рақобатбардошлик = сифат + нарх+ хизмат кўрсатиш.
Рақобатбардошликни бошқариш – демак айтиб ўтилган ташкил қилув-
чиларнинг мувофиқ нисбатини таъминлаш, асосий ҳаракатни қуйидаги
вазифаларни ҳал қилишга қаратиш: сифатни ошириш, ишлаб чиқариш
412
харажатларини пасайтириш, сотувдан кейинги хизмат кўрсатишнинг тежам-
корлиги ва тезкорлигини оширишдир. Рақобатбардошликнинг кўрсатиб
ўтилган ташкил қилувчилари ҳам кўп омилли таърифлар бўладилар, улар
бошқарувнинг мураккаб мустақил объектлари сифатида кўриб чиқиладилар.
Хусусан, ишлаб чиқариш харажатларининг миқдорига хом ашѐ, ѐнилғи,
электр қуввати, харид қилинадиган ярим фабрикатлар ва бутловчи қисм-
ларнинг қиймати ва сифати, ишлаб чиқариш ходимларинг малакаси ва иш
ҳақи даражаси, меҳнат унумдорлиги, бошқарув харажатлари ва ҳ.к. таъсир
кўрсатадилар. Бунда пировардида рақобатбардошликни ташкил қилувчи
элементларнинг зарурий даражасини таъминлаш имконияти ишлаб
чиқаришни техник даражаси, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш даражаси ва
бошқарув каби “базавий” ишлаб чиқариш омиллари билан белгиланади.
Фойдани катталаштириш ҳамма вақт ҳам капиталистик компаниянинг
мақсади, унинг фаолиятини баҳолаш мезони, унинг “фалсафаси”нинг асоси
бўлган. Аммо кейинги йилларда фирманинг бошқарув тизимини қуриш ва
ушбу мезон бўйича унда банд бўлганларнинг мотивациясидаги камчиликлар
яққол намоѐн бўлган. Соф кўринишда у компания фаолиятини узоқ муддатли
муваффақиятни кўзда тутган ҳолда йўналтиришга имкон бермайди, кўпинча
компаниянинг стратегик мақсадларига зид бўлган яқин истиқболли вази-
фаларни биринчи ўринга суради. Шунинг муносабати билан капиталистик
корхоналарни бошқаришнинг назариячилари 50 –йилларнинг охиридаѐқ янги
“муваффақият фалсафаси” асосларини ишлаб чиққан, у фирма манфаат-
ларини рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва
сотиш мақсадларига бўйсиндиришдан иборат бўлган. Бу фалсафа – сифат
фалсафаси – Э.Деминг, Ж. Журан, Ф.Кросби, К,Исикавалар томонидан фаол
ташвиқот қилинган. Бундай ѐндашув Японияда кенгроқ тарқалган.
60-70 – йилларда жаҳон бозорда бир томондан япон ва бошқа томондан
ғарбий европали ва америкали компаниялар ўртасидаги кураш фирма
бошқарувига икки хил – рақобатбардошлик мезони ва фойда мезони асосдаги
ѐндошувлар кураши каби ўтган. Ушбу кураш натижасида сифат фалса-
413
фасининг афзалликлари яққол кўринган ва ғарбий европали ва америкали
фирмаларни унга нисбатан муносабатларини ўзгартиришга мажбур қилган.
80 – йилларнинг бошларида сифат фалсафаси барча капиталистик мамла-
катлар орасида устунроқ бўлган.
Бунда ѐндошувнинг ўзи ҳозирги вақтда янги мазмунга эга бўлган: унинг
сифатнинг статестик назорати, сифат назорати тўгараклари каби аниқ
шакллари аста секин хусусий техник масалалар туркумига ўтган. Биринчи
ўринга масаланинг моҳияти, яъни узоқ муддатли муваффақиятни мўлжал-,
лаш, истеъмолчини мўлжаллаш чиққан. Хусусан, ҳатто А.Фейгенбаум каби
сифатни бошқаришга “технократик” ѐндошувнинг тарафдори ҳам
“истеъмолчи учун қулай сифатни мувофиқ харажатларда таъминланиши”
сифатни бошқаришнинг асосий вазифаси деб атаган. Америкали бошқарув
бўйича мутахассислар Р.Питерс ва Р.Уотерманлар уни масалага хусусий
ѐндошишларнинг барча турли туманлигини умумлаштирилган ҳолда
“истеъмолчини мўлжаллаш” фалсафаси деб атаганлар.
Шубҳасиз, истеъмолчини мўлжаллашни фирмаларнинг ўзига юқорироқ
фойдага эришиш ва уни ушлаб қолиш ишончлироқ йўлини таъминлашга
интилишини акс эттирилиши каби тушунмоқ керак. Кўпгина япон
компанияларининг молиявий натижалари ҳозирги шароитларда худди ушбу
фалсафа фирмаларнинг бозордаги барқарор ҳолати, унинг фаолиятининг
юқори рентабеллигини таъминланишига олиб келишидан яққол дарак
беради. Шунинг учун компаниялар раҳбарлари фойдалилик масалаларига
сифат, маҳсулотнинг истеъмол хусусиятлари . рақобатбардошлик нуқтаи
назаридан қарайдилар.
Буюмнинг бозордаги ҳолатини таҳлил қилиш, унинг сотилиши
истиқболларини баҳолаш, сотиш стратегиясини, ишлаб чиқарувчилар ва
сотиш компаниялари фаолиятининг шакллари ва усулларини танлаш учун
“товарнинг яшаш даври” концепциясидан фойдаланилади. Аслини айтганда,
у сотишл ҳажми ва товарни сотишнинг фойдалилигини ўзгаришларини уни
мавжуд бўлиш даври дорасида бир неча босқичлар мавжудлиги билан
414
изоҳлашга уринишдан иборатдир. Тубдан янги ѐки олдинги аналоглардан
жудаям фарқ қилувчи эҳтиѐжларни қаноатлантирувчи воситаларни ишлаб
чиқарувчи саноат компаниялари ўз маҳсулотларига бозорда алоҳида,
“имтиѐзли” ҳолатни таъминлаш, рақобатдан қочиш стратегиясини
ўтказадилар. Япон компанияси “Сони”нинг транзисторли радиоприѐмник-
лар, кассетали магнитолаларни ўзлаштирилгандан кейинги серияли ишлаб
чиқариш фаолияти натижалари намунавий бўлади. Барча ҳолларда фирма
янгидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни уларни ўртача соҳавийга нисбатан
юқорироқ фойдалиликни таъминловчи нархлар бўйича сотиб, сотишнинг
каттароқ ҳажмларига эришган.
Бозорда маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун юқори рентабелли маҳсу-
лотларни пайдо бўлиши янгидан вужудга келган бозорга бундай товарларни
ишлаб чиқариш жараѐнига олдин жалб қилинмаган фирмаларни жалб қила-
ди. Бунда, бозорни ўсиши, ишлаб чиқувчиларнинг ишлаб чиқариш
қувватларини эса мавжуд талабни тўлиқ қаноатлантира олмаслиги сабабли,
улар ўзларининг техник ютуқларини ҳар хил шартларда бошқа фирмаларга
топширишга борадилар. Бундан ташқари, маҳсулот ишлаб чиқарувчи
фирмаларнинг ўзлари янги бозорга бозорда тақдим этилган товарлардан
нусха кўчириш ѐки худди шундай шахсий ишламалар зудлик билан
ўзлаштириш йўл билан киришга ҳаракат қиладилар. Аммо янги маҳсулотни
ўзлаштиришнинг бошланғич босқичида уни ишлаб чиқаришга киришиш,
қоидага кўра, фақат тегишли технологик қувватларига эга камдан кам
компаниялар ва бунинг учун катта маблағларни ажратишга қодир йирик
фирмаларнинг қўлидан келади.
Сотишларни кўпайиши босқичида маҳсулот ишлаб чиқарувчи фирмалар
истеъмол талабини табақалаштирган ҳолда маҳсулотларнинг модифика-
цияларини ишлаб чиқишни фаол олиб борадилар. Бу маҳсулотлардан
фойдаланишнинг
қулайлиги,
уларнинг
вазифавий
белгиланиши,
кичиклаштирилиши ва ҳ.к. нуқтаи назаридан бироз такомиллаштирилиши
415
бўлиши мумкин. Ҳар бир компания сифатнинг худди шундай жиҳатларини
сабот билан қидиради.
Натижада бир неча компаниялар биринчи қарашда бир хилдаги
товарларни ишлаб чиқаришлари мумкин, аммо яқинроқ кўриб чиқишда
улардан ҳар бирида бир қатор кичикроқ янгиликларни топиш мумкин.
Шунинг билан маҳсулот ишлаб чиқарувчи фирмалар ўзларининг
маҳсулотлари эҳтиѐжларни қаноатлантириш воситаларини белгиланишлари
бўйича ихтисослаширилган, аналоглари йўқ ролида бўлган бозор
сегментларини
ажратишга
ҳаракат
қиладилар.
Шундай
қилиб,
маҳсулотларнинг бошқа фирмаларнинг аналогларидан фарқланувчи ажойиб
модефикацияларини ишлаб чиқиш маҳсулот ишлаб чиқарувчининг маҳсулот
яшаш даври иккинчи босқичидаги юқори рақобатбардошликни таъминлаш
бўйича стратегиясини белгилаб беради.
Аммо ўзгармас технологик базада навларни кенгайиши чексиз давом
этиши мумкин эмас. Истеъмол талабини янада табақалаштириш воситаси
билан рақобат қилиш имконияти тугайди. Нархли рақиблик рақобат
курашини олиб боришнинг асосий воситаси бўлиб қолади. Ишлаб чиқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |