Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


159
― Негалигини ўзинг биласан. Агар Эдвардни қутқаришга улгурмасак,
мен сени дадангнинг ёнига омон-эсон қайтаришга ҳаракат қиламан.
Менга ортиқча муаммонинг кераги йўқ. Тушундингми?
― Тушундим, Элис.
У менинг рост гапираётганимга ишонч ҳосил қилмоқчидек бирдан
тикилиб турди-да кейин: Энди менга халақит берма, диққатимни жамлаб,
Эдвард нимани режалаштираётганини билмоқчиман.
Шундан кейин бошини ўриндиқ суянчиғига ташлади ва кўзларини юмди.
Мен унга ҳавас билан тикилиб қолдим. Бир зумдан кейин у буткул
ҳаракатдан тўхтади. Агар уни яхши билмаганимда ухлаб қолдими деб
ўйлардим. Лекин нима гаплигини билиш учун савол бериб халақит
бергим келмади. Оғир хаёллардан чалғитадиган бирор нима топмасам
бўлмасди. Бўлмаса, олдинда кутаётган даҳшат ёки қўлдан чиқаришимиз
мумкин бўлган имкониятни ўйлаб юрагим сиқилади. Афсуски,
ҳодисаларни олдиндан кўра олмасдим. Агар омадимиз чопса, балки
Эдвардни қутқара олармиз. Лекин уни қутқарганим билан у мен билан
қолади деб умид қилмасдим. Мен учун аввалгидек ягона ва бетакрор бўла
олмасди. Мен билан бўлиш учун унда сабаб пайдо бўладими-йўқми
билмадим. Уни кўриш ва қайта йўқотиш. Мен азобимни босиш учун бор
кучим билан курашардим. Уни қутқариш билан ўзимни азобга
қўйишимни билсамда, уни қутқаришга тайёрман.
Самолётда аллақандай фильм қўйилди, лекин хаёлим паришонлиги сабаб
у нима ҳақидалигини фарқига бора олмасдим. Самолётимиз қўнишга
ҳозирлик кўришни бошлагунча анча вақт ўтгандек туюлди. Элис ҳамон
транс ҳолатида эди.
Мен уни ўзига келтириш учун қўл чўздиму аммо ҳаддим сиғмай яна
туширдим.
Бу ҳолат бир неча марта такрорланди.
― Элис, — дедим ниҳоят. — Келдик. Шошилишимиз керак, — шундай
дея қўлига қўлимни теккиздим.
У жуда секинлик билан кўзини очди.
― Бирор янгилик борми, — шивирладим қўшнимиз гапимга қулоқ
солаётганидан шубҳаланиб.
― Аниқ бир гап йўқ, — деди у зўрға тилга кириб. — У яқинлашиб қолди,
энди илтимосини уларга қандай етказишни ўйлаяпти.
Самолётдан тушиб, бошқасига ўтириш учун шошилдик. Иккинчи самолёт
ҳам ҳавога кўтарилгач, Элис яна транс ҳолатига кирди. Сабр билан
кутишдан бошқа иложим йўқ эди. Самолёт ойнасидан қоп-қоронғу
бўшлиққа тикиларканман, зулмат юрагимни сиқди. Даҳшатли келажак
ҳақида ўйлашдан кўра майда-чуйдаларни ўйлашга киришдим. Узоқ давом
этган фироқ фикрларимни бошқаришни ўргатганди. Қайтганимдан кейин
дадамга нима дейиш ҳақда ўйлай бошладим. Жейкобгачи? У мени
кутишга ваъда берди. Ваъдасида турармикан? Балки Форксга ёлғиз
қайтиб келишимга тўғри келар... буткул ёлғиз...

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish