98
шаҳарлар
ҳудудларини
комплекс
ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш
секторларига бўлинишини назарда тутувчи иш ташкил этишнинг янги тизими
жорий этилди.
Жамоатчилик олдида ҳисобот бериш, аҳоли
турмуш даражаси ва
сифатини ошириш вазифаларини сўзсиз амалга ошириш мақсадида жойларда
ишларни ташкил этишнинг
―маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика‖
тамойили асосидаги янги тизими жорий этилди.
Ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий органларининг маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг даражаси
ҳудудларда ечимини кутаѐтган муаммоларни ҳал қилиш бўйича уйғун
фаолиятни таъминлаб берди. Шунингдек, секторлар томонидан уйма-уй юриш
ва аҳоли билан учрашувлар асосида маҳалладаги долзарб муаммоларни
аниқлаш – туман (шаҳар)ни ривожлантириш бўйича дастурларга таклифлар
ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.
.
Эркин иқтисодий зоналар,
технопарклар, кичик саноат ҳудудларининг
ташкил қилиниши тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш, янги
юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ҳудудларнинг табиий-
иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий омили бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев жойларда
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаѐт даражаси
ва сифатини янада оширишга қаратилган бунѐдкорлик ва
ободонлаштириш
ишлари билан яқиндан танишиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлан-
тириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни қабул қилиш
мақсадида 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг барча
минтақаларига, айримларига эса такрор ташриф буюрдилар.
Ҳар бир ташриф натижаси бўйича ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
99
―
Миллий валютанинг тезкор ўзгаришининг салбий оқибатларини
юмшатиш мақсадида иқтисодиѐтнинг базавий тармоқлари корхоналарига
молиявий ѐрдам бериш бўйича тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Хусусан, нефть ва газ, кимѐ ва энергетика тармоқлари
корхоналарининг
йиллар мобайнида тўпланиб қолган дебиторлик ва кредиторлик
қарздорликлари камайтирилди, нефть маҳсулотлари бўйича ҳисобланган акциз
солиғи нефтни қайта ишлаш заводларига қолдирилди, Ўзбекистон тикланиш
ва таррақиѐт жамғармаси томонидан имтиѐзли кредитлар ажратиш чоралари
кўрилди.
Янги ташкил этилган саноат корхоналарида етти мингдан ортиқ
ишлаб
чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди, юздан ортиқ янги турдаги
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижада қайта ишлаш
саноатининг жами саноатдаги улуши 80 фоиздан ортиқни ташкил этди, меҳнат
унумдорлиги қарийб 6 фоизга ошди.
Маҳаллий хом ашѐни чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик
ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган йирик инвестицион
лойиҳаларнинг амалга оширилиши қарийб 67,4 триллион сўмлик
капитал
қўйилмаларни ўзлартириш имконини берди.
Қулай инвестицион муҳит ва ташқи иқтисодий фаолиятни
эркинлаштириш ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам муайян
ишлар амалга оширилди. Бунда:
Do'stlaringiz bilan baham: