1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Жамият ва инсон фалсафасининг мақсади ва асосий



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

2. Жамият ва инсон фалсафасининг мақсади ва асосий 
вазифалари. Ушбу масалани ёритишда инсон ва жамият ҳақида фалсафий 
фикрлар тараққиёти ҳақидаги фикр, мулоҳазалар барча замонларда ҳам 
фалсафанинг асосий мавзуи бўлиб келганлигига алоҳида этибор бериш зарур. 
Инсон муаммоси фақат фалсафанинг тадқиқот объекти бўлибгина қолмай, 
балки бошқа фанларнинг ҳам диққат марказида туради. Бу курснинг мақсади 
жамиятда ижтимоий муносабатларнинг пайдо бўлиши, унинг тарихий 
тараққиётини ўрганиш ва фалсафий тадқиқ этишдир. Инсоннинг табиий ва 
ижтимоий моҳиятини англаш унинг кўпроқ ижтимоийлашиши натижасида 
шахс бўлиб етишиши, инсон сифатида комилликка қараб интилишини 
ўрганиш бу курснинг асосий вазифаси ҳисобланади. 
Жамият ва инсон тўғрисидаги фалсафий ғоялар, унинг мақсадлари, 
манфаатлари, эҳтиёжлари ва эътиқодлари билан узвий алоқадордир. Шу 
вақтгача биз ўрганиб келаётган фалсафий қарашларда конкрет инсон, унинг 
табиий ижтимоий моҳияти, орзу ва умидлари, эҳтиёжлари, сиёсий 
манфаатлари, синфий қарашлар тўғрисидаги таълимотлар соясида қолиб 
кетди. Инсоннинг ижтимоий қиёфаси сиёсий манфаатлар нуқтаи – назаридан 



қандай бўлиши зарурлиги ҳақида узлуксиз бош қотириб келдик. Лекин 
инсоннинг маданий-маънавий, руҳий борлиғи, унинг даражаси ўрганилмади. 
Кишилик жамияти моддий оламнинг, табиатнинг кўп минг йиллик тарихий 
тараққиётининг қонуний махсулидир. У тараққиётнинг маълум босқичида 
инсонлар жамоаси келиб чиққан даврда юзага келган.
Инсоният жамият пайдо бўлган қадимги даврлардан бошлаб, то 
ҳозирги кунгача бўлган давр мобайнида инсоннинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни 
масаласига турли хил ёндашувлар ва қарашлар мавжуд бўлган. Шунингдек, 
бу қарашларда инсоннинг ўз-ўзини англаши, тараққий этиши ва мукаммал 
суратда такомиллашиб бориши, унинг амалий фаолияти доираси тобора 
кенгайиб бориши билан биргаликда, унинг ижтимоий ҳаётга таъсири ва 
аксинча ижтимоий ҳаётни инсонда инсонийлик хусусиятлари қарор топиб, 
шакллана боришига таъсири акс эттирилган. 
Цивилизацияларнинг емрилиши, алмашиниши натижасида инсоният 
бир ижтимоий тузумдан бошқа бир ижтимоий тузумга ўтиб боради. Шу 
вақтда инсон борлиғининг моҳияти, ҳаётининг маъноси ҳақидаги, бу дунёда 
яшашдан мақсад нимадан иборат эканлиги каби масалалар ҳақида билимлар 
чуқурлашиб боради.
Ижтимоий ҳаёт зиддиятларга ва қарама-қаршиликларга бойдир. 
Инсоннинг оламни билиши ва уни англаши жараёнида инсоннинг жамиятда 
тутган ўрни масаласи ҳам зиддиятлидир. Ҳозирги замон жамиятлари 
тараққиёти инсонни ижтимоий жараёнларни ҳар томонлама чуқурроқ 
билишга, мукаммал, тизимли ва комплекс ёндашувлар ёрдамида ўрганишга 
мажбур қилмоқда. 
Жамият тарихи кишилар ўртасидаги ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, 
маданий муносабатлар тарихидир. Жамиятнинг ривожланиши эса шу 
муносабатларнинг ўсиши ва такомиллашиши шаклида бўлади. Жамият 
тарихи табиат ривожланиши тарихининг маълум бир давридан бошланади. 
Жамиятда инсоннинг дунёқараши, реал ижтимоий воқеликка муносабати, 



олам ҳақидаги билимлари, тажрибалари ривожланади ва мукаммаллашади. 
Ҳар бир тарихий давр ўзига хос жамиятни ва замонавий шахсларни 
тарбиялаб вояга етказади.
Ушбу курснинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:

жамият 
ҳақидаги 
билимлардан 
фойдаланиб, 
ижтимоий 
муносабатлар тўғрисида хулосалар чиқариш;

жамиятнинг асосий қатлами бўлган ёшлар онгида олам ва одам 
ҳақида эволюцион тафаккурни шакллантириш; 

фалсафа фанининг рефлексив функциясидан фойдаланиб инсон 
ва ижтимоий муносабатлар ҳақида танқидий тафаккурни ҳосил қилиш; 

глобаллашув даврида инсоннинг маънавий онги ва унинг 
унсурлари тўғрисида янги билимлар ҳосил қилиш. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish