Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Ташқи муҳит ташкилотни ресурслар билан таъминловчи манба бўлади. 
Бунда ташкилот ҳам, ўз навбатида, бунинг учун тўлов сифатида ташқи 
муҳитга ўз фаолиятининг натижаларини бериши керак. Шундай қилиб, 
ташкилот ташқи муҳит билан доимий равишда ўзаро алмашиш ҳолатида 
бўлади. У билан алоқа узилиши билан, ташкилот ҳам тугайди. Ташкилотнинг 
ташки муҳит билан ўзаро ҳамкорлиги мавжуд бўлиш имконияти, 
ташкилотнинг фаолияти, керакли даражада ички солоҳиятини, ҳамда вужуд- 
га келган четга чиқаришларни бартараф қилиш ва унга кўрсатилаѐтган хуник 
таъсирлардан кейин ҳам қуйилган мақсадларга эришишни таъминлайди. 
Ташқи омиллар ташкилотлар ичидаги барча омиллар ва жараѐнларга 
таъсир кўрсатадилар, шунинг билан бир вақтда улар ташкилотларнинг бошқа 
операцияларига нисбатан кўпроқ даражада релевантли(муҳим)дирлар. 
Уларни иккита асосий гуруҳларига ажратиш мумкин. 
Биринчиси ташкилотлар умумий ташқи муҳитининг омилларини 
ташкил қиладилар, улар жамият, иқтисодиѐт ва табиий муҳитнинг ҳолатини 
акс эттирадилар ва бевосита ташкилот билан боғлик эмаслар. 
Иккинчи гуруҳга ташкилотларнинг бевосита (ишга доир) муҳити 
омиллари киради, улар бевосита боғланганлар ва улар билан ўзаро 
ҳамкорлик қиладилар. Булар истеъмолчилар, етказиб берувчилар, рақиблар, 
иш бўйича шериклар ва ҳ.к. 
Ташкилотнинг ташқи муҳитини турлича таърифлаш мумкин. Масалан, 
немис олимлари ташқи муҳитни таърифлаш учун “мураккаб” ва “динамик” 
тушунчаларидан фойдаланадилар. 


132 
Ташқи муҳитнинг мураккаблигини таърифларнинг миқдори ва турли-
туманлиги билан акс эттириш мақсадга мувафиқдир, уларни ташкилотларни 
бошқариш жараѐнида ҳисобга олиш зарур.Ташқи муҳитнинг динамиклигини 
унинг таърифларининг ўзгарувчанлиги билан акс эттириш мумкин. Ёрдамида 
ташқи муҳитнинг ўзгарувчанлигини баҳолаш мумкин бўлган асосий таъ -
рифлар унинг омилларининг тез-тез такрорланиши, миқдори ва 
мунтазамлигидир. 
Ташқи муҳитнинг ташкилотлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи
омиллари ғоятда мураккаб, бир маъноли бўлмаган ва ўзгарувчандирлар. 
Бунинг устига, кўрсатиб ўтилган омиллар яқиндан ўзаро таъсир кўрсатувчи 
ҳолатда бўладилар, улардан бирларидаги ўзгариш бошқаларидаги ўзга- 
ришларга олиб келади. 
Ҳозирги вақтда ташкилотлар(корхоналари)нинг ташқи муҳити ҳаммадан 
аввал қуйидагилар билан таърифланади: 
- катта ноаниқлик; 
- динамиклик; 
- олдиндан айтиб бўлмаслик; 
- мураккаблик; 
- баъзи бир ташаббускорлик билан. 
Масалан, базавий ташкилотлар(иктисодий фаолиятнинг “Фойдали 
қазилмаларни қазиб чиқариш”, ”Қайта ишловчи ишлаб чиқариш “, ” электр 
қуввати, газ ва сувни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш” турлари бўйича)нинг
2010 йилда ўтказилган сўровига кўра, бу ташкилотлардаги ишга доир 
фаолликни 
чекловчи 
асосий 
омиллар 
қуйидагилардан 
иборат: 
ташкилотларнинг пул маблағларини етишмаслиги 35%, ташкилот маҳсу- 
лотига мамлакат ичидаги етарли бўлмаган талаб 42%, ноаниқ иқтисодий 
ҳолат 16 %, керакли ускуналарнинг йўқлиги 30%, ташкилот маҳсулотига 
хориждаги етарлича бўлмаган талаб 18%, ҳамда хорижий ишлаб 
чиқарувчилар томонидан юқори рақобот 25 %. 


133 
Ташкилот-хўжалик юритувчи субъектни нормал ишлашига жиддий 
тўсиқни яна бири ишга доир ахборотларнинг етарлича бўлмаган ҳажми, 
ахборот 
кенглигининг 
сурункали 
етказиб 
беришга 
битимларни 
шакллантиришни жудаям қийинлаштиради, хўжалик хатарини оширади ва 
ишга доир муносабат нафақат қаттиққўллик ва бир маъноликни, балки ўзаро 
“муроса”, эгилувчанлик ва кўп вариантликни кўллашни талаб қилади. 
Замонавий ташкилот яшаб қолиши ва қўйилган мақсадларга эришишни 
таъминлаш учун атроф- муҳитни ўзгаришларига самарали жавоб қайтариш, 
мослашишга қодир бўлиши керак. Бунинг учун ташкилот менежменти, 
ҳаммадан аввал унинг юқори даражаси ташкилотнинг атроф-муҳит билан 
ўзаро ҳамкорлик қилиш сиѐсатини ишлаб чиқариши ва ўтказиши, ташкилот 
атрофдаги ҳолатнинг ноаниқлигини пасайтириши, уни атроф-муҳитнинг 
ўзгаришига мослашишини ривожлантириши керак. Бунда атроф-муҳит билан 
самарали ўзаро ҳамкорлик ҳам ташкилот ичидаги жараѐнлар ва ҳам ташқи 
муҳитга таъсир кўрсатиш билан амалга оширилиши керак. Ташкилотнинг 
атроф-муҳит билан ўзаро ҳамкорлик қилиши стратегияси ташкилотларни 
бошқаришининг барча жараѐнларини қуриш бурчагининг бошида туриши 
керак. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish