Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

фирмалар; ўзларининг ишламалари билан яратилган маҳсулотларнинг ноѐб 
нусхаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи инжиниринг фирмалари, ва 
янги тадқиқотларни олиб боришда давом этадилар. 
Лойиҳавий ишламалар ишлаб чиқаришда ўзларининг моддий камол 
топишларини касб этадилар. Маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, 
унинг юқори сифатини таъминлашда бизнинг ишлаб чиқарувчилар учун 
кўпгина ибратли нарсалар бор. Масалан, капиталистик фирмалар шундай 
хулосага келдиларки, камчиликларсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
арзонроқ тушади, фойдалироқ бўлади ва юқорироқ рақобатбардошликни 
таъминлайди. Капиталистик фирмалар ишлаб чиқариб бўлинган қисмлар, 
деталлар ва маҳсулотларни назорат қилишдан ишлаб чиқариш жараѐни 
устидан назорат қилишга ўтганлар. Асосий эътибор материалларнинг талаб 
қилинадиган сифати, уларга ишлов берилиши, маҳсулотларни бутловчи 
қисмлар билан жиҳозланишини таъминлаш бўйича чораларга қаратилади. 
Ишлаб чиқариш харажатларига муносабат ҳам ўзгарган. Олдинлари 
харажатларни пасайтириш биринчи даражали мустақил мақсад ҳисобланса, 
ҳозирги вақтда унга маҳсулот рақобатбардошлигининг битта, жудаям муҳим 
бўлмаган омили сифатида қаралади. 
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришда жиддий ўзгаришлар 
қилишга ҳаракат қилинмоқда. Хусусан, ғарбий европа ва америка ком- 
паниялари амалиѐтига ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг япон тизими – 
“канбан” тадбиқ этилмоқда. “Канбан”нинг асосий тамойили шундан 
иборатки, ишлаб чиқариш даврасининг барча паллаларида талаб қилинадиган 
қисм, деталь кейинги ишлаб чиқариш операцияси жойига фақат у керак 
бўлган пайтда етказиб берилади. Бундай тизимда транспорт-омборхона ва 
таъминот-сотиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар анча 
қисқаради. Ҳар бир ишчи ишлаб чиқариш даврасининг олдинги палласидан 
келиб тушувчи маҳсулотлар сифатининг назоратчиси бўлади, бунда брак 
хақидаги хабар у топилгандан кейин дарҳол келиб тушади. Бундан ташқари, 


419 
“канбан” ишлаб чиқаришни фақат бунга зарурият пйдо бўлгандагина ишга 
туширишга имкон беради, ускунани туриб қолиши вақтидан эса профилактик 
таъмирлаш ва кўздан кечириш учун фойдаланилади. Аммо “канбан”нинг 
асосий аломати эгилувчанликдир. Бу тизим якуний маҳсулотга қаратилган ва 
ҳам ишлаб чиқариш жараѐни, ҳам ускуна, ҳам ишлаб чиқариш штати худди 
унига караб тўғриланади. 
Етказиб берувчилар билан жудаям синчиклаб иш олиб борилади. 
Ёндошувнинг янгилиги тўғридан - тўғри етказиб берувчиларнинг умумий 
сонини қисқариши, улар билан мутаҳкам узоқ муддатли алоқаларни 
ўрнатилишидан иборатдир 
Бу ва яна бир қатор бошқа тадбирлар капиталистик фирмаларга 
истеъмолчилар талабларига юқори даражада жавоб берувчи маҳсулотларни 
яратишга имкон берадилар. Аммо ишлаб чиқарилган товар ҳали фойдали 
равишда фойдаланиш имкониятига эга. Бу имкониятни амалга ошириш учун 
товар ўзининг уни самарали қўлланишини ташкил қилишга қодир 
истеъмолчисини топиши ва тегишли равишдаги сотувдан кейинги хизмат 
кўрсатиш билан таъминланиши керак. Ҳозирги пайтда бу шартларни 
бажарилиши кўпроқ даражада ушбу товарларни ишлаб чиқарувчи 
компанияларнинг ҳаракатларига боғлиқ. Улар истеъмолчиларни ўз 
маҳсулотларидан самарали фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш 
билан шуғулланадилар, тежамкор ва тезкор хизмат кўрсатишни 
таъминлайдилар, зарурий эҳтиѐт қисмларни узликсиз етказиб берилишини 
ташкил қиладилар. Техник жиҳатдан мураккаб маҳсулотни ишлаб чиқарувчи 
капиталистик компаниялар шуни ҳисобга оладиларки, харидор у ѐки бу 
маҳсулотни харид қилиш ҳақида қарорни қабул қила туриб, товарнинг 
рақобатбардошлигини эмас, балки унинг тушунчасида ягона бўлган “товар – 
хизмат кўрсатиш” мажмуасини баҳолайди. 
Техник хизмат кўрсатиш соҳаси, ўз навбатида, маҳсулот ишлаб 
чиқарувчиларни маҳсулотларга қўшимча ишлов беришда фойдаланилади- 


420 
ганлар (ишончлилик, таъмирлашга яроқлилик, хизмат қўрсатишдаги 
технологлик ва ҳ.к. ҳақидаги) билан таъминлайди. 
Капиталистик фирмаларнинг ушбу тажрибасидан кўпчилигидан бизнинг 
корхоналаримиз ва бирлашмаларимиз илмий-техник тарақиѐтни интенси- 
фикациялаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли эҳтиѐжларини 
қаноатлантириш масалаларини ҳал қилишда фойдаланишлари мумкин. Бу 
айниқса капиталистик бозорга ўз маҳсулотлари билан чиқишга ҳаракат 
қилаѐтган корхоналар учун муҳимдир. Бу вазифаларни амалга оширилиши 
улардан истеъмолчиларга маҳаллий фирмалар томонидан тақдим этилаѐтган 
сотиш ва хизмат кўрсатишнинг яхшироқ ѐки, жуда бўлмаганда, ѐмонроқ 
бўлмаган шароитларни тақдим этишни талаб қилади, бунга ушбу 
фирмаларнинг тажрибасини синчиклаб ўрганиш асосида эришиш мумкин.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish