156
― Наҳотки Эдвард сени эшита олмаса, — сўрадим. — Агар у
сенинг
фикрларингни ўқиса, менинг тириклигимдан хабардор бўлар ва бу
ташвишларга ҳожат қолмас?
Нима бўлғанда ҳам бу вазиятни оқламасди. Ҳамон менинг "ўлим"им унга
бу қадар таъсир қилганига ишонгим келмасди. Бундан нима маъно?
Кўнглим оғрисада, иккаламиз биргаликда
Ромео ва Жульетта навбати
билан ўзларини ўлдирганини кўрганимизни эсладим. Мен сенсиз яшай
олмайман, деганди у ўшанда оддийгина қилиб. Лекин мендан юз ўгириб
кетаётганда ўрмонда бунинг бутунлай аксини гапирганди-ку.
― У фикримни ўқиши мумкин, — тушунтирди Элис. — Лекин
ишонмайди, чунки хаёллар билан алдаш ҳам мумкинлигини билади. Агар
сен ростдан вафот этган бўлганингда мен уни тўхтатишга ҳаракат
қилишим мумкинлигини ҳам билади. Яъни,
мен тинимсиз у тирик, у
тирик деб ўйлашим мумкин. У буни билади.
Ҳафсалам пир бўлди.
― Агар сенинг ёрдамингсиз уни тўхтатишнинг ҳеч бўлмаса битта йўли
бўлганида эди, Белла, ҳаётингни хавфга қўймаган бўлардим.
Бундай
кечирилмас хатога йўл қўймасдим, ишон.
― Қўйсангчи, менинг ташвишимни қилма, — шошиб гапини бўлдим.
Ундан кўра Жасперга ёлғон гапиришни ёмон кўраман, деганда нимани
назарда тутганингни айт.
У маҳзун жилмайди.
― Унга менга қасд қилгунларича вазиятдан чиқиб улгураман, дедим.
Лекин буни кафолатлашнинг сира иложи йўқ...
― Волтарилар ким ўзи? ― шивирладим нафасим ичимга тушиб. ― Улар
Эмметт, Розали ва Жаспердан нимаси билан хавфли? — улардан ҳам
даҳшатлироқлар борлигини тасаввур ҳам қила олмасдим.
У оғир хўрсинди ва тўсатдан бошим оша ўткир нигоҳини қадади. Мен ҳам
ўгирилиб, йўлак ёнида ўзини гапимизни эшитмаётганга солиб ўтирган
эркакка кўзим тушди. У кўринишидан тижоратчига ўхшар, эгнида қора
костюм, ката галстук, тиззасига эса компьютерини қўйиб олганди. Мен
унга ёқтирмай қараганимни кўриб,
дарров компьютерини очиб,
намойишкорона қулоғига наушникларини тақди.
Мен Элис томонга
энгашдим, у қулоғимга шивирлаб Волтарилар воқеасини гапириб берди.
― Сен уларнинг фамилиясини дарров
таниганингдан аввалига жуда
ҳайратландим, ― деди у. ― Италияга кетиш биз учун қандай маъно касб
этишини тушунганингдан ҳам. Мен сенга бунинг барчасини тушунтириб
берсам керак, деб ўйлагандим. Эдвард сенга нималарни гапириб берганди.
― У шунчаки худди қироллар оиласидек жуда қудратли ва ғаройиб сулола
борлигини айтганди. Яна улар билан умуман мулоқот
қилмасликларингни... яъни агар ўлишни истамасанглар, — сўнгги
сўзларни айта туриб овозим зўрға чиқди.
― Бир нарсани тушунишинг лозим, ― деди у ўзини босишга ҳаракат
қилиб.
Do'stlaringiz bilan baham: