Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

келиб чиқиб мавжуд ресурс салоҳиятидан оқилона фойдаланиш яхшиланади, 
ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг 
янги турларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъекларини
 
ташкил этиш 
ва 
ихтисослашувидан 
келиб 
чиқиб 
жойлаштириш 
механизмини 
такомиллаштиришни талаб қилади.  
Бу албатта Президент Ш.М.Мирзиѐевнинг ўзига хос ислоҳотчи-
арбоблигидан далолат беради.  
Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаѐтган ислоҳотларда 
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли беқиѐс эканини алоҳида
қайд этиш жоиз. 
Айни пайтда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат 
ташкилоти мавжуд. 29 та халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг 
филиал ва ваколатхоналари фаолият юритмоқда. 2017 йилда «Нуроний» 
жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги 2016 йил 26 октябрдаги Фармони. 


84
томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, ўзини-ўзи бошқариш
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши каби 
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларни 
қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида фармон ва қарорлар қабул қилинди. 
Аммо ана шундай муҳим саъй-ҳаракатларга карамасдан, аҳоли кундалик 
ҳаѐтидаги муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни ўз вақтида ва узил-кесил 
ҳал этиш, айниқса, ижтимоий шароити оғир аѐлларни қўллаб-қувватлаш, 
ѐшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини 
олиш, 
уларни 
иш 
билан 
таъминлаш 
масалаларида 
юқоридаги 
ташкилотларнинг иштироки етарли даражада сезилмаяпти. Улар фақат номига 
йиғилишлар ўтказиш билан машғул бўлиб қолмоқда. 
Президент нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятлари юзасидан 
жиддий танқидий фикрлар билдиримоқда. Унинг талабларига кўра мазкур 
жамоатчилик кенгашлари давлат органлари фаолиятининг очиқдигини 
таъминлайдиган, уларни аҳоли билан бевосита боғлайдиган кўприк
вазифасини бажариши лозим. 
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат, очиқ фуқаролик жамияти 
барпо этилмоқда. Бунда фуқароларнинг жамоат уюшмаларига бирлашиши, 
давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши каби конституциявий 
ҳуқуқлари таъминланган. Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун нодавлат 
нотижорат ташкилотларининг турли шакллари – жамоат фондлари, жамоат 
ташкилотлари, сиѐсий партиялар, касаба уюшмалари, ҳайрия ташкилотлари 
кабиларни тузиш имкониятини берадиган қонунчилик базаси барпо этилган. 
Ўтган давр мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик
жамияти институтларининг ҳуқуқий мақомини, роли ва аҳамиятини
кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Маълумки, ННТнинг жамият ичига чуқур кириб бориши ва самарали 
фаолият кўрсатишида 2007 йилда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат 
ташкилотлар фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун 
муҳим аҳамият касб этди. Шу билан бирга, бу соҳанинг институционал базаси 
ҳам 
шакллантирилди. 
Жумладан, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Демократик 
институтлар, 
нодавлат 
ташкилотлар 
ва 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари 
бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий 
маркази, 
Республика 
байналмилал 
маданият 
маркази, 
Ўзбекистон
Республикаси 
Олий 
Мажлиси 
ҳузуридаги 
Нодавлат 
нотижорат 
ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-
қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари 
миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш
мустақил институти ташкил топди. 
Масаланинг иккинчи томони бор. Жамоатчилик назорати шаклланган 
ҳуқуқий демократик давлатда ҳокимиятнинг барча тизими қонунлар асосида 
шакллангани сабабли уни назорат қилиш айнан қонун устуворлигини 
жамиятда қай даражада эканлигини билдиради. Қонун устуворлиги эмас, 
балки зўравонликка асосланган, таҳдид солувчи, назоратсиз бўлган ҳокимият 


85
жамият учун хавфли ҳисобланади. Айнан шу сабабдан жамиятда ишончли 
демократик назорат зарур. Бу Ш.М.Мирзиѐевнинг қатъий сиѐсий позицияси! 
Давлат ташкилотлари фаолиятини жамоатчилик томонидан назорат 
қилишдан мақсад фуқароларни давлат ташкилотлари, ўз фаолияти 
жараѐнидаги қонуний ҳуқуқи, эркинлиги ва манфаатларига риоя 
килдиришгина эмас, балки жамоатчиликнинг эхтиѐж ва иродаси давлат 
микѐсидаги ваколатларини амалга оширишнинг меъѐрий механизмини қўллаб-
қувватлашдан иборатдир. Лекин бунда масъулият ва жавобгарлик 
тамойилларигина эмас, балки ҳуқуқий муносабатлар субъектининг 
зиммасидаги назорат масъулияти ва назорат тарзида юкланган фуқаролик
мажбуриятларини психологик қабул қилиш ҳам хисобга олиниши шарт. 
Жамоатчилик назоратидан кўзланган мақсадларга эришиш учун назорат 
ташкилотлари олдида турган вазифаларни аниқ ойдинлаштириб олиш муҳим
аҳамият касб этади. Давлат ташкилотларини назорат қилиш борасида асосий 
вазифалар Президент Ш.М.Мирзиѐев назарида қуйидагилардан иборат: 
биринчидан, давлат ташкилотлари томонидан меъѐрий талабларга риоя 
килинишини назорат қилиш ; 
иккинчидан, давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаѐтган 
ҳуқуқий хужжатларнинг қонунга мувофикдигини назорат қилиш ; 
учинчидан, давлат ташкилотлари фаолиятининг ташкил этилиши ва 
амалга оширилиши бўйича бошқарувга оид қарорларининг жамият 
манфаатларига мувофиқлигини назорат қилиш; 
тўртинчидан, давлат ташкилотлари учун белгиланган бурч, масъулият, 
хизмат интизоми, ҳамда уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятларнинг ўз 
вақтида тўлиқ бажарилишини назорат қилиш; 
бешинчидан, давлат ташкилотларининг кадрлар таркибини танлаш, 
жойлаштириш, малакасини ошириш бўйича назорат; 
олтинчидан, фуқароларнинг қонун томонидан ҳимояланадиган ҳуқуқ ва 
эркинликлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини назорат қилиш; 
еттинчидан, моддий, молиявий ва бошқа захираларнинг оқилона 
тақсимланиши ва ишлатилишини ҳамда тежамкорликка амал қилишни назорат 
қилишдир.
1

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish