Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эгадир



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эгадир. 
Ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан 
бир қаторда банк муасасаларини ҳам бу ишга янада фаол жалб этиши 
керак. Аҳоли бандлигини ҳал этишда туризмни ривожлантиришда катта 
имкониятларни ҳам ишга солишимиз лозим‖,–дейди.
Дарҳақиқат, мамлакатнинг асосий қисмини ѐшлар ташкил этган 
Ўзбекистондай мамлакатда ушбу масала ҳамиша долзарб бўлиб қолаверади. 
Ҳар йили ўртача 600 мингга яқин йигит-қиз академик лицейлар ва касб-ҳунар 
коллежларини тугатишади. Уларнинг ўн фоизи олий ўқув юртларига ўқишга 
киришади. Қолган катта қисмини иш билан таъминлаш, ишсизликнинг олдини 
олиш, кундалик муаммосини ҳал қилиш қатор давлат ва нодавлат 
ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
Ҳаракатлар Стратегиясида меҳнат бозорини кенгайтириш ва аҳолини иш 
билан таъминлаш 
муаммоларига катта эътибор берилган. Айрим 
маълумотларга кўра мамлакатимизда бир ярим миллион одамни ишга 
жойлаштириш мумкин бўлган бир пайтда ўтган 2016 йилда 248 минг киши иш 
билан таъминланди. Ёки бошқача қилиб айтганда, мавжуд бўш иш 
жойларининг 16 фоизига аҳоли жойлаштирилган, холос. Бунинг асосий
сабаблари бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятидаги эскирган шакл ва 
усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчиликларнинг 
мавжудлигидир. Демак, бу соҳадаги ишларни қайта кўриб чиқишга, мавжуд 
расмиятчилик, боқимандалик, бефарқлик ва ўзибўларчилик иллатларига
барҳам бериб, меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган ҳар қандай фуқарони 
лаѐқати ва қизиқишига қараб иш билан таъминлаш зарур.
Замонавий шароитда янги иш ўринларини ташкил қилиш, ижтимоий 
масалани ҳал этишнинг муҳим омилидир. Зотан, ишсизлик инсонни маънан ва 
руҳан заифлаштиради. Ишсиз одам ўзини ҳеч кимга кераксиздай ҳис қилади. 
Яшаш учун зарур бўлган кундалик эҳтиѐжларга муҳтож бўлиб қолади. 
Натижада хаѐтнинг ҳам, яшашнинг ҳам улар учун қизиғи қолмайди. Бироқ 
ҳар қандай инсон ўзини ўзи ривожлантириши, такомиллаштириши, ички 
бунѐдкорлик ва яратувчанлик салоҳиятини, ақлий имкониятларини ишга 
солмоғи лозим. Бунга эришган одам жамиятда ўзига хос ва муносиб ўрин топа 
олади. Қайсидир касб эгаси бўлади. Шу касби билан, меҳнатию ақли билан 
кун кечириш имкониятига эга бўлади. Бу, албатта, ҳар бир инсоннинг ўзига
тегишли бўлган, ўзини ўзи бошқариш, йўлга солиш, ҳаѐтда ўз ўрнини топа 
билишга даъват қила олиш, ички ирода ва руҳий салоҳиятни ишга солиш 
билан боғлиқ бўлган хусусий ҳолат.
Давлат ҳар бир фуқарога муносиб иш жойи, муносиб меҳнат қилиш 
шароити ва ҳар бир фуқаронинг ички яратувчанлик ва бунѐдкорлик 
салоҳиятини кучайтиришга олиб келадиган имкониятларни яратмоқда. 


105
Бандлик масаласи, касбга эгалик, ҳунар соҳиби бўлиш шарт-шароитларини 
тобора кенгроқ яратиб бермоқда. Ҳамма гап энди ана шу имкониятлардан 
унумли фойдаланишда. 
Таълим тизимидаги жиддий ўзгаришлар, туб бурилишлар бунга яққол 
мисол бўла олади. Умумтаълим мактабларининг 11 йиллик таълим тизимига 
ўтиши бу фуқаролар, ота-оналар ва қатор жамоат ташкилотлари 
мақсадларининг рўѐбга чиқиши билан боғлиқ бўлган жуда катта маънавий, 
маърифий, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳодиса. Айни мактаб ѐшида болалар аниқ
ҳаѐтий позицияга, бутун умрини белгилаб берадиган, ҳаѐти мазмунига 
айланадиган касбни танлаган бўлиши керак. Бунинг учун оила–маҳала–мактаб 
уйғунлиги, уларнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлиги катта роль ўйнайди. 
Хусусан, 11 йиллик таълим тизимига ўтишнинг бу борадаги афзалликлари 
кўзга яққол ташланади. Жумладан: 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish