Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Қонунчиликнинг 
ҳозирги 
тизимига 
мувофиқ 
давлат 
ташкилотларининг фаолиятини ижтимоий-ҳуқуқий назорат қиладиган 
субъектлар сифатида қуйидагилар 
- давлат ҳудудида белгиланган қонуний тартибда руйхатга олинган 
жамоатчилик ташкилотлари (сиѐсий партиялар, ижтимоий бирлашмалар, 
касабауюшмалари, ҳуқуқий ҳимоя ҳаракатлари); 
- ижтимоий кенгашлар (палаталар); 
- оммавий ахборот воситалари; 
- давлат фуқаролари амалга оширади. 
Жамоатчилик назорати субъектлари бир пайтнинг ўзида ҳам ҳуқуқий, 
ҳам ижтимоий назорат механизмларидан фойдаланишлари мумкин. Ҳуқуқий
механизмлар қўлланилганда, жамоатчилик назорати субъектлари давлат 
1 . Қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевни Олий Мажлисга муроожатномасини ўрганиш ва кенг 
жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган илмий –оммабоп қўлланма. Т; 2018 


86
ташкилотлари ѐки фуқаролар хизматида бўлган масъул шахслар томонидан 
қонун бузилишлари аниқланган ҳолатларда зарур чора-тадбирларни қабул 
қилиш мақсадида турли давлат ҳокимияти ташкилотларига нисбатан 
конституциявий ҳуқуқни ишга туширишади. Хизматчи фукаролар фаолиятида 
камчиликлар аниқланган ҳолатларда эса назорат таъсири жамоатчилик фикри 
институти (референдум, сайловлар, давлат муаммоларини ҳал қилишда
жамоатчилик иштироки, сўровлар, анкеталар ва бошқа тадбирлар) орқали 
амалга оширилади. 
Аҳлоқий меъѐрларга асосланган мазкур ижтимоий институтдан 
фойдаланган ҳолда, жамоатчилик назорати субъектлари тартиббузарлик 
ҳолатларини аҳолига маълум қилади ва уларга нисбатан салбий муносабат 
шакллантиришади, яъни сиѐсий объективлик вазиятини юзага келтиришади. 
Кўп ҳолларда давлат томонидан мажбурлашдан кўра жамоатчилик танбехи ва 
айблови таъсирчан бўлади. 
Ана шу тарзда Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамиятини 
шакллантиришда давлат сиѐсатининг устувор йўналишлари ва тамойилларини 
рўѐбга чиқариши ва такомиллаштириши, шунингдек, нодавлат нотижорат 
ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини 
таъминлашга, уларга ижтимоий ҳаѐтда фаол иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий 
имкониятлар яратиб беришга муҳим аҳамият берилган. 
Президент Ш.М.Мирзиѐев томонидан ишлаб чиқилган Концепция 
доирасида бир қатор муҳим қонунлар, жумладан, «Ижтимоий шериклик 
тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Парламент назорати 
тўғрисида»ги, «Давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги 
тўғрисида»ги қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Улар ННТ фаолиятини 
кучайтириш билан бирга, учинчи секторнинг давлат органлари билан 
ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик қилиши, табиатни мухофаза қилиш 
устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, давлат органлари фаолиятининг 
очиқлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқ ва имкониятларини 
кенгайтирди. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг самарали ва эркин 
фаолият кўрсатиши учун бир қанча имтиѐзлар берилди. Жумладан, юридик 
шахслардан олинадиган фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик 
учун, мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва бошқа солиқлардан, 
шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, 
уларнинг мансабдор шахсларининг амалдаги қонунларга зид ҳаракатлари ѐхуд 
бефарқлиги, сансалорлиги ва ўзибўларчилик иллатлари устидан судга шикоят 
қилганда давлат божи тўлашдан озод этилди. 
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантириш 
концепциясида 
белгиланган 
ислоҳотлар натижасида ННТ тизимини кенг ривожлантириш, энг муҳими, 
уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш борасида ортиқча 
тўсиқлар олиб ташланди, бюрократик иллатларга, ортиқча қоғозбозликка 
барҳам берилди. Шунингдек, ННТ учун қонунчиликдаги айрим ташкилий-
ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва 


87
соддалаштириш мақсадида 2013 йил, 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга 
кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул 
қилинди. Карорга мувофиқ рўйҳатдан ўтказиш соҳасида ҳужжатларни 
расмийлаштириш тартиби такомиллаштирилди ҳамда тўлов миқдорлари 
камайтирилди. 
Фуқаролик жамиятини барпо этиш даврида жамоат бирлашмаларининг 
фаолияти Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланганидек, асосан қуйидаги 
мақсадларни амалга оширишга қаратилади: 
- жамоат ташкилотлари фаолиятининг Конституция ва мавжуд қонунлар 
доирасида бўлишини таъминлаш; 
- жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
жамиятимизда сиѐсий ва ижтимоий барқарорликни сақлаш, жамиятни ҳар
томонлама ислоҳ қилиш ғояларини ҳаѐтга татбиқ қилишда фаол иштирок 
этиши; 
- ўз фаолиятининг устувор йўналишларини бозор муносабатларига ўтиш, 
жамиятимиздаги боқимандалик, лоқайдлик, ижтимоий пассивлик, мутелик 
руҳиятини барҳам топтириш, халқимизда миллий ғурур ва ифтихор, 
ватанпарварлик, янги комил инсонни шакллантириш, ишбилармонлик ва 
тадбиркорлик фазилатлари ва хислатларини шакллантиришга сафарбар этиш; 
- жамоат бирлашмалари аъзоларининг ўз низомларидаги ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини қондиришга имкониятлар яратиш; 
- жамоат ташкилотларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари 
қарорларини тайѐрлашда кенг иштирок этиши; 
- жамоат бирлашмалари билан давлатнинг ҳамкорлигини ривожлантириш, 
уларни илғор мамлакатлар тажрибаси асосида фаолият кўрсатиши учун ўзи 
ўзини мустақил бошқариш, демократик меъѐрларга амал қилган ҳолда 
фаолият кўрсатиш бўйича тажриба ва анъаналарни эгаллаш.
1
Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат 
ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар 
давом эттирилмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун 
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни лойиҳаси 2017 йилнинг 25 апрелида парламент 
томонидан қабул қилинди. Шуни таъкидлаш керакки, энди ННТ давлат 
органлари учун фақат назорат объекти эмас, балки, энг фаол ҳамкорларга, 
хусусан, Адлия вазирлиги ўзининг барча асосий фаолият йўналишлари бўйича 
ННТ билан ҳамкорлик қиладиган масъул расмий-ҳуқуқий органга айланди. 
Жумладан, ҳуқуқий тарғибот, инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар, хорижий 
инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини 
тайѐрлаш, уларни экспертиза қилиш йўналишларидаги ННТ масъулияти 
оширилди. Натижада вазирлик қатор йирик ННТлар билан ҳамкорлик 
тўғрисида меморандумлар имзолади. 
1
Қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевни Олий Мажлисга муроожатномасини ўрганиш ва кенг 
жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган илмий – оммабоп қўлланма. Т; 2018 


88
Шу тариқа Ҳаракатлар стратегияси асосида юртимизда давлат 
бошқарувини ислоҳ қилиш ва жамоатчилик бошқаруви тизимини 
такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Бу бевосита Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясида белгиланганидек, халқ ҳокимиятчилиги 
бўйича энг муҳим талабдир. Зотан, жамоатчилик бошқаруви – давлат 
бошқарувини эркинлаштириш ва демократлаштиришнинг асосий шарти. 
Аҳолининг давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлаш уни 
эркинлаштиришнинг асосидир.
1
Президент Шавкат Мирзиѐев ташаббуси билан халқ қабулхоналарининг 
ташкил этилиши эса давлат бошқарувида янги босқични бошлаб берди. 
Бугунги кунда юртимизда 7 та эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил 
этилган. (Навоий, Ангрен, Жиззах,Ургут, Гиждувон, Қўқон ва Ҳазорасп). 
Улардан 4 таси, яъни Ургут, Гиждувон, Қўқон ва Ҳазорасп ЭИЗларининг 
ташкил топганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. 
Навоий ЭИЗ. 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 19 та 
корхона фаолият юритмоқда. Навоий ЭИЗ ташкил этилгандан буѐн жами 122 
миллион АКШ доллари миқдорида инвестиция киритилган. Киритилган 
инвестицияларнинг 35 фоизга яқини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 
ҳисобланади. 2015 йил якуни билан 184,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб 
чиқарилган ва 5,1 миллион АКШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилинган. 
Ангрен ЭИЗ. 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, шу пайтга қадар 23 та 
лойиҳага жами 457,76 миллион долларлик инвестиция киритилган бўлиб, 
шундан 155, 26 миллион доллари Хитой, Корея, Австрия, Сингапур, Россия, 
Буюк Британиядан жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. 
Мазкур инвестицияларнинг самараси ўлароқ Ангрен ЭИЗда 1600 дан ортиқ 
янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирда Ангрен ЭИЗда 20 дан ортиқ маҳсулот
турлари ишлаб чиқарилмоқда. Биргина 2016 йил давомида ЭИЗ қатнашчилари 
томонидан 929,0 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 
Жиззах ЭИЗ. 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда қадар 91 
миллион долларлик инвестиция эвазига 19 та замонавий корхона ишга 
туширилган. 2016 йилда жами 255,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб 
чиқарилган бўлиб, шундан 11,9 миллион доллари экспортга йўналтирилган. 
Бундан ташқари, Президент Ш.М.Мирзиѐев 2017 йилнинг 3 май куни 
мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 
еттита эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисидаги фармонни тасдиқлади. 
Мазкур Фармонга биноан, Тупроқ ва иқлим шароитлари ноѐблигини инобатга 
олиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарѐ, 
Сурхондарѐ ва Тошкент вилоятларида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш 
тўғрисида киритилган таклифга биноан «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», 
«Косонсой-фарм», «Сирдарѐ-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлик-фарм» ва 
1
. Қаранг. Қаранг. Қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевни Олий Мажлисга муроожатномасини 
ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган илмий –оммабоп қўлланма. Т; 2018 


89
«Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш бўйича қарор
қабул қилинди. 
Инвестиция фаолиятини тартибга солишда энг муҳим ва ҳал қилиниши 
лозим бўлган масалалардан бири – чет эл инвестициялари иштирокидаги 
корхоналарни ҳудудлар бўйлаб мақбул даражада бир текис жойлаштиришдир. 
Ҳудудларнинг табиий шарт-шароити, мавжуд бизнес муҳит, ижтимоий-
сиѐсий, ташкилий-бошқарув тамойилларининг адолатли йўлга қўйилгани, 
аҳолининг бизнес юритишга ва тадбиркорликни амалга оширишга бўлган 
иштиѐқи, уларнинг қатъий ишончга суянган таваккалчилик фазилатлари 
ҳамда малакаси, турли тадбиркорлик тузилмаларнинг мавжудлиги, уларнинг 
ривожлангани каби омиллар инвестицион жозибадорликни намоѐн этадиган 
муҳим шартлардан ҳисобланади.
1
 
Минтақавий сиѐсат – Президент Ш.М.Мирзиѐевнинг ислоҳчилик 
фаолиятида алоҳида ўринга эга. Ҳар бир кичик минтақа-ҳудуд ўз табиий 
имкониятлари ва ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. Анашу тарихий табиий ва 
ижтимоий муҳит назарда тутилади. Бу – мамлакатда эркин иқтисодий 
ҳудудларни яратиш ҳамда минтақа, тармоқ соҳа ва алоҳида корхоналарнинг 
потенциалини чуқур ўрганиб, ушбу потенциални амалда жорий этиш 
тизимини ишлаб чиқиш бўйича давлатнинг олиб борадиган чора-тадбирлар 
мажмуаси бўлиб, унга мамлакатда шаклланган меҳнат тақсимоти самарали 
ривожланишини режалаштиришнинг муҳим омили сифатида қарайди. 
ЭИҲларни мамлакатда мавжуд ресурсларнинг самарасиз ишлатилаѐтган 
соҳа, тармоқ ва миетақалардан самарали ишлатиб бўладиган соха, тармок, 
минтақага айлантиришга кўмаклашувчи восита, деб қараш зарур. Ҳудудий 
сиѐсат мамлакатда ЭИҲлар эркин ва самарали фаолият юритиши учун 
умумдавлат миқѐсида шароит яратишга хизмат қиладиган сиѐсатдир. Бунинг 
учун эса: 
• самарали норматив-ҳуқуқий базани яратиш; 
• ҳудудлар ташкил этишнинг умумий тамойил ва шарт-шароитларини 
ишлаб чиқиш; 
• ҳудудни ташкил этиш ва тарқатиб юбориш тартибларини белгилаш; 
• солиқ солиш ва солиқ имтиѐзлари тизимини белгилаш; 
• валюта тартибини аниқлаб бериш; 
ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини белгилаш; 
божхона чегаралари ва тартибини белгилаб бериш; 
юз бериши бўлган салбий оқибатларни бартараф этишнинг иқтисодий 
механизмини яратиш; 
ҳудудда кредит сиѐсати тамойилларини белгилаш; 
хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий механизмларини 
ишлаб чиқиш лозим. 
ЭИҲларни жорий этиш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг ўзига 
хос хусусиятлари, бошқаришнинг иқтисодий ва ҳуқуқий механизми, 
1
. Қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.мирзиѐевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессиясидаги 
нутқини ўрганиш бўйича илмий-оммабоп рисола. Т; 2017.


90
жойлашган мамлакат ва минтақанинг географик муҳити, ҳудуднинг типи, 
майдоннинг катта-кичиклиги ва ҳоказолар. 
Эркин 
иқтисодий 
ҳудуд 
яратиш 
мамлакатнинг 
иқтисодий 
рақобатдошлигини оширишнинг синалган ва энг самарали қуролидир. ЭИҲ, 
бу – айни пайтда мамлакатнинг имиджи ҳамдир. ЭИҲлар, ҳатто, ѐмон фаолият 
юритган тақдирда ҳам мамлакатнинг либераллашувига хизмат қилади. ЭИҲга 
оқилона ѐндашилганда, унинг фаолият юритиш механизмлари чуқур 
ўрганилиб, оқилона жорий этилганда мамлакат иқтисодиѐтини сифат 
жиҳатдан юқори даражага олиб чиқиш имконини беради. ЭИҲ қайси 
мамлакатда, унинг қайси ҳудудида яратилмасин, у ижтимоий лойиҳадир. 
Ҳудудни ташкил этиш нафақат ҳудуд учун қўшимча даромад келтиради, балки 
бутун мамлакат учун турли шаклда фойдали қайтим беради. Жумладан: 
хорижий инвесторлар билан мулоқот қилишга имкон берувчи 
сармоядорлараро коммуникацияни яратади; 
иқтисодий маданиятни, шу жумладан, тадбиркорлик маданиятини 
халқаро даражага кўтаради; 
ҳудудда янгича ишлаѐтган мутахассис кадрлар илғор тажрибани 
ўзлаштириб, секин-аста уни ҳудуддан ташқаридаги корхоналарга ҳам ѐяди; 
мамлакатдаги 
инфратузилманинг 
фойдали 
иш 
коэффиценти
кўтарилади; 
мамлакатда ишлаб чиқариш рақобати муҳити юзага келади, яъни
ҳудуддаги корхоналар ҳудуддан ташқарида жойлашган корхоналарни ўзлари 
билан рақобат қилишга мажбур қилади;
«Тадбиркорлик сифати самараси»ни оширади, яъни ЭИҲ атрофида 
халқаро стандартлар таркиб топади, ривожланади (маҳсулот сифатида, 
инфратузилма даражасида, бизнес муносабатларида, профессионал менежмент 
масалаларида).1 
Ана шу тарзда Президент Ш.М.Мирзиѐевнинг кенг миқѐсли жадал 
ислоҳотлар стратегиясида иқтисодиѐт, уни бутун кўлами билан янгилаш, 
модернизациялаш 
алоҳида 
ўрин 
тутади. 
Хусусан 
иқтисодиѐтни 
ривожлантиришни ҳудудий жиҳатлари, турли минтақаларда тарихан яшаб 
келаѐтган халқ турмуш тарзи, ақидалари, интеллектуал салоҳияти ва касбий 
тажрибаларини асос қилиб олган концепция муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунга келиб мамлакатимизда мамлакатимиз иқтисодиѐтида 
хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий 
тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф 
этиш, иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда 
хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини ошириш 
заруратга айланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 
йил 15 майдаги ―Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги 
1
Х а м р о е в Х.Р . – Зонал сиѐсат: методология, хорижий тажриба ва қўллаш йўналишлари. - Т.: «Фан», 


91
тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-4725-сон 
Фармонининг қабул қилиниши ҳам буни асослайди. 
Қолаверса, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги 
тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, унда 
қуйидаги вазифалар инобатга олинди:
- тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, 
хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини 
жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш; 
- хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик 
фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини 
либераллаштириш жараѐнини давом эттириш; 
- барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, 
шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-
таомилларни янада соддалаштириш; 
- хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун 
зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит 
ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш. 
Шунингдек, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 
фаолиятини текшириш жараѐнларини тартибга солиш, уларнинг давлат 
идораларига мурожаатларини ―ишонч телефони‖ орқали туну кун қабул 
қилиш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаат ва ҳуқуқларини 
ишончли ҳимоя қилишда суд органлари роли ва фаолияти самарадорлигини 
янада ошириш, якка тартибдаги тадбиркорларга бир нафардан уч нафаргача 
ишчини ѐллаш ҳуқуқи бериш, тадбиркорлик субъектларига ―бир дарча‖ 
тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил 
этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги 
―2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2460-сонли қарори 
асосида қабул қилинган дастур ҳосилдорлиги паст бўлган ғўза майдонларини 
қисқартириш, бўшайдиган ерларга мева-сабзавот, полиз, картошка ва бошқа 
озиқ-овқат экинларини жойлаштириш, интенсив боғлар барпо этиш ҳисобига 
экин майдонларини босқичма-босқич оптималлаштиришни назарда тутади.
Аграр соҳада кўрсатиб ўтилган ва бошқа чора-тадбирларнинг амалга 
оширилиши натижасида 2016-2019 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини янада 
мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан 
республиканинг ўзини-ўзи таъминлаши, шунингдек, ташқи бозорларда талаб 
юқори бўлган ушбу маҳсулотлар экспортини сезиларли ошириш 
таъминланади. 
Иқтисодиѐтнинг барча тармоқ ва соҳаларида мулкни давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури босқичма-босқич амалга 
ошириш натижасида 1991-2000 йилларда 83,5 мингдан ортиқ давлат мулки 
объектлари хусусийлаштирилган бўлса, 2001-2014 йиллар мобайнида 9570 га 


92
яқин давлат тасарруфидаги корхона ва объектлар хусусийлаштирилиб, 
улардан тушган пул маблағлари ҳажми деярли 833 млрд. сўмни ташкил этади
1

Ушбу чора-тадбирлар мамлакатимиздаги мулк объектларидан янада самарали 
фойдаланиш учун қулай имконият яратди. 
Давлат активларини хусусийлаштириш, аввало, чет эллик инвесторларга 
сотиш вазифалари қўйилди ва бунинг учун тегишли шароитлар яратилди. 
Масалан, 506 та мулк комплекси танлов асосида, инвестиция киритиш шарти 
билан «ноль» қийматида янги мулкдорларга сотилди. Бу борада ана шу 
инвесторлар қарийб 1 триллион сўм ва 40 миллион АҚШ доллари миқдорида 
инвестиция киритиш, шунингдек, 22 мингга яқин янги иш ўрни яратиш 
мажбуриятини олганини қайд этиш лозим. 
Шу ўринда, давлат мулкини хусусийлаштириш борасидаги таъсирчан 
чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида кейинги йилларда давлат 
мулки 
объектларини 
сотиш 
динамикасида 
сезиларди 
ўзгаришлар 
кузатилаѐтганини таъкидлаш лозим (1-расм).
Мамлакатимизда 2005 йил 14 июндаги ―Тадбиркорлик субъектларини 
ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги Фармони асосида тадбиркорлик субъектларига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд томонидан қўлланилиши тартиби жорий 
этилди. 
Назорат қилувчи органларнинг масъул мансабдор шахслари томонидан 
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартибини бузганлик, хато 
ва камчиликларга йўл қўйганлик каби қонунбузарлик ҳолатлари ҳам 
аниқланмоқда. Жумладан, назорат қилувчи органлар вакиллари томонидан 
бундай қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги, аризадаги талаблар асоссиз 
эканлиги боис 2011 йилдан буѐн мазкур тоифадаги аризаларнинг қарийб 665 
таси рад этилган ва 1185 таси кўрмасдан қолдирилган. Президентимизнинг 
―Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя 
қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни 
бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 2015 йил 15 майдаги Фармони 
билан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, 
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан олинган. 


93
хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини 
жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача оширишга қаратилган алоҳида 
дастур тасдиқланди. 
Шунингдек, хўжалик судларига тадбиркорлик субъектининг даъвосини 
кўриш пайтида назорат қилувчи органнинг қарори ижросини вақтинча 
тўхтатиб туриш ҳуқуқи берилиши белгиланди. Тадбиркорлар томонидан 
солиқ ва божхона қонунчилиги бузилган ҳолатда уларнинг мол-мулклари 
фақат суд қарори асосида мусодара қилиниши кўрсатилди.
Фармонда белгиланган асосий ғояларни ҳаѐтга татбиқ этиш мақсадида 
2015 йил 20 августда ―Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун 
ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя 
қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги 
тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш 
тўғрисида‖ги ЎРҚ-391-сонли Қонун қабул қилинди. У тадбиркорлик 
субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлади, уларнинг 
бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд 
органларининг ролини янада оширишга хизмат қилди. 
Давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро 
муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили жорий 
этилди.
Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва 
уларнинг фаолият юритишини енгиллаштириш билан боғлиқ 40 дан ортиқ 
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида (солиқлар ѐки 
бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган 
жиноят учун биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви 
материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати 
органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва 
бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий 
санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, 
жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилди.
Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш, уларнинг фаолияти кафолатларини кучайтириш масаласини ҳал 
этишда суд органлари ролини оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Судлар 
тегишли даъво аризаси кўриб чиқилаѐтган пайтда тадбиркорлик субъекти 
назорат органининг қароридан норози бўлса, унинг ижросини тўхтатиб туриш 
ҳуқуқига эга бўлди.
Агар тадбиркорлик субъекти солиқ ва божхона қонунчилигини бузган 
бўлса, унинг мулки фақат суд қарорига биноан мусодара қилиниши 
мумкинлигини белгилайдиган қонун нормаси жорий этилди, даъво аризасини 
кўриб чиқиш муддатлари ҳам сезиларли равишда қисқартирилди.
Энди микрофирмалар, кичик корхона ва фермер хўжаликлари фаолияти 
тўрт йилда бир марта, бошқа хўжалик субъектлари фаолияти эса уч йилда бир 
марта режали тартибда текширилади ва бундай текширувлар фақат Назорат 


94
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши 
қарорига асосан амалга ошириладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг ―Ўзбекистон Республикасининг айрим 
қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли 
ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги 
тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш 
тўғрисида‖ги ЎРҚ-391-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 
«Тадбиркорлик 
фаолияти 
эркинлигининг 
кафолатлари 
тўғрисида»ги 
Қонунининг 39-моддаси қуйидаги таҳрирда баѐн этилди: 
Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг 
фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан режали 
тартибда кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик 
субъектларининг фаолиятини текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир 
марта, фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш 
бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан ўтказилиши мумкин. 
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер 
хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан 
ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали 
текширувлардан ўтказилмайди. 
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш 
муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда бу 
муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
махсус ваколатли органнинг қарорига биноан узайтирилиши мумкин, бунда 
ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши 
мумкин эмас. 
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ 
бўлмаган режали текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календарь кундан 
ошмаслиги керак. 
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг 
кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 39-моддаси қуйидаги таҳрирда баѐн 
этилди: 
Тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молиява 
солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти 
тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни 
ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат 
натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ 
хизмати 
органлари 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
молия-хўжалик 
фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин. 
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилаѐтган текширувлари 
уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун тўсиқларни юзага 
келтирмаслиги керак. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган 
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти 
субъектларининг сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг 
иштирокида амалга оширилиши мумкин. 


95
Айниқса, кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалаларига долзарб аҳамият касб 
этмоқда. 
Бу 
борада 
электрон 
шаклда 
маълумотларнинг 
тўлиқ 
айирбошланишини, 
сўровларни 
расмийлаштириш 
тартиботларини 
жадаллаштириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш 
асосида давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг 
ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишни таъминлаш учун шарт-
шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги ―Интерактив давлат хизматлари 
кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон 
Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 378-сон Қарори муҳим қадам бўлди.
Мазкур Қарорга биноан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив 
давлат хизматлари портали тўғрисидаги Низом тасдиқланиб, унда ягона 
порталнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб берилди: 
- фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат 
қилиш учун имконият бериш; 

фойдаланувчиларни 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш; 
- фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги 
самарадорлигини ошириш; 
- давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун 
бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш; 
- «электрон ҳукумат»ни янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига 
замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш. 
Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июнда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг 
Миллий 
ахборот-коммуникация 
тизимини 
янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган 
2013-2020 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
телекоммуникация 
технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш 
дастурининг қабул қилиниши мамлакатимизда ахборот ресурслари, тизимлари 
ва тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат қилмоқда. 
Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро 
муносабатларнинг бевосита электрон шакллари жорий этилгани туфайли 2015 
йилда 42 минг 800 та тадбиркорлик субъекти Интернет тармоғи орқали Ягона 
интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олинган. Улар 260 турдаги 
интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. 2013-2014 йилларда 
тадбиркорлар ва фуқароларга 102 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилган бўлса, 
2015 йилда бу кўрсаткич 420 мингдан ошди.
Ягона порталда ―Тадбиркорнинг шахсий кабинети‖ такомиллашган янги 
версияси ишга туширилди. Унда Ягона портал орқали тадбиркорлар учун 
кўрсатилаѐтган барча хизматлардан фойдаланиш билан бирга, солиқ ва 
статистик ҳисоботларни топшириш, солиқ тўловларини ва бошқа давлат 
хизматлари учун тўловларни он-лайн тўлаш имкониятлари ва бошқа 


96
қулайликлар яратилди. Ягона порталда тадбиркорлар учун яратилган кенг 
имкониятлар туфайли, портал фойдаланувчиларининг 60 фоиздан ортиғи (270 
мингга яқини) тадбиркорларга тўғри келмоқда. 
Ушбу порталга 900 дан зиѐд давлат органлари, уларнинг таркибий 
ташкилотлари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари уланган. 
Ягона порталнинг энг оммабоп хизматларига қуйидагилар киради:
а) тадбиркорлар учун:
- экспорт ва импорт шартномаларни рўйхатдан ўтказиш; 
- тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш; 
- автотранспорт воситаларини харид қилишга буюртмалар бериш ва 
ҳоказо. 
б) аҳоли учун: 
- фуқароларнинг мурожатлари; 
- фуқаронинг судланмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш; 
- архив маълумотларини бериш ва ҳоказо.
1
Бугунги кунда солиқ ва статистика ҳисоботлари 100 фоиз электрон 
шаклда Интернет тармоғи орқали тақдим этилмоқда.
Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларга 
ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида қатор интерактив давлат 
хизматлари жорий қилиниб, фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, айни 
пайтда кенг жорий этилган хизматлардан бири ҳисоботларни электрон 
кўринишда тақдим этиш интерактив давлат хизмати ҳисобланади. 
Эндиликда, электрон рақамли имзога эга бўлган солиқ тўловчилар 
ўзининг шахсий кабинети орқали, шахсий карточкаси, солиштирма 
далолатномаси, текширишлар режа жадвали ва имтиѐзлар тўғрисидаги 
маълумотларга эга бўлиш ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар 
базасидан фойдаланган ҳолда хизматлардан фойдаланиш имкони мавжуд
2

Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитасида Элeктрон 
рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланган ҳолда, элeктрон кўринишдаги статистика 
ҳисоботини йиғиш тизими кeнг йўлга қўйилди. Бугунги кунга келиб 125 
турдаги давлат статистика ҳисобот шаклларини xўжалик субъeктлари 
томонидан элeктрон тарзда тақдим этилиши учун тўлиқ имкониятлар 
яратилган. 
Электрон имзодан фойдаланган ҳолда давлат статистика ҳисоботларини 
тақдим қилишни интeрнeт тизими орқали жўнатишнинг асосини «eStat 2.0» 
дастурий таъминоти ташкил этади. 
«eStat 
2.0» 
ахборот 
тизимининг 
функционал 
қулайликлари 
қуйидагилардан иборат: 
- статистик ҳисоботларни топширишда вақтнинг тежалиши; 
- давлат статистика органларига ҳисобот учун масъул мансабдор 
шахсларнинг шахсан келишини бартараф қилиниши; 
1
Файзуллаев А.Н. Республикада ―Электрон ҳукумат‖ тизимини кенг миқѐсда жорий этиш ҳолати ва истиқболдаги муҳим 
вазифалар тўғрисида. 
2
Аминов З. Солиқ ҳисоботини электрон тарзда тақдим этиш бўйича қўшимча имкониятлар маълум қилинди. 30 июнь 2015 
йил. - https://kun.uz/2015/06/30/soliq-hisobotini-elektron-tarzda-taqdim-etish-boyicha-qoshimcha-imkoniyatlar-malum/ 


97
- статистик 
ҳисобот шаклларининг бирламчи шахс томонидан 
тўлдирилиши ҳисобидан турли хатоликлар сонининг тубдан қисқариши; 
- электрон шаклда киритилган статистик ҳисоботларнинг нусхасини 
қоғоз шаклда ҳам олиш имкониятининг мавжудлиги; 
- статистик ҳисобот шаклларининг тезкор ва ўз вақтида янгиланиб 
борилиши; 
- ахборот тармоғи орқали узатилаѐтган ахборотларнинг махфийлигини 
таъминланиши (барча ҳисоботлар жўнатишда ахборотларни криптографик 
ҳимоялаш воситасидан фойдаланилади)
1

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 
тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида Давлат 
хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлади. Бунда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ―Тадбиркорлик субъектларига ―Ягона дарча‖ 
тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 2015 йил 28 сентбярдаги ПҚ-
2412-сон Қарори меъѐрий-ҳуқуқий асос ролини бажарди.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish