Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Биринчидан, мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон фани 
тараққиѐтида эътироф этилган олимлар кўпайиши, улар ўз мактабларини
яратиши, ҳозирги замон цивилизацияси ва фан ривожига жиддий ҳисса 
қўшадиган олимларнинг янги авлодини яратиш; 
Иккинчидан, жаҳоннинг етакчи илмий тадқиқот институтлари, 
марказлари ва фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада 
ривожлантириш, ўзбек олимлари қўлга киритган илмий ишланмалар, 
натижалар жаҳон фанида янги саҳифа очиши ва инсоният тараққиѐтига 
муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши даркор.


113
Учинчидан, катта интеллектуал салоҳият ва ихтирочилик истеъдодига 
эга бўлган ѐш кадрларни тайѐрлаш механизмини, шакл ва услубларини 
такомиллаштириш, зарур бўлса, уни тубдан янгилаш, илмий кадрлар ва юқори 
малакали мутахассисларнинг жаҳон цивилизациясидан хабардор янги 
авлодини тарбиялаш, дунѐ фанида ўзининг муносиб ўрнини топадиган, буюк 
кашфиѐтлар қиладиган янги олимлар қатламини етиштириш даркор.
Тўртинчидан, ҳар қандай давлатнинг қудрати унинг фундаментал 
тадқиқотлар кўламига ҳам боғлиқ. Айни фундаментал тадқиқотлар миллат 
шаънини, давлат довруғини жаҳон интеллектуал минбарларида улуғлайдиган 
омил. Айнан улар туфайли дунѐ миллатни танийди. Миллат эса янги
билимлар савиясига эга бўлади. Турли оламшумул назариялар амалиѐтда 
жамият тараққиѐтини тезлаштиради. Унинг умумий маданий ва ақлий 
салоҳияти, дунѐқараши даражасини оширади. Демак, фундаментал фан 
тараққиѐти бутун миллатимиз тараққиѐтининг асосидир. 
Бешинчидан, фан тараққиѐти иқтисодиѐт тараққиѐтининг таянчи. Ҳар 
қандай иқтисодий ривожланиш ва ишлаб чиқариш самарадорлиги фан орқали
яратилган кашфиѐтлар, ихтирочилик натижалари билан боғлиқ. Демак фан-
техника тараққиѐти ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш, улар 
ўртасида узвий ҳамкорлик йўлга қўйилиши лозим. 
Ёшларга оид давлат сиѐсати мамлакатнинг катта қисмини ташкил этган 
ѐшларнинг тақдири ва келажаги билан боғлиқ бўлган улкан тадбир. 
Ўзбекистон демографик жиҳатдан ѐшлар мамлакати ҳисобланади. Бу бир 
жиҳатдан бир қатор ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Жумладан: 
жамиятга бир нарса қўшишдан кўра жамият неъматларидан фойдаланувчи
қатлам катта. Иккинчи томондан ҳали ҳаѐтий тажрибаси тўла шаклланмаган, 
ҳаѐтни бутун моҳияти билан англаш салоҳиятига эга бўлмаган, ақлдан кўра 
эхтироси, ҳис-туйғулари кучли бўлган романтик кайфиятда яшайдиган 
қатламнинг катталиги турли нохушликларга олиб келиши мумкин. Буни 
диний ақидапарастлик, экстремизм, терроризм, гиѐҳвандлик ва бошқа 
иллатларга берилиш, бузғунчи ғояларга, енгил яшашга мойиллик 
кайфиятининг устиворлиги мисолида кўриш мумкин. Бироқ, шу нарса 
кўнгилга таскин берадики, бу бевосита Ўзбекистонда замонавий 
цивилизациядан хабардор, энг ривожланган технологияларни ўзлаштирган, 
хусусан, ахборот технологияларини эгаллаган ва замонавий фикрлайдиган 
авлод қатлами катта. Демак, Ўзбекистон эски ақидаларга суяниб қолган 
демагоглар мамлакати эмас. У замонавий цивилизация билан бўйлашган, унга 
тенглашган, ҳозирги дунѐ ўзгаришлари ва янгиланишларидан хабардор бўлган 
юксак интеллектуал салоҳиятли мамлакат.
Албатта, ҳалқ деганда унинг бутун фазилатларию нуқсонлари билан 
бирга қабул қилиш керак. Бундай қараш ѐшларга нисабатан ҳам ўзини 
асослайди. Катта ихтирочилик қобилиятига, яратувчилик салоҳиятига эга 
бўлган, фан ва техника соҳасида дунѐ диққатини тортадиган ишланмаларни 
яратаѐтган ишлаб чиқаришда эса тадбиркорлик ва фермерлик қобилиятини 
намоѐн қилаѐтган ѐшларимиз жуда кўп. Бироқ, уларнинг орасида турли 


114
оқимларга, зарарли ғояларга, хавфли ақидаларга берилаѐтганлари ҳам йўқ 
эмас.
Ўзбекистоннинг ѐшларга оид давлат сиѐсати айни ана шу глобал 
муаммонинг бутун моҳиятини, йўналишлари ва қирраларини қамраб олган. 
Жамият тараққиѐтига катта ҳисса қўшаѐтган ѐшлар қўллаб-қувватланмоқда, 
жиноий йўлга кириб қолганлари эса қаътий назоратга олиниб, қонун 
доирасида юксак инсонпарварлик нуқтаи назаридан баҳосини олмоқда. Бу 
жамиятнинг маънавий ва ғоявий жиҳатдан тобора соғломлашиб 
бораѐтганлигидан далолат беради. Ҳаракатлар Стратегиясида биологик ва 
физиологик жиҳатдан соғлом, руҳан тетик, ақлан ривожланган, мустақил
фикрлайдиган, ватан ва миллат манфаатларини ҳар қандай шароитда ҳимоя 
қилишга қодир бўлган, ғоявий чиниққан, қатъий ҳаѐтий позицияга эга бўлган 
ѐшларни тарбиялаш кўзда тутилган. Бу, айтиш мумкинки, ѐшларнинг 
жамиятдаги 
ўрнини 
ва 
мустақиллигимизнинг 
буюк 
келажагини 
мустаҳкамлашнинг асосий таянчидир. 
Ҳаракатлар Стратегиясига мувофиқ ѐш авлодни тарбиялаш, унинг 
маънавияти 
ва 
маданиятини 
юксалтиришга 
қаратилган 
тадбирлар 
самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш 
белгиланган. Жумладан: 
– 
―Биз ватанга таянчимиз‖, ―Бизнинг энг катта таянчимиз ва 
суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ѐшлар‖ шиорлари остида турли 
фестиваллар, ижтимоий-сиѐсий шоулар ўтказиш;
―Адабиѐт ва саънат – шахс маданиятини бойитиш ва юксалтириш 
омили‖ мавзуида ижодкор зиѐлилар, санъаткорлар, маънавият арбоблари 
иштирокида турли учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этиш; 
– 
Бадиий адабиѐтларни инвентаризациядан ўтказиш, ахборот-ресурс 
марказларини янги китоблар билан бойитиш, китоб ва китобхонликни 
рағбатлантириш, китобхонлик тарғиботининг турли шаклларини жорий этиш
– 
Жадал тараққиѐт даврида кенг миқѐсли ислоҳотларда ѐшларнинг 
масъулиятини, уларнинг дахлдорлик туйғусини оширишга доир ―Энг буюк 
жасорат – маънавий жасоратдир‖ шиори остида суҳбатлар, учрашувлар 
ўтказиш; 
– 
Турли бузғунчи ғоялар авж олган ҳозирги даврда ахборот 
хуружларининг олдини олиш, интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан 
фойдаланиш маданиятини ривожлантириш, энг соғлом ғоялар ва фикрларни 
қабул қилиш кўникмасини кучайтиришга доир турли тадбирлар, семинар-
тренинглар ташкил қилиш; 
– 
Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг 
ўрни мавзуида доимий равишда етук мутахассислар ва мутасадди нодавлат 
ташкилотлар иштирокида анжуманлар ўтказиш назарда тутилган.
Ҳарактлар Стратегиясида белгиланганидек, ѐшларда мафкуравий 
иммунитетни 
кучайтириш, 
ғоявий 
курашганлик 
фазилатларини 
шакллантириш жадал тараққиѐт даврида муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, инсон 
қалби, ҳиссиѐти, туйғуси ва руҳияти билан боғлиқ бўлган бу мураккаб 


115
жараѐнда энг аввало инсоннинг ўзи ким, у қандай жонзот, инсон феномени 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish