6-МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ
ЧУҚУРЛАШТИРИШ
РЕЖА:
1. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳоли бандлиги ва реал
даромадларини
изчил
ошириш,
соғлиқни
сақлаш
тизимини
такомиллаштириш ижтимоий сиѐсат олиб боришнинг етакчи сифатида.
2. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш.
3. Ёшларга оид давлат сиѐсатини такомиллаштириш.
4. Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини
ошириш.
5. Маданият ва спорт соҳасига берилаѐтган эътибор.
Айтиш мумкинки, ижтимоий соҳани ривожлантириш жамият
баркарорлиги ва давлат қудратини белгилайдиган муҳим маънавий-маърифий
103
ва руҳий омиллардан бири ҳисобланади. Жумладан, аҳоли бандлиги,
қандайдир иш ѐки ҳунар билан шуғулланиш даражаси конкрет фуқаронинг
кундалик реал даромадлари билан уйғунлашиб кетган ижтимоий муаммодир.
Бу ҳаракатлар Стратегиясида асосий масала сифатида белгиланган.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини
такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини ошириш
жамият тараққиѐтида алоҳида мавқе касб этади. Ушбу масаланинг нақадар
долзарблиги ва реал ҳаѐтий ҳақиқатга асосланганлигини назарда тутиб,
Президент Ш.М.Мирзиѐев арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли
дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаѐт шароитлари яхшиланишини
таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий
инфратузилмани янада ривожлантириш ҳамда уларни замон талаблари
асосида модернизация қилиш ғоясини илгари сурмоқда. Бу бевосита меҳнат
қилиш қобилиятини йўқотган ногиронлар, пенсионерлар, ѐш болалар, ѐш
болали оналарни ҳимоя қилиш, қишлоқ жойларида, олис шаҳар ва туманларда
соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уларни замонавий асбоб-
ускуналар ҳамда малакали тиббий ходимлар билан таъминлашни долзарб
вазифа қилиб қўйди. Кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор бериш,
улар турмуш шароитини янада яхшилаш чораларини ҳар томонлама кўриш
зарур бўлиб қолмоқда.
Таълим ва фан соҳасини
ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш, ишлаб
чиқаришни фан асосида қайта қуриш, фан ютуқларини, янги ишланма ва
ихтироларни ўз вақтида амалиѐтда жорий этиш жамият тараққиѐтида асосий
омил сифатида кўрсатилади. Жаҳон фани илғор тижрибаларини ўзлаштириш,
миллий фанимизни ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларига тегишли бўлган
муаммоларнинг илмий ечимини топишга қаратиш ҳозирги куннинг долзарб
вазифасидир.
Аҳолисининг асосий қисмини болалар ва ѐшлар ташкил этаѐтган
Ўзбекистонда, ѐшларга оид давлат сиѐсатини такомиллаштириш давлат
ижтимоий сиѐсатининг истиқболга мўлжалланган, узоқни кўзлаган,
Ўзбекистонинг буюк келажагини яратишга қодир бўлган авлодни тарбиялаб
вояга етказишни талаб этмоқда. Чунончи, халқимизнинг мавжуд интеллектуал
салоҳияти, ақлий ва маънавий имконияти бу борада катта ютуқларга
эришишга асос бўлади. Бироқ, уни такомиллаштиришнинг, ундан
фойдаланишнинг янги, замонавий механизмини яратишни ҳаѐтнинг ўзи тақозо
этмоқда.
Ҳар қандай давлатнинг қудрати унинг ижтимоий ҳимоя сиѐсатида
намоѐн бўлади. Иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан кучли давлатда аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш ва умуман аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш
юқори
даражада
бўлади.
Ўзбекистон
мустақилликнинг
дастлабки
кунлариданоқ ўзининг аниқ қонцепцияга асосланган ижтимоий сиѐсатини
изчил амалга ошириш йўлидан борди. Жумладан, иш ҳаққи, пенсия ва
нафақаларнинг мунтазам равишда ошириб борилиши, кам таъминланган
оилаларни ижтимоий ҳимоялаш механизмининг самарали ишлаши, 1997
104
йилдан бошлаб йилларни қайси шиор остида ўтказиш анъанаси давлат
ижтимоий сиѐсатининг изчиллигидан далолат беради.
Буюк келажак сари дадил қадам ташланаѐтган, тезкор ислоҳотлар
жараѐни ва жадал тараққиѐт йўли танланган ҳозирги шароитдан келиб чиқиб
Президент Ш.М.Мирзиѐев ―Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун
Do'stlaringiz bilan baham: |