99
1987 йил март ойида сифат тўгаракларининг сони 50 мингни
ташкил килиб, бу кўрсаткич ҳар йили 10 мингга ошиб бормокда. Унинг
катнашчиларининг сони эса милиондан ошиб кетди.
Шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, Япониядаги тўгараклар ўз
олдига ишлаб чиқариш жараѐнларини такомиллаштириш ҳисобига
маҳсулот сифатини тубдан оширишни мақсад килиб қўйишган.
Япония усулининг яна бир характерли тарафи тўгаракларнинг
ишларини мунтазам равишда олимлар ва муҳандислар Иттифоқи
томонидан кузатилади, ўрганилади ва таҳлил килиб борилади.
Сўнги маъмумотларга қараганда, сифат тўгаракларнинг 50% дан
ортиғи юқори рахбарларнинг ташаббуси орқали ташкил қилинади.
Тўгарак ташкилотчиларининг мақсадига кўра умумлашган тўгараклар
ташкил қилинган.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш (31,6%), маҳсулот
сифатини яхшилаш (16,4%), сифатга бўлган харажатларни
камайтириш (13,8%). Тахминан 38% тўгараклар
бир йилда иккита
темани, 16,5% и -3 та темани ва тазминан 3% и 1 темани ишлаб
чиқади.
Хозирги вақтда сифат тўгараклари
Америка Кушма Штатларида,
Европа мамлакатларида ҳамда Хитой халқ Республикасида ҳам фаол
ишлаб турибди.
Япониядаги сифат тўгаракларининг кенг ѐйилиши ва улар
фаолиятидаги ютуғларнинг негизи
ташкилотларнинг фаолияти,
ташкил топиши ва ишлаб чиқариш маданиятининг ўзига хос
миллийлигидадур.
Япониядаги замонавий ташкилот маданияти иккинчи жаҳон
урушидан сўнг янги тус олди. Унинг ўзига хослик томонларидан бири
ишчи-хизматчиларни умрбод ишга ѐллаш тизими мавжудлигида, бу эса
уларга келажакка ишонч борлик кафолатини беради.
Яна бошқа ўзига хослиги, ҳамма бошқарув лавозимидаги
рахбарларни ишчиларга яқинлиги,
ташкилотдаги ходимларни
тенглигини сезиш. Япония ташкилотларида хизматчилар, муҳандислар
ва ишчилар битта ошхонада тушлик қилишади, шу ерни ўзида фирма
рахбарлари ҳам бир хил вақтда тушлик қилишади.
Муҳандис ва ишчи ходимлар яқин мулоқотда бир жойда
ишлашади. Фирма жамоа
билан дам олишни ташкил этади, бунда,
келиб чиққан ижтимоий ҳолати инобатга олинмасдан, ҳамма
ходимлар иштирок этади. Фирманинг асосий мақсади ва
вазифалари
барча ходимларнинг тушунчасига тўлиқ етказилади, улар бу мақсад ва
вазифаларни тўлиқ тушунган ҳолда шахсий мақсад ва вазифалар деб
қабул қилишади.
Ўзига хослиги ташкилотлар орасидаги рақобатбардошлик. Япония
ишлаб чиқариш тизими дунѐдаги бошқа давлатларда йўқ, лекин
100
японча ишлаймиз деган харакат хатто АҚШ да ҳам бор, Биз ҳам япон
менежерларини тажрибаларини яхши ўрганиб ўзлаштиришимиз
керакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: