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалиги деганда ана 
шуни назарда тутмоқда. Демак, қайсидир корхона ѐки ташкилотда бориб 
ишлаш имконияти бўлмаган ҳар қандай аѐл ўз қизиқишига кўра касаначилик, 
ҳунармандчилик ѐки бошқа бир фойдали меҳнат билан банд бўлмоғи лозим. 
Бу ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг жаҳон 
тажрибасидаги тамойилларидан бири. Дарҳақиқат, бундай шароитда ҳар бир 
фуқаро ўз яратувчилик қобилиятини рўѐбга чиқриш орқали ўзининг 
ижтимоий-иқтисодий 
эхтиѐжларини 
қондирмоғи 
лозим. 
Ҳаракатлар 
Стратегиясида хотин-қизларнинг ва коллеж битирувчиларининг бандлигини
таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, айниқса тадбиркор аѐлларни 
қўллаб-қувватлаш масалалари ўртага ташланган. Жумладан, ―Махалланинг 
энг намунали тадбиркор аѐли‖ танловларини ташкил этиш, уларни 
маҳаллалараро ва туман, шаҳар босқичларини ўтказиш назарда тутилган. Ана 
шундай танловлар ғолибларига кенг имтиѐзлар бериш таъкидланган. 
Шунингдек ―Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси‖ республика танловини 
ўтказиш танлов натижаларига кўра ғолибларни қўллаб-қувватлаш ва энг яхши 
бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли шарт-шароитлар яратиб 
бериш кўзда тутилган. 
Ижтимоий муаммолари кўпроқ бўлган Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, 
Дехқонобод, Косон, Нурота, Узун ва Қўшкўпир туманларида хотин- қизларни 
1
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
Стратегиясини ―Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш 
бўйича илмий услубий рисола. Т; Маънавият. 2017 йил.


107
касбга ўргатиш, қайсидир ҳунарни эгаллайдиган ва қайта тайѐрлаш 
курсларини ташкил этиш, шу йўл билан ушбу туманларда ишсизликнинг 
олдини олиш, уйда ўтирган аѐлларнинг фойдали меҳнат билан шуғулланиши 
ва энг муҳими маънавий жиҳатдан уларни жамиятнинг фаол фуқаросига ва 
ислоҳотларнинг иштирокчисига айлантириш назарда тутилган. 
Ҳаракатлар Стратгиясида ҳозиргача ҳаѐтимиз тажрибасида бўлмаган 
аѐллар билан боғлиқ бир ғоя илгари сурилади. Педагогик маълумотга эга 
бўлган, бироқ бола парваришлаш туфайли вақтинча ишламаѐтган аѐлларга 
оилавий мактабгача таълим-тарбиячиси сифатида фаолият юритиш 
имкониятини бериш белгиланган.
Ҳаракатлар Стратегиясида бандлик билан боғлиқ бўлган, мамлакатда 
ишсизлик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган қатор тадбирлар режаси
киритилган.Жумладан: 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish