1.Ҳуқуқ фалсафаси тушунчаси.
2.Ҳуқуқ фалсафасининг даражалари ҳақида.
3. Ҳуқуқ фалсафаси ва мафкураси.
Жавоблар
1. Ҳуқуқ фалсафаси билимлар тизимида алоҳида ўрин эгаллаган фанлардан ҳисобланади.Ҳуқуқ фалсафаси узоқ ва бой тарихга эга бўлиб, ”ҳуқуқ фалсафаси” тушунчаси эса бироз кейинроқ, яъни ХVIII асрнинг охирларида пайдо бўлди. Гарчи фалсафий-ҳуқуқий йўналишлардаги муаммолар қадимги даврларда, аввал умумий мавзуларнинг алоҳида бир лавҳаси ва жиҳати сифатида ўрганилган бўлса, кейинчалик эса фаннинг алоҳида, мустақил предмети сифатида–асосан табиий ҳуқуқ таълимоти сифатида фалсафа, фикх, теология, сиёсий фанлар доирасида тадқиқ этилган.
Биз кундалик ҳаётда турли ибораларни учратамиз, жумладан, “ҳаёт фалсафаси”, “яшаш фалсафаси”, “тарих фалсафаси” “Ислом фалсафаси” «қадриятлар фалсафаси» ва бошқалар. Бу ибораларни қўллаш бевосита ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар мустақиллик туфайли, мафкуранинг миллий истиқлол ғоясининг назарий асоси бўлган илмий прагматик, фалсафанинг шаклланишидан далолат беради. Ҳозирги пайтда фалсафий фанлар алоҳида олинган ҳукмрон мафкуранинг измидан ҳоли бўлган шароитда мазкур фаннинг инсон ҳаёти билан, республикамизда олиб борилаётган сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ислоҳатлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланмокда.
Ўтмишимиз тарихини унинг фалсафасини чуқур ўрганмасдан, тарих ва фалсафанинг, ҳуқуқ фалсафасини узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этмасдан туриб, ҳуқуқ фалсафасининг моҳиятини тушуниб етиш қийин,чунончи президент И.Каримов таъкидлаганидек”тарих ва фалсафа мантиқий равишда бир-бирини тақозо этадиган, керак бўлса, тўлдирадиган, тараққиёт жараёнлари ҳақида яхлит тасаввур берадиган, оқ–қорани фарқлашда асос бўладиган фанлардир”. Бинобарин «жахон фалсафаси»ни, дунё тан олган улуг файласуфларнинг таълимотларини билиш ҳам ҳуқуқ фалсафасининг муҳим жиҳатларидан биридир.
Ҳуқуқ фалсафасининг асосий моҳиятини ҳуқуқ ва фалсафанинг ижтимоий онгнинг алоҳида шакли сифатида унинг бошқа шакллари билан узвий боғлиқлиги ташкил этади.
”Ҳуқуқ фалсафаси”, аввало, ҳуқуқшунослик фанида пайдо бўлган. Бироқ, бундай фикр фалсафада ҳуқуқ фалсафаси етарлича ўз ифодасини топмаган деган сўз эмас. Фалсафий таълимотларда, жумладан қадимги Шарқ фалсафий таълимотларида, яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик масалалари, бошқача сўз билан айтганда инсон ҳатти-ҳаракатларини тартибга солиш, уларни бошқариш, жиноят ва жазо масалаларига кенг ўрин берилган. “Ҳуқуқ фалсафаси”нинг асосчиларидан бири Ўрта аср фан ва маданиятига улкан ҳисса қўшган олим, мутафаккир Абу Наср Фаробийдир.
Таъкидлаш жоизки Абу Наср Фаробий илмларнинг тузилишини келтириб сиёсат илми, яъни, «илм ал-маъданий», шаҳар ҳақидаги илм, шаҳарни бошқариш илми, фиқх ва мусулмон теологиясини алоҳида бир таркиби эканлигини таъкидлайди .
Табиийки бу тарихий даврда “ҳуқуқ фалсафаси” алоҳида сиёсий-ҳуқуқий таълимот сифатида таҳлил этилмаган бўлсада, лекин, жамият, шаҳарни, давлатни бошқаришда кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқий-фалсафий билимларни яхши биладиган мутафаккир бўлмоғи лозимлиги ғояси Форобий ва бошқа мутафаккирлар ижтимоий-фалсафий қарашларида етакчи ўринни эгаллайди. Демак, ҳуқуқ фалсафасига оид муҳим, жиддий аҳамиятга молик фикрлар қадимги Шарқ ва хусусан Марказий Осиё мутафаккирлари таълимотларида мавжуд бўлган. Таниқли тарихчи олима Д.Алимованинг таъкидлашишича, «Исломий фалсафа замирида эркинлик, рози-ризолик, яъни демократия ғоялари ифодаланиб келгани, ҳамда Шарқда Оврупадагидан анча илгари ҳуқуқ фалсафаси, мустақил давлатчилик ғояси шаклланганидадир"
Ҳуқуқ фалсафаси ҳуқуқ ҳақидаги умумназарий, умумфалсафий таълимотдир. Ҳуқуқ фалсафасини ҳуқуқий таълимотми ёки фалсафий таълимотми деб ёндошиш, назаримизда бир ёкламаликка олиб келиши мумкин. Жумладан немис фалсафасида ҳуқуқ фалсафаси фалсафий тизимнинг ажралмас қисми бўлган булса, кейинчалик эса ҳуқуқшунослик фанининг турли хил соҳаларини ривожланиши натижасида ҳуқуқ фалсафаси ҳуқуқнинг умумназарий қисми сифатида таҳлил этилади. Ҳуқуқ фалсафасида аввало ҳуқуқий позитивизм кўпрок ўрин эгаллаган эди. Ҳуқуқ фалсафаси ўз ривожланишининг кейинги босқичларида фалсафа ва ҳуқуқшуносликнинг бирлиги асосида юзага келган алоҳида бир йўналиш сифатида пайдо бўлди.
Бир қатор манбаларда “ҳуқуқ фалсафаси” атамасини биринчи бўлиб ҳуқуқшунослик фанларида қўллаган немис юристи Г.Гуго деб таъкидланади, унинг хизмати шундаки, у “ҳуқуқ фалсафаси” атамасини қўллаб, унга изчил бир таълимот сифатида ёндошади. У ҳуқуқшунослик фанлари тарихи билан шуғулланар экан “ҳуқуқ фалсафаси” иборасини ,аввало, “позитив ҳуқуқ фалсафаси”ни ихчамрок ифодалаш учун қўллайди. У ҳуқуқ фалсафасини ҳуқуқ ҳақидаги таълимотнинг фалсафий қисми»-деб ҳисоблайди.
“Ҳуқуқ фалсафаси” тушунчасининг янада кенг тарқалиши немис классик фалсафасининг йирик вакилларидан бири Г.Ф. Гегельнинг фалсафий таълимоти билан боғлиқ бўлди.
Гегель ҳуқуқ фалсафасига оид таълимотида фақатгина фалсафа эмас, балки юридик фанлар ҳам “тафаккур фанлари” ва ҳуқуқ ҳақидаги ҳақконий фан бу ҳуқуқ фалсафасидир деб ҳисоблайди. “Ҳуқуқ ҳақидаги фан–деб таъкидлайди Гегель,-фалсафанинг бир қисмидан иборатдир”. Шундан келиб чиқиб, ҳуқуқ фалсафасининг предметининг Гегель қуйидагича таърифлайди: “Ҳуқуқ ҳақидаги фалсафий фаннинг предмети ҳуқуқ ғояси–ҳуқуқ тушунчаси ва унинг ҳаётга жорий этилишидан иборатдир”.
Гегель ҳуқуқ фалсафасининг назарий асосини унинг фалсафий таълимоти ташкил этади. Шунингдек, ҳуқуқ фалсафасининг предмети масаласида ҳам Гегель ўзининг тафаккур ва борлиқнинг айнийлиги фалсафий ғоясидан келиб чикади. Унинг рационализми эса ҳуқуқ фалсафасига оид таълимотда ҳам ўз ифодасини топади. Бинобарин ана шулардан келиб чиққан ҳолда Гегель фалсафа фанининг, жумладан,ҳуқуқ фалсафасининг вазифаларини “мавжуд нарса ва ҳодисаларни англашдан иборат чунки улар ақлдир ”- деб ҳисоблайди.
Ҳуқуқ фалсафаси предмети ва вазифаларининг бундай талқини мавжуд ҳуқуқ ва қонуннинг табиий ҳуқуқий концепцияларига, ҳамда табиий ҳуқуқнинг антирационалистик танқидига зид бўлган таълимот эди.
Гегельнинг ҳуқуққа оид ғоялари, моҳият эътибори билан унинг ҳуқуқ фалсафасининг предмети ҳамдир. Лекин, модомики, гап Гегель ҳуқуқ фалсафаси ҳақида борар экан, конкрет-тарихийлик принципини ҳам унутмаслигимиз керак. Унинг ҳуқуқ фалсафасида муайян ижтимоий-сиёсий муносабатлар ҳам ўз ифодасини топган. Гегельнинг ҳуқуқ фалсафасига оид назарияси «ҳодисани қандай булса шундайлигича эмас”, балки “ҳодисанинг қандай бўлиши кераклиги” муаммосини ифодалайди.
2. Ҳуқуқ фалсафасини ўрганишда унинг кўпдаражалилик характерини ҳисобга олмоқ зарур бўлади. Яъники, ҳуқуқ фалсафасининг Илмий-назарий тадқиқотлари билан унинг олий ўқув юртларида ўқитишнинг услубий масалари айни бир нарса эмас. Ҳуқуқ фалсафасини содда ва талабалар қалбига етиб борадиган мақомда ўқитиш мақсадга муофиқ деб билмиз. Бунинг учун эса, аввало мавжуд дастурларни қиёсий ўрганиб, республикамизнинг етакчи юристлари ва файласуфларнинг ҳамкорлигининг натижаси улароқ, олий ўқув юртларининг ноюридик мутахассисликлари учу4н намунавий дастур яратмоқ хозирги давр талабидир. табиийки, бу борада бой тажрибага эга бўлган мутахасиссларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ҳамжихатлиги, ҳамфикрлиги муҳим омил ҳисобланади. Президентимиз И.Каримов республикамизнинг етакчи юристлари билан учрашувда давлат ва ҳуқуқнинг умумий назарияси тарихига оид давр талабига мос келадиган дарсликлар, қулланмалар яратишни юристлар, сиёсатшунослар, файласуфлар олдига муҳим вазифа қилиб қўйган эдилар. Истиқлол фалсафаси, ўзбек миллий қадриятлари жахон ҳуқуқ фалсафаси ютуқларини ўзда мужассам этган ҳуқуқ фалсафасини яратиш мазкур соха мутахассисларининг олдида турган вазифалардандир.
2. Ҳуқуқ фалсафасини ўрганишда унинг кўпдаражалилик характерини ҳисобга олмоқ зарур бўлади. Яъники, ҳуқуқ фалсафасининг Илмий-назарий тадқиқотлари билан унинг олий ўқув юртларида ўқитишнинг услубий масалари айни бир нарса эмас. Ҳуқуқ фалсафасини содда ва талабалар қалбига етиб борадиган мақомда ўқитиш мақсадга муофиқ деб билмиз. Бунинг учун эса, аввало мавжуд дастурларни қиёсий ўрганиб, республикамизнинг етакчи юристлари ва файласуфларнинг ҳамкорлигининг натижаси улароқ, олий ўқув юртларининг ноюридик мутахассисликлари учу4н намунавий дастур яратмоқ хозирги давр талабидир. табиийки, бу борада бой тажрибага эга бўлган мутахасиссларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ҳамжихатлиги, ҳамфикрлиги муҳим омил ҳисобланади. Президентимиз И.Каримов республикамизнинг етакчи юристлари билан учрашувда давлат ва ҳуқуқнинг умумий назарияси тарихига оид давр талабига мос келадиган дарсликлар, қулланмалар яратишни юристлар, сиёсатшунослар, файласуфлар олдига муҳим вазифа қилиб қўйган эдилар. Истиқлол фалсафаси, ўзбек миллий қадриятлари жахон ҳуқуқ фалсафаси ютуқларини ўзда мужассам этган ҳуқуқ фалсафасини яратиш мазкур соха мутахассисларининг олдида турган вазифалардандир.
3. “Ҳуқуқ фалсафаси” тушунчаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги туфайли кенг қўлланила бошланди. Аммо ханузгача бу борада дастурий қўлланма ва яхлит қарашлар тизими мавжуд эмас. Бундай тизимни яратиш учун албатта салохиятли мутахассислар гуруҳи ўзаро кенгашиб, изланишлар олиб боришлари, мавжуд ҳуқуқий фалсафий карашларни муайян тизимга келтириши керак бўлади.
Мазкур қўлланмада ҳуқуқ фалсафаси фани мустақил билим соҳаси сифатида таҳлил этилади. Чунки, демократик ҳуқуқий давлат қуриш учун, унинг маънавияти, маданияти, мафкурасини яратиш учун сиёсий-ҳуқуқий жараёнларнинг фалсафий таҳлил этиш муҳим аҳамиятга моликдир.Фалсафий-ҳуқуқий тадқиқотлар ўзининг узоқ ва бой тарихий анъананаларига эга. Бу анъаналар халқимизнинг фасафий-ҳуқуқий қарашларини ривожланишининг узоқ ўтмишига бориб такалади.Фалсафа ва ҳуқуқ фикх, сиёсатга оид чукур илмий фикрларнинг бир-бирлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиши ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда.
Давлатимиз мустақилликка эришганидан сўнг, ижтимоий ҳаётнинг фалсафий ва ҳуқуқий таҳлилига алоҳида эътибор берилмокда. Ижтимоий-сиёсий, фалсафий фанларни ўқитишда туб сифатий ўзгаришлар содир бўлди. Бу ўзгаришларнинг моҳияти шундан иборатки, фалсафа ва ҳуқуқни ўқитишнинг мононазарияси моделидан, плюралистик моделга ўтиш амалга ошди. Собиқ иттифоқ тизими даврида жахон фалсафий фикрининг ривожланишининг олий босқичи ҳисобланмиш ягона ҳаққоний илмий фалсафа мавжудлиги эътироф этилар эди. Барча бошқа фалсафий назария ва ғоялар эса жахон фалсафий фикр тараққиётининг иккиламчи аҳамиятга эга бўлган таълимотлари деб каралган.
Табиийки, фалсафий фанларни ўқитиш эса, қабул қилинган фалсафий доктриналарни таҳлилига багишланар ва асосан мазкур мутлоқ ҳақиқат ҳисобланган фалсафанинг таркибий ўзгаришлари, уларнинг муаммоларининг изчиллиги ва ўқитилишининг кетма-кетлиги масаласи муҳокамасидан нарига ўтмас эди. Маълумки, ҳозирги даврда бундай фалсафий модель(андоза) жамият тараққиётининг объектив қонуниятларига мос келмайди. Жамиятимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий жараёнлар билан боғлиқ ислоҳатлар, ҳамда демократик, ҳуқуқий давлатни барпо этиш шароитида сиёсий-ҳуқуқий тизимларни фалсафий таҳлили, ижтимоий муносабатларни ва инсон ҳатти-ҳаракатларини тартибга солиш имкониятлари, бошқаришнинг норматив методларини оптималлаштириш муаммоларини тадқиқ этиш ҳозирги даврнинг муҳим вазифаларидандир.
Жамият ҳақидаги билимлар тизимида ҳуқуқ фалсафаси ўзига хос интегратив илмий фан деб қаралмоғи лозим. Ҳуқуқ фалсафаси ҳуқуқий фанлар билан бир қаторда фалсафа, ҳуқуқ социологияси, сиёсатшунослик ижтимоий психология ва тарих фанларининг узвий боғлиқлиги натижасида юзага келади. Айни пайтда, давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда фалсафа, ҳуқуқ фалсафасининг асосини ташкил этувчи фанлардир.
Ҳуқуқий макон, моҳиятан фалсафа сингари муаззам ва ҳодисаларга чексиз бой ҳодиса. У инсон ва жамият ҳаётининг бир-бирига муносабатини, ўзида акс эттиради. Шу боис, жамият ҳаётнинг, барча қирраларини англаб етиш учун ижтимоий билишнинг моҳияти ва мазмунига асосланишга тўғри келади.
Қўлланма келажакдаги ишларга дебоча ва “Ҳуқуқ фалсафаси”ни ўрганувчи талабаларга услубий ёрдам тариқасида тайёрланди. Уни тайёрлашда кўпгина Республикамизнинг етакчи ҳуқуқшунос олимлари ва МДҲ давлатлари файласуф, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос олимлари, жумладан, Нерсесянц В.С. ва Керимов Ж.А. ва бошқаларни асарларига бевосита таяндик. Шунингдек, чорак асрдан зиёдрок вакт мобайнида Ўзбекистон Республикасида юқори малакали файласуфлар, ҳуқуқшунослар тайёрлаш билан боғлиқ илмий-педагогик фаолиятимизда, аспирантлар, магистрлар тадқиқотчилар ҳамда ёш ўқитувчиларга ўқилган маърузаларнинг тажрибасига ҳам асосландик.
Do'stlaringiz bilan baham: |