4
1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафасининг предмети, мазмуни ва
фанлар тизимидаги ўрни
Режа:
1. Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва объекти
2. Жамият ва инсон фалсафасининг мақсади ва
асосий вазифалари
3. Жамият ва инсон фалсафаси фанининг бошқа фанлар билан ўзаро
алоқаси
4. Фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида инсон омилига янгича
ёндашувнинг шаклланиши
Таянч иборалар:
Жамият, инсон, фалсафа, муаммо,
ижтимоий фалсафаси, социум,
модел, социология, ахлоқ, фан предмети, фан объекти, инсон омили.
1. Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва объекти
Мазкур масалани ёритишда аввало инсоният азал-азалдан жамоа бўлиб
яшаб келанлиги, уннинг яралиши моҳияти ва жамиятда тутган ўрни
фалсафий муаммолар тизимида муҳим ўрин тутишига эътибор қаратилиши
керак.
Турли фалсафий таълимотларда бу масалалар турлича талқин этиб
келинган. Инсон ўз моҳиятини ижтимоий – тарихий ва маданий мавжудот
сифатида ҳар бир янги даврда ўзлигини чуқурроқ англашга, ҳақиқий инсоний
моҳиятини руёбга чиқаришга интилаверади.
Антик дунё файласуфи Суқротнинг “ўзлигингни англа, инсон” деган
ҳикматли сўзи ҳар бир тарихий даврда янгича аҳамият касб этиб бораверади.
Улуғ мутафаккир Абдуҳолиқ Ғиждувоний инсонни
бежиз кичик олам деб
ҳисобламаган. Чунки, ислом дини ғояларида олам одам учун олдин
яратилганлиги таъкидланади. Оламда яратилган одам биологик тур сифатида
секин аста - инсоний хислатларни ўзида кашф этиб борган. Инсон – дунёда
энг мураккаб, ўзида
биологик, ижтимоий ва руҳий хусусиятларни
мужассамлаштирган табиатнинг юксак маҳсули, онгли мавжудотидир. Ана
5
шу тарзда инсон бўлиб етишган одамлар уюшмаси аввал жамоани кейин эса
жамиятни яратдилар.
Жамиятнинг пайдо бўлиши, ундаги ижтимоий муносабатлар нима
асосида ташкил топиши масаласи ҳар
доим илмий жамоатчиликни
қизиқтириб келган. Жамиятга қуйидагича таърифлар берилган. Жамият
ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида нутқ ва билимга, тажрибага эга бўлган,
бир-бирларининг ўзаро ёрдамига ва кўмагига эҳтиёж сезувчи кишиларнинг
нисбатан барқарор уюшмасидир. Кишилик жамиятининг ўзаро кўмак ва
ёрдам асосида келиб чиққани ҳисобга олсак,
унда инсонларнинг бевосита
маънавий омиллар бирлаштирганига шубҳа қолмайди.
Жамият
ва
инсон
фалсафасининг
объекти
юқорида
таъкидланганидек, жамият ва инсон ҳақида олиб борилган тадқиқотлар,
фалсафий фикрлар тараққиёти ва инсоннинг жамиятдаги ўрни ҳисобланади.
Предмети эса албатта муаммолар доираси ҳисобланиб, жамият тараққиёти ва
инсон ҳаёти борасида қандай ўрганилмаган муаммолар мавжуд, шу
муаммолар қандай фалсафий мулоҳазани талаб қилишини ташкил қилади.
Ҳозирги пайтда фалсафаннг ҳам бош мавзуси инсон муаммолари бўлиб
турибди. Чунки инсонни шу дунёдаги ҳаётининг маъноси, унинг борлиғи,
йўқлиги, муаммолари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Инсоннинг маънавий
оламини тубдан ўзгариштиришга қодир кучлар пайдо бўлмоқда. Демак,
жамият ва инсон фалсафаси курсининг предметини ана шу замонавий,
долзарб, кўп параметрли муаммолар ташкил қилади.
Инсон доим ўзининг кимлигини, ўзлигини билишга интилиб келган.
Инсон муаммосига бағишланган
турли гипотезалар, назариялар ва
концепциялар яратилди. Лекин замонлар ўтиши билан, инсон деб
номланувчи мавжудотда ҳали билинмаган, ечилиши зарур бўлган муаммолар
кўпайиб бораверди. Антик фалсафа намоёндалари, хусусан, Қадимги Ҳинд ва
Хитой
файласуфлари, инсон икки йирик қудрат, тана билан жоннинг
уюшмасидан иборат, жон танани тарк этиб, руҳга
айланиб туради, руҳ эса
6
ўлмайди, деб тушунтирган бўлсалар, Қадимги Эрон ва Турон файласуфлари
инсон борлиғи ва олам борлиғи бевосита алоқадор деб оламнинг асоси
бўлган тўрт унсурни инсон борлиғига тегишли деб ҳисоблайдилар.
Ҳозирги фалсафий фанлар юқоридаги муаммоларни таҳлил қилиш
учун йигирмага яқин оқимларга бўлинган. Уларнинг барчасида асосан инсон
моҳияти, мазмуни, жамиятдаги ўрни масаласи мушоҳада қилинади. Бу
таълимотларга кўра, инсоннинг моҳияти масаласи таҳлилида ҳозирги
цивилизация қадриятлари талабларини ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамиятга
эгадир. Инсон ер юзидаги тирик мавжудотлар ичида ўзини ўзи билишга ва
ўзини-ўзи бошқаришга қодир бўлган энг фавқулодда ноёб мавжудотдир. Ўз
умрининг қадрини билувчи, ўз ҳаётининг маъносини билиш учун курашувчи
ҳам инсондир.
Do'stlaringiz bilan baham: