138
У эса қимир этмади, “Белла” дея олди, холос негадир ҳайрат ва ҳаяжондан
довдираб. Ичимдаги алам ва соғинчларим кўз ёш бўлиб юзимни юварди.
Ўзимни боса олмай, ўксиб-ўксиб йиғлардим. Элис мени секингина
диванга ўтқизди ва меҳрибонлик билан бошимни силаб кўнглимни
бўшатишимга қўйиб берди.
― Кечир... Сени қайта кўрганимдан шунчалар бахтлиманки...
― Ҳечқиси йўқ, Белла, ҳаммаси жойида. Жудаям таъсирчанлигинг
эсимдан чиқибди, ― деди у мени койигандек. Бошимни кўтариб унга
қарадим. У эса иложи борича мендан ўзини тортиб турарди.
― Кечир...
― Майли, қўявер... Энди тушунтиргин-чи, қандай қилиб тирик қолдинг?
Бирдан хаёлим жойига келиб, ўзимни қўлга олдим. Элис нега келганини
тушунгандеқ бўлдим.
― Йиқилганим кўзингга кўриндими?
― Йўқ, ― деди у жарангдор овозда. ― Қоядан сакраганингни кўрдим.
Эдвардга бир кунмас-бир кун шундай бўлишини айтиб
огоҳлантиргандим, лекин у қулоқ солмади. Белла сўз берган, деди. "Унга
жуда кўп жабр қилдик, унинг келажагини башорат қилишни бас қил", деб
мени уришди... Мен буни атайлаб қилмайман-ку, келажак ўз-ўзидан
кўзимга кўринса нима қилай, — деди укасидан ранжиганини яширмай.
― Лекин онт ичаман, Белла, мен сени кузатиб юрганим йўқ. Фақат...
Қоядан сакраганингни кўрганимдан кейин, ҳеч нарсани ўйламай
самолётга ўтириб келавердим... Сени аллақачон кўмиб келишгандир, деб
ўйлаб, балки Чарлига бир оз далда берарман, деб уйингга келгандим.
Кутилмаганда ўзинг келиб қолдинг... — У ҳушини йиғиб олмоқчидек
бошини силтади. —
Чарлини ўйламадингми? Бундай қалтис ишга қандай қўл урдинг,
ҳайронман, ҳеч бўлмаса укамни ўйласанг бўларди. Агар билсанг Эдвард...
У гапини давом эттирмай, бир нуқтага тикилиб қотиб қолди.
Унинг қўнғироқдек овозини яна эшитгим келиб:
― Элис, мен жонимга қасд қилганим йўқ, — дедим.
У менга шубҳаланиб қаради.
― Қоядан сакрамадим, демоқчимисан?
― Йўқ. Ундай эмас, бу бир ўйин эди, холос...
У гапимни тушунмай анқайиб қолди.
― Жейкобнинг оғайнилари қоядан сакраганини кўргандим, —
тушунтиришга ўтдим. — Бу менга жуда қизиқарли машғулотдек туюлди,
қолаверса, ўзим ҳам зерикиб юргандим... Нега мени сувдан олиб
чиқишганини кўрмадинг? Жейкоб мени қутқариб қолди.
Кутилмаганда у энгашиб мени ҳидлаб кўрди.
― Ҳозир ёнингдаги ким эди, тортишдинглар, шекилли...
― Жейкоб Блэк. У менинг... яқин дўстим. У сабаб тирик қолдим.
― Ҳаётни хавфга қўядиган бунақа телбаликни умримда кўрмаганман.
Агар оқим кучли бўлган бўлса, Жейкобинг сени қандай қутқариб қолди.
― Жейкоб... кучли.
Do'stlaringiz bilan baham: