Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

фикр, жаҳолатга қарши маърифат‖ тамойили ҳар бир фуқаронинг феъл-
атворида, турмуш тарзида даъвадкор ва таъсирчан воситага айланмоғи лозим. 
Хусусан, ҳали-ҳамон онгу шууримизда сақланиб қолган коммунистик 
мафкура, ижтимоий ҳаѐтнинг турли босқичларида ўзини намоѐн этаѐтган 
космополитизм, буюк давлатчилик шовинизми, ирқчилик, фашизм, 
панисломизм, 
пантуркизм, 
агрессив 
миллатчилик 
ва, 
қолаверса, 
маҳаллийчилик иллатларига қарши тура оладиган, умуммиллий манфаатга 
хизмат қиладиган мафкуравий иммунитетни, ғоявий курашчанлик 
фазилатларини ривожлантирмоғимиз лозим.
Инсонга ғоявий таъсир этиш омиллари хилма-хилдир. Жумладан, 
ғоявий таъсирда вақт омили алоҳида аҳамиятга эга. Бу бевоиста ўқиш вақти ва 
бўш вақт билан боғлиқ бўлган воқеликдан иборат. Ғоявий таъсир 
йўналишлари эса ақлий, руҳий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик омиллардан 
иборат. Ғоявий таъсир этиш шакллари ҳам таъсири, миқѐси ва кўламига 
қараб индивидуал, жамоавий ва оммавий йўналишларда бўлиши мумкин. 
Демак, айрим ҳолларда алоҳида-алоҳида одамлар билан якка тартибда ғоявий 
таъсир ўтказишга, маънавий-маърифий ишларни олиб боришга тўғри келса, 
жамоавий шаклда маълум бир жамоа тўпланган жойда амалга ошириш 
мумкин. Ғоявий таъсир этишнинг оммавий шаклида эса бевосита оммавий 
ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри бутун жамиятда тарғибот-
ташвиқот ишларини олиб боришни қамраб олади.
Дарҳақиқат, ѐшлар қалбида мафкуравий иммунитетни уйғотиш ва 
ғоявий таъсирчанликни кучайтиришда доимий равишда узлуксиз тарзда иш 
олиб борилмаса, маънавий-маърифий фаолият шаклланган тизимга эга 
бўлмаса аниқ натижага эришиш мушкул. Ҳар бир инсон алоҳида ва тўлақонли 
тизим экан, унинг ана шу серқирра, ранг-баранг ва зиддиятли оламига мос 
равишда ғоявий таъсир комплекс тарзда, кенг миқѐсли, инсон оламини яхлит 
ҳолда қамраб олган шаклда олиб борилмоғи лозим. Бу вазифа биздан яна учта 
ўзига хос вазифани ҳал этишни тақозо этади. 
Биринчиси – таъсирчанлик. Бизнинг ҳар бир сўзимиз таъсирчан, 
жозибали, тингловчи қалбини жунбушга келтирадиган, унинг онгу шуурида 
мустаҳкам ўрнашадиган, феъл-атворини яхшилик сари буришга таъсир 
ўтказадиган бўлмоғи лозим. 
Иккинчиси – ҳозиржавоблик. Маълумки, ахборот хуружи авж олаѐтган 
бир пайтда тингловчини ҳайратга қолдириш осон эмас. Хусусан, талаба 
ѐшларнинг, кенг имкониятларини, интернет тизимидан фойдаланишга бўлган 
катта қизиқишини назарда тутсак, ғоявий-тарбиявий ишларда ҳозиржавоблик, 
бугуннинг гапини айта олиш, бугуннинг муаммосига объектив ѐндоша олиш, 
тингловчини бунга ишонтира билиш алоҳида тайѐргарликни ва қобилиятни, 
юксак билимлар савиясини тақозо этади.


118
Учинчиси – конкретлилик. Фикрларимиз аниқ, лўнда, тингловчи онгига 
тез кира оладиган, қалбини забт эта оладиган бўлмоғи лозим. Кўпсўзлилик 
аудиторияни зириктириб қуяди. Ҳозирги тезкор ва шиддатли замон таъсирида 
шаклланаѐтган ѐшлар руҳиятини эгаллаш учун қисқа, аниқ, лўнда ва исбот 
талаб қилмайдиган хулосалар билан минбарга чиқиш самара бериши мумкин, 
холос. 
Бу ўз-ўзидан жуда катта билим, замонавий жараѐнлардан ҳабардорлик ва 
улар моҳиятини чуқур тушунганлик, мавжуд фикр ва хулосаларни етарли 
даражада жозибадор қилиб етказа олиш тажрибасини тақозо этади. Демак, 
нотиқлик санъати, сўз жозибаси муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Агар Биз 
ана шундай натижага эришсак Ҳаракатлар Стратегияси олдимизга қўйган 
вазифаларни уддалаган бўламиз. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил 5 
июлда қабул қилган ―Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish