Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


ўзини ўзи ривожлантириш қуввати мавжуд



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

ўзини ўзи ривожлантириш қуввати мавжуд. Унинг комилликка 
интилишида, етуклик сари ҳаракат қилишида, ҳаѐти мазмунини бойитишида, 
шу аснода яхлит кишилик жамиятининг маънавий қиѐфасини баркамол 
этишига имконият бор. Руҳий ва маънавий камолот туйғуси инсон 
феноменининг таянчи, уни қадриятга айлантирувчи ноѐб қудратдир.
Ҳар бир инсон алоҳида индивид, алоҳида олам сифатида фақат ўзигагина 
хос бўлган ―Мен‖ига эга. Бироқ, ана шу ҳар бир мустақил ―Мен‖нинг ичида 
бир неча юзлаб ―мен‖чалар яшайдики, улар бир-бири билан доимий равишда 
курашиб, талашиб, бир-бирини инкор этиб, рад этиб, баъзан манфаатлар 
1
Комилов Н. Тасаввуф. 2-китоб. Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва саънат нашриѐти, ―Ўзбекистон‖ нашриѐти. Т; 1999. 149-бет 


116
доирасида қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб турадиган безовта-ю беором 
оламни ташкил этади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда инсон табиатидаги 
яхшилик ва ѐмонлик, муҳаббат ва нафрат, эзгулик ва ѐвузлик туйғулари 
курашида яхшилик, меҳр-муҳаббат ва эзгулик фазилатларини кучайтириш 
замонавий тараққиѐтнинг муҳим омилига айланди. Зотан, мутлақ идеал одам 
бўлмагани каби мутлақ ѐмон одам ҳам йўқ. Фақат қайси бир инсонда яхшилик, 
эзгулик туйғулари нисбатан кўпроқ намоѐн бўлиши ѐки, аксинча, бошқа бир 
одамда ѐмонлик, нафрат туйғулари устуворлик қилиши мумкин. Инсоннинг 
ана шу ҳолатидан келиб чиқиб маънавий баркамол жамият қуриш йўлида биз 
демак ҳар бир инсоннинг жисмидаги, қалбидаги яхшилик ва эзгулик 
туйғуларини кучайтиришимиз лозим.
Бугун комил инсонни тарбиялаш, баркамол шахсни шакллантириш 
борасида кенг миқѐсли ишларни амалга оширар эканмиз, биз бевосита ҳар бир 
инсон қалбидаги ана шу нуқтани мўлжалга олмоғимиз лозим. Мафкуравий 
иммунитет ѐки ғоявий курашчалик фазилати бизнинг назаримизда худди ана 
шу нуқтада жойлашган. У кимдадир уйғоқ, курашчан, беҳаловату безовта 
бўлса, кимдадир мудроқ, тамбал, бефарқ ва лоқайдир. Бизнинг вазифамиз ана 
шу иммунитетни уйғотиш, шакллантириш асосида жамият ишига дахлдор, 
миллат тақдирига тақдирдош, Ватан истиқболи учун жавобгар шахсни 
шакллантиришдан иборат. Бунинг учун мафкуравий иммунитетнинг 
вазифасини аниқлаб олмоғимиз лозим. Бизнингча у қуйидагилардан иборат: 
– муносабат билдириш; 
– таъсир этиш; 
– йўналтириш; 
– жавобгарлик ҳиссини уйғотиш; 
– дахлдорлик туйғусини ошириш; 
– сафарбарликка даъват этиш; 
Ана шу йўналишларда мафкуравий иммунитетнинг вазифалари, яъни 
инсонни маънавий-руҳий мудроқликдан уйғотиш, ҳар қандай воқеликка 
муносабат билдира олиш, унга таъсир кўрсатиш, жамият ва умуммиллий 
тараққиѐт учун жавобгарлик ҳиссини, даҳлдорлик туйғусини намоѐн этиш 
орқали ўзини ўзи умуммиллий манфаат йўлида йўналтира олиш, сафарбар эта 
билиш фазилатларини ѐрқин намоѐн қилишни тақозо этади.
Инсон қалбидаги мафкуравий иммунитет ва ғоявий таъсирчанликни 
оширишда, албатта, қадриятларнинг ўрни катта. Ҳар бир шахс ўзининг 
тасодифий эмаслигини, бу кенг ва серқирра ҳаѐтда муаллақ мавжудод 
эмаслигини, унинг аждодлари буюк, улкан ва маҳобатли маданий-тарихий 
меросга ворис эканлигини англамоғи, истқбол олдида эса масъул эканлигини 
чуқур тушунмоғи лозим. Бунда миллий ва умуминсоний қадриятларни 
етарлича ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, қадриятлар тизимига 
кирган миллий ахлоқ-одоб, урф-одат ва анъаналар, амалий фаолият билан 
боғлиқ бўлган меъѐрлар, ижтимоий ҳамкорлик, кишиларнинг ѐши, касби, 
жинси, ирқий хусусиятларини инобатга олиб муносабатда бўлиш, диний ва 
дунѐвий қадриятлар туркумини бир-бирига боғлиқ ҳолда, бир-бирини 
тўлдириб борадиган шаклда амалга оширишни тақозо этади.


117
Яна шу нарсага алоҳида эътибор бериш лозимки, бунѐдкор, тараққиѐтга 
даъват этувчи, миллий ўзликни англашга чақирувчи омиллар билан бирга 
вайронкор ва бузғунчи ғоялар ҳам мавжудки, унга бефарқ қараш мумкин эмас. 
Хусусан, ахборот хуружи авж олаѐтган, ахборот-психологик таҳдид 
глобаллашиб бораѐтган бир шароитда ―ғояга қарши ғоя, фикрга қарши 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish